Ҳозирга қадар иқтисодиётни модернизациялаш Хитой сиёсатини устувор йўналиши бўлган ҳолда, иқтисодий ислоҳотлар ва очиқлик уни амалга оширишнинг механизми функцияларини бажармоқда. - Ҳозирга қадар иқтисодиётни модернизациялаш Хитой сиёсатини устувор йўналиши бўлган ҳолда, иқтисодий ислоҳотлар ва очиқлик уни амалга оширишнинг механизми функцияларини бажармоқда.
- Хитойдаги иқтисодий ислоҳотларни охирги ўн йиллиги, 2008-2017 йилларда содир бўлган Осиё молия инқирози, 2008 йилги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозлари мамлакат иқтисодий ривожланишига салбий таъсир кўрсатди. Хитой экспорт маҳсулотларига ташқи талабнинг қисқариши ва экспорт ҳажмини қисқариши мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишга кескин хавф туғдирди.
- Инқироз ҳолатидан чиқиш учун Хитой ҳукумати иқтисодиёт ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаш орқали давлатнинг иқтисодиётга аралашувини кучайтирди.
- Миллий иқтисодиёт ўсишини эски ҳаракатлантирувчи кучлари ҳисобланган экспорт ва инвестициялар иш бермаганлиги туфайли янги истеъмол ва инновация каби омилларга асосланган иқтисодий ривожланишга ўтишнинг дастлабки босқичи бирмунча қийин ва мураккаб кечди.
- Мамлакатда иқтисодий ўсиш суръатлари пасая бошлади, иқтисодиётга кўп миқдорда кредит берилиши ва уни пул билан тўлдириш мамлакатда тизимли қарз инқирози хавфини вужудга келтирди, экологик муаммолар кескинлашди.
Мамлакатда иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллашувига қаратилган чақириқлар жаранглай бошлади. 2013 йил ноябрда мамлакат раҳбари Си Цзиньпин уч юздан ортиқ ислоҳотлардан иборат бўлган иқтисодий ислоҳотлар дастурини эълон қилди. - Мамлакатда иқтисодий ислоҳотларни янада жадаллашувига қаратилган чақириқлар жаранглай бошлади. 2013 йил ноябрда мамлакат раҳбари Си Цзиньпин уч юздан ортиқ ислоҳотлардан иборат бўлган иқтисодий ислоҳотлар дастурини эълон қилди.
- Ислоҳотлар марказида асосий ишлаб чиқариш омиллари тақсимотида бозор ҳал этувчи роль ўйнаши тўғрисидаги ғоя ётарди.
- Хитой Коммуналистик партиясининг XIX съезди “Хитойни аср ўртасида етакчи комплекс давлат қуввати ва халқаро обрўсига эга бўлган давлатга айлантириш” мақсадини эълон қилди.
- Ушбу ғоя Хитойда модернизация миллий дастурини якунланаётганлигини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |