Маъруза юридик шахслардан олинадиган фойда солиғИ (2-соат) Режа


Download 38.34 Kb.
bet1/6
Sana18.06.2023
Hajmi38.34 Kb.
#1568041
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2-Маъруза ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ-2




Маъруза 2. ЮРИДИК ШАХСЛАРДАН ОЛИНАДИГАН ФОЙДА СОЛИҒИ (2-соат)
Режа:
1. Юридик шахслардан ундириладиган фойда солиғининг иқтисодий
моҳияти, аҳамияти ва бюджет даромадларида тутган урни.
2. Фойда солиғи тўловчилари
3. Солиқ солиш объекти, солиқ солинадиган база, жами даромад таркиби
4. Жами даромаднинг таркиби
5. Жами даромаддан чегирмалар
6. Фойда солиғи ставкалари
7. Солиқдан бериладиган имтиёзлар.
8. Фойда солиғини ҳисоблаш, ҳисобот топшириш ва тўлаш муддатлари
1. Юридик шахслардан ундириладиган фойда солиғининг иқтисодий моҳияти, аҳамияти ва бюджет даромадларида тутган ўрни
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва солиқ соҳасидаги ислоҳатларни амалга оширишда солиқ муносабатларини такомиллаштириш солиқларнинг турлари ва уларнинг амал қилиш механизмини илмий тахлил қилиш муҳим ва долзарб муаммоли масалалардан бири бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодий ҳамжамиятига интеграқиялашуви мамлакатда солиқлар ва солиққа тортиш билан боғлиқ муносабатларни жаҳон амалиётида қабул қилинган услубий тамойиллар билан бирлигини таъминлаш, миллий кўрсаткичларни илғор ривожланган мамлакатларнинг тажрибалари ва кўрсаткичлари билан қиёслай олишни талаб этади.
Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, суверен давлатнинг энг мухим хусусиятларидан бир бўлган солиқларни, бошқарув тизимини аста-секин миллий хусусиятларни инобатга олган холда ўзлаштирмокда. Бир неча йил давомида солиқлар иккинчи даражали иқтисодий воситадан давлатнинг жамият иқтисодий турмушига, корхоналар, ташкилотлар ва фуқароларнинг хўжалик юритиш тизимига таъсир ўтказишнинг қудратли омилига айланди.
Охирги йилларда жамиятимизда давлат томонидан олиб борилаётган ижтимоий, сиёсий, иқтисодий хаётдаги эркинлаштириш сиёсати солиқлар тизимини ҳам хар томонлама эркинлаштиришга шароит яратмокда.
Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислохатларни чуқурлаштириш давлатнинг солиқ сиёсатига хам чамбарчас боғликдир. Солиқларни чуқур ўрганиш ва уларни такомиллаштириш хамда Ўзбекистон Республикаси солиқ тизимининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича чуқур изланишлар олиб борилиши лозим.
Солиқлар муайян мақсадларни кўзлашдан ташқари жамиятнинг ижтимоий таркибига таъсир ўтказиш имкониятини яратади, улар воситасида ахолининг даромадлари даражаси бошқариб турилади, кам таъминланган ва ёрдамга мухтож табақалар химояланганлари холда жуда кўп даромад олувчи табақалар даромадларининг салмоқли қисми бюджетга жалб этиб борилади.
Солиқлар тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий ҳамда ижтимоий хаётидаги энг долзарб муаммолардан бўлиб, Республика иктисодиётидаги янги ходисалар, бозор иктисодиётига ўтиш томон йўналтирилганлиги иқтисодиётни бошқаришнинг молиявий усулларидан, шу жумладан солиқлардан фаоллик ва омилкорлик билан фойдаланишни тақазо этади.
Солиқларнинг пайдо бўлиши давлатнинг пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлганлиги учун ҳамда хозирги ўзбекистонда ижтимоий химояланган бозор иқтисодиёти шароитида давлат уни ташкилотчиси эканлигидан солиқлар ва солиққа тортиш фани давлатнинг ўта зарур бўлган хилма - хил вазифалари билан чамбарчас боғлиқ ва уларга асосланади. Давлат мамлакатда яратилган ижтимоий махсулот ишлаб чиқариш уни таксимлашнинг қонун - қоидаларини ишлаб чиқади. Бу таксимлашдаги муносабат бозор иқтисодиёти шароитида пул орқали амалга оширилганлигидан давлат уни тақсимлашни ҳам пул муносабатлари орқали, яъни солиқ, пул ва кредит орқали амалга оширади. Давлатнинг бундай фаолиятини ўрганиш - солиқлар ва солиққа тортиш фанининг диққат - марказида туради.
Бозор иқтисодиёти талаб ва таклиф, рақобат, қиймат ва бошқа қонунлар орқали амалга оширилади. Бозор иқтисодиёти - эркин иқтисодиёт, пулли муносабатлар иқтисодиётидир. Солиқлар ҳам пул муносабатларини ифода этганлиги учун бозор иқтисодиёти таркибига киради, унинг ажралмас қисмидир.
