Хитойда иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш натижасида қуйидаги ютуқларга эришилди: - Дунёни ҳамма мамлакатларига арзон кенг истеъмол товарлари билан бир қаторда юқори технологиялим маҳсулотлар катта ҳажмда экспорт қилина бошлади;
- Хитой иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишни ХХI асрни ўртасигача мўлжаллаган ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясига мувофиқ уч босқичли ижтимоий-иқтисодий ривожланиш режасини муваффақиятли амалга оширмоқда:
1-босқичда. 90 йил ўрталарига қадар саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришни икки баравар кўпайтириш ва мамлакат аҳолисини озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш; 2-босқич. 2000 йилга келиб ЯИМни 3 баравар кўпайтириш ва “ўрта даромадли” жамиятни шакллантириш; 3-босқич. 2050 йилга келиб жон бошига ЯИМ бўйича ўрта даромадли мамлакатлар қаторига кириш ва иқтисодиётни модернизациялашни асосан тугатиш.
Хитой ислоҳотлари учун қуйидаги хусусиятлар хос:
- Хитой ислоҳотлари социалистик режали бозор хўжалиги концепцияси асосида амалга оширилмоқда;
- Юқори ўсиш суръатлари барқарорлик билан уйғунлашмоқда;
- Қуйидаги формула муваффақиятли амалга оширилмоқда: ривожланиш – мақсад, барқарорлик – шарт-шароит, ислоҳот – ҳаракатлантирувчи куч;
- Давлат томонидан тартибга солиш методлари иқтисодиётнинг ҳамма соҳа ва йўналишларида барқарор иқтисодий ўсишни таъминламоқда;
- Макро тартибга солиш ва макро назорат қилиш услублари ва усулларини фарқлаш ва уйғунлаштириб бориш;
- Ислоҳотларни амалга оширишда оптимал хронологияга эришилди: ҳар бир кейинги қадам олдингиси билан асосланмоқда;
- Ислоҳотлар аҳолини ҳамма қатламларини манфаатларига мос келмоқда.
Хитой ҳукумати томонидан 2016 йилнинг 5 мартида мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришнинг кейинги 13-беш йиллик дастури қабул қилинди. Ушбу дастурга мувофиқ мамлакат ЯИМ ҳажмини 2020 йилга қадар 2010 йилга нисбатан икки бараварга ошириш, иқтисодиётни инновацион ривожланиш вазифаси қўйилди.
2016-2020 йиллар учун Хитой инновация сиёсатининг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилаб олинди:
- юқори технологиялар, жумладан ахборот коммуникация, энергиянинг янги манбалари, янги материаллар, авиация, биомедицина ва “ақлли” ишлаб соҳаларини ривожлантириш;
- материаллар таркиби, мия ва когнитив жараёнлар соҳасида илмий-тадқиқотлар самарасини ошириш;
- йирик халқаро илмий лойиҳаларни амалга оширишни қўллаб-қувватлаш;
- Хитой доимий яшаш учун рухсат олмоқчи бўлган хорижлик юқори малакали мутахассисларга нисбатан қўлланиладиган талабларни юмшатиш;
- иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида реал талабни рағбатлантириш ва маҳсулотлар, хизматлар таклифининг сифати ва самарадорлигини ошириш;
- юқори қўшилган қийматга эга илғор асбоб-ускуналар экспорти ҳажмини ошириш орқали ташқи савдода янги рақобат афзалликларини ривожлантиришга кўмаклашиш;
- “Хитойда ишлаб чиқарилган 2025” стратегиясини амалга оширишни давом эттириш мақсадида ишлаб чиқаришда инновациялар ва ишлаб чиқариш ҳамда ахборот технологиялари интеграциясига алоҳида эътибор қаратиш;
- стратегик муҳим, жадал ривожланаётган секторларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг яимдаги улушини 15%га қадар ошириш;
- ахборот технологиялари, янги энергия манбаларида ишловчи автомобиллар, биотехнологиялар,юқори сифатли асбоб-ускуналар ва материалларнинг ривожланишига кўмаклашиш;
- юқори технологик секторлар, жумладан ярим ўтказгичлар, роботлашган техника ва интеллектуал тизимлар ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
- ахборот инфратузилмасининг янги авлодини яратишни жадаллаштириш;
- телекоммуникация алоқаларининг янги бешинчи /5G/ авлодини ривожлантириш ва IP IPv6 протоколининг янги намунасини жорий этиш;
- Интернет+” дастурини жорий этиш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакллари ва моделларини тубадан қайта ўзгартириш мақсадида интернет-технологияларни ривожлантириш;
- катта ҳажмдаги ахборотларга эга технологияларни қўллаб-қувватлаш орқали ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва ижтимоий бошқарув соҳасига инновацияларни жорий этиш.
Демак, Хитой инновация сиёсатига хос бўлган қуйидаги хусусиятларни ажратиб кўрсатиш мумкин:
- глобал инновация соҳасига интеграциялашиш;
- давлат сиёсатида фан ва таълим соҳасини ривожлантришга устуворлик бериш, инновацион бизнес учун қулай институционал муҳит яратиш;
- инновация сиёсатини қисқа ва ўрта муддатли дастурлар асосида ривожлантириш;
- инновация сиёсатида иерархик бошқарув тизимидан фойдаланиш.
- Хитойда ҳар бир вилоят фан ва янги технологиялар бўйича ўз комиссиясига эга. Маҳаллий ҳокимият органлари давлат инновация сиёсатини минтақанинг ижтимоий, иқтисодий ва географик шароитларига мослаштиришга маъсул ҳисобланишади.
Хитойда инновация соҳасида эришилган мувафаққиятларга қарамасдан келажакда қуйидаги муаммоларни оқилона ҳал этиши зарур:
- “қалбаки буюмлар мамлакати” имиджи билан боғлиқ хорижий ҳамкорлар ишончини қозониш;
- молия соҳасида давлат улушининг юқорилиги билан боғлиқ тўсиқларни бартараф этиш;
- венчур капитали бозорининг (асосан давлат фондлари ихтиёрида жамланган) ривожланмаганлиги;
- Жаҳон қарзи 217 трл. ёки Жаҳон ЯИМнинг 327% га тенг, Хитойнинг қарзи 2017 йил бошида 32,7 трл. долл.га етди ва мамлакат ЯИМнинг 304% ташкил қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |