8-МАВЗУ. БОЗОР ВА ТАВАККАЛЧИЛИК
Бозор иқтисодиёти даврида таваккалчилик ва унинг вужудга келиши.
Таваккалчиликни ўлчаш.
Таваккалчиликка бўлган муносабатлар.
Тавакалчиликни пасайтириш йўллари.
Таваккалчиликни пасайтиришда диверсификациянинг ўрни ва аҳамияти.
1. Бозор иқтисодиёти даврида таваккалчилик ва унинг вужудга келиши.
Шу вақтгача биз барча кўрсаткичлар (нарх, истеъмолчи даромади, ишлаб чиқарилган маҳсулот миқдори, олинадиган фойда, харажатлар) аниқ берилган деб келдик. Лекин, реал ҳаётда бозор субъектлари томонидан қабул қилинадиган қарор ноаниқликлар билан боғлиқ. Маълумки, тўғри қарор қабул қилишнинг асосий шарти - бу ахборот. Ноаниқлик шароитида қарор қабул қилиш деганда, тўлиқ ахборот бўлмаганда қарор қабул қилиш тушунилади. Бирор воқеа ёки ҳодиса тўғрисида ахборот тўлиқ бўлмаса, қабул қилинган қарор салбий оқибатларга, яъни маълум йўқотишларга олиб келади. Ушбу йўқотишлар таваккалчиликни билдиради.
Ноаниқлик шароитида қарор қабул қилишда таваккалчилик (йўқотиш) даражасини билиш, уни олдини олиш учун, таваккалчилик даражасини камайтириш учун, чора тадбирлар кўришга имкон беради.
“RISK AND PROFIT
In a real, dynamic economy the future is not predictable; there is uncertainty. This
means that the entrepreneur must assume risks. Some or all economic profit may be
a reward for assuming risks.
In linking economic profit with uncertainty and risk-bearing, we must distin-guish between risks that are insurable and risks that are not. Some types of risk—
fire, floods, theft, and accidents to employees—are measurable; that is, their
frequency of occurrence can be estimated accurately. Firms can avoid losses due to
insurable risksby paying an annual fee (an insurance premium) to an insurance
company. The entrepreneur need not bear such risks.”1.
Ноаниқликка мисол тариқасида жамғарилган пулни ишончлироқ бўлган банкка қўйиш ёки таваккалчилик (йўқотиш эҳтимоли кўпроқ бўлган) юқори бўлган, лекин шу билан бирга юқори дивиденд олиш мумкин бўлган тижорат фондларга қўйиш тўғрисида қарор қабул қилишни келтириш мумкин. Худди шундай ноаниқлик шароитида истеъмолчилар томонидан ҳам, ишлаб чиқарувчилар томонидан ҳам, сотувчи ва харидорлар томонидан қарор қабул қилишга тўғри келади ва бу қабул қилинган қарорлар албатта, маълум даражадаги таваккалчилик (йўқотишлар) билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ноаниқлик чекланган ресурсларни самарасиз тақсимланишига, ортиқча сарфларга, вақтни йўқотишга олиб келади.
Do'stlaringiz bilan baham: |