Бозор иқтисодиёти қонунлари - солиқлар ва солиққа тортиш фанининг асосини ташкил этади. У қонунларни чуқур англамасдан туриб солиқлар ва солиққа тортиш механизмини тушуниб бўлмайди.
Бозор иқтисодиёти қонунларини ўрганиб чиқиб, давлат ялпи ички махсулот қийматини солиқлар оркали тақсимлаш вазифасини ўз зиммасига олади. Шундай экан, давлат тўғрисидаги таълимот - давлат иқтисодиётни бошқаришда бош роль ўйнаши солиқлар ва солиққа тортиш фанининг асоси бўлади хизмат килади. Давлат бозор иқтисодиётини бошқаришда етакчилик, бошқарувчилик ролини ўйнайди. Давлат солиқларни иқтисодий моҳияти ва вазифаларини ўрганиб чиқиб, уни амалиётга тадбиқ қилишни ўз зиммасига олади.
Ўзбекистон Реслубликасида юридик шахслардан ундириладиган даромад (фойда) солиғи бўйича солиққа тортиш системанинг ривожланишини 1991 йилдан шу кунга қадар назар ташлайдиган бўлсак қуйидагиларни кузатши мумкин бўлади:
• умумий тартибда барча солиқ тўловчилар учун даромадларни ҳисобга олиш усули жорий қилинди;
• солиқ ставкаси 37 фоиздан то 12 фоизгача туширилди;
• солиқ тўловчилар мустақил равишда бухгалтерия ҳисобини юритиш ва солиққа тортиш усулларини қўллаш ҳуқуқига эга бўлдилар;
• чет эллик юридик шахсларни солиққа тортиш тартиби аниқланди, бунда уларни резидентлик ва доимий муассаса хусусиятларига қараб бўлиб чиқилди;
• «Солиқ тўловчининг идентификақия рақами», «лизинг», «шубхали қарзлар» ва шунга ўхшаш кўпгана тушунчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари 1991 йилга қадар асосан давлат корхоналари фойдасидан ажратиладиган ажратмалар ҳисобидан шаклланар эди. Ушбу фойдадан ажратма давлат томонидан белгиланган мажбурий тўлов бўлиб, у корхоналар баланс фойдасининг 90 фоизгача бўлган қисмини бюджетга олиб кетар эди. Қолган маблағлар эса корхона томонидан эмас, балки юқори ташкилот топшириғига кўра тегишли фондларга тақсимланар эди.
Республикамиз маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор муносабатларига ўтиши туфайли мамлакатимиз хўжалик турмушида чуқур ижобий ўзгаришлар рўй бера бошлади. Натижада мулкчиликнинг турли шакллари ривожланиши, корхоналарнинг имкониятини ошиши, бозор инфраструктураси ривожланиши билан мажбурий ажратмаларнинг аввалги тизими корхоналарнинг хўжалик юритиш самарадорлигини таъминлай олмай қолди ҳамда улар бевосита ва билвосита инвестиқия дастурларига тўсқинлиқ қила бошлади. Чунки, фойдадан ажратма ўзининг иқтисодий моҳиятига кўра фақат давлат корхоналари фойдасидан ажратилиши лозим эди.
Бозор муносабатлари ривожланиши билан иқтисодиётни солиқлар ёрдамида тартибга солиш хусусан, фойдадан ажратмалар ўрнига даромад солиғини жорий этиш зарурати пайдо бўлди ва 1992 йилдан бошлаб барча турдаги хўжалик юритувчи субъектлар “Фойда” солиғини тўлашга ўтдилар.
Ўзбекистон Республикаси рубл минтақасида қолиб турган вақтда даромад солиғини олишга ўтиш пул қадрсизланиши туфайли иш хақи ўсишини чеклаш учун давлат томонидан мажбурий чора бўлди. Бундай шароитда ишлаб чиқарувчиларнинг молиявий аҳволи ёмонлаша бошлади. Натижада маҳсулотга талаб пасайиб, сотишдан олинган тушум ҳажми камайгани ҳолда, улар ўз ишлаб чиқаришлари йўналишини ўзгартиришга, фойда олмасалар ҳам жуда катта миқдорда ишчиларга иш хақи тўлашга мажбур бўлдилар. Бундай ҳолатда амалиётда корхоналар ҳисобот даврида фойда билан фаолиятларини якунламасада даромад солиғини иш хақи фондидан белгиланган ставкада тўлашга мажбур эдилар.
1995 йил январ ойидан бошлаб солиқларнинг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш мақсадида мамлакатимизда корхоналарнинг фойдасидан олинадиган солиқ жорий этилди. 2020 йил 1 январдан кучга кирган Солиқ кодексининг 17-моддасига кўра юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи умумдавлат солиқлари таркибига кириб, у давлат бюджети даромадларини шакллантиришда асосий манбалардан бири ҳисобланади.

Download 38.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling