Иш юритишни такомиллаштириш йўллари - Иш юритишни такомиллаштириш йўлларидан бири - иш юритиш ходимлари фолиятига илмий усулларни жорий қилишдир. Ҳужжат тузишни ўргатиш махсус таълим тизимида энг долзарб масаладир. Идора ходимларини тайёрлаш ва улар малакасини ошириш курсларини хамма жойда ташкил қилиш зарур. Коллеж ва олий ўқув юртларида ҳужжат тузишга оид махсус курслар жорий этиш мақсадга мувофиқдир.
Коллеж ва олий ўқув юртларида ҳужжат тузишга оид махсус курслар жорий этиш мақсадга мувофиқдир - Иш юритиш холатини яхшилаш учун иш юритиш бўлинмаларини (умумий бўлимлар, девонхоналар, котиблар ва хоқазо) ташкил қилишни яхшилаш, лавозимларнинг аниқ номенкдатурасини, турли категориядаги корхона ва муассаса учун лавозимлар сони нормативларини ишлаб чиқиш лозим.
- Иш юритиш сохасида мехнат унумдорлигини ошириш ҳужжат тузиш ва ишлаш, шунингдеқ, ахборот олиш жараёнларини механизациялаш йўли билан амалга оширилмоғи керак. Ҳужжат устида ишлашнинг кўпгина жараёнлари учун техника воситалари мавжуд.
Ҳужжатлар турлари ва нусхасини энг кўп даражада камайтириш иш юритишни такомиллаштиришда мухим ахамиятга эга - Бу айниқса ҳар хил ички ҳужжатлар: маълумотнома, ёзма маъруза, билдиришномалар тайёрлашга тааллуқлидир. Бу ҳужжатларнинг хаммаси иложи борича оғзаки маъруза, фармойиш, хабарлар билан алмаштирилиши кэрак. Айрим холларда янги ҳужжат тайёрлаш ўрнига ҳужжатни тегишли устхат билан қайтариш ёки телефонограмма бериш билан чекланиш мумкин.
- Бошқарув ходимлари вақтини тежаш учун стандарт ҳужжатлардан кенгроқ фойдаланиш лозим. Бунинг учун хатлар намунавий матнларининг махсус тематик тўпламларини ишлаб чиқиш ва уларни босиб чиқариш йўли билан кўпайтириш максадга мувофиқдир
Ҳар қандай тажрибадан кўп нарсани ўрганса бўлади. Бу ўз навбатида ўша жойда ишни тўғри ташкил этиш ва тартибга солишга алохида ахамият беради - Бу жихатдан Ўзбекистонда бу амалиётдан фойдаланиш катта самара келтириши мумкин бўлган япон тажрибаси катта қизиқиш уйғотади. Ундан ташқари, ижтимоий -маданий шароит, миллий анъаналар, катталарга хурмат. оилавий ўчоқ ташкил қилишга интилиш. қоидаларга, қонунларга, тартиб-интизомга риоя қилиш азалдан бошлаб япон ва ўзбек халқларига мансубдир. Япон тажрибасининг бир устунлиги бор, бу - агар ҳужжатлар 1\5ишда хатоликга йўл қўйилса, рахбар тамонидан ким айбдорлигини аниқлаш нотўғри деб ҳисоблайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |