Бу функцияларга боғлиқ равишда қурилиш ишлаб чиқариши моддий – техника таъминоти (МТТ)нинг тегишли қуйидаги хизмат кўрсатиш бўлимлари аниқланган: - моддий – техника таъминоти хизмати,
- материаллар, ёқилғи, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни жойлаштириш ва сақлаш хизмати,
- тайёр маҳсулотларни комплектлаштириш бўйича ишлаб чиқариш – технологик хизмат
- асбоб – ускуна хўжалиги ва технологик жиҳозлар таъминоти хизмати.
- таъмирлаш – механик ишлаб чиқариш хизмати,
- транспорт жараёнлари хизмати
моддий – техника таъминоти хизмати - бу хизмат ишлаб чиқариш жараёни учун хом-ашё, яримфабрикатлар, бутловчи деталларни ўз вақтида етказишни таъминлаш ва тартибга солиш билан шуғулланади. Бундан ташқари таъминот ва сотиш бўлимлари хўжалик шартномалари асосида ўрнатилган хизматларни номенклатура ва ўз муддатида ҳамда белгиланган ҳажмда бажарилшини ҳам таъминлайди
- материаллар, ёқилғи, хом-ашё ва тайёр маҳсулотларни жойлаштириш ва сақлаш хизмати:
- бу хизмат омборхона билан таъминланган бўлиб, таъминот ва сотиш тизими моддий – техника базаси деб ҳисобланади
тайёр маҳсулотларни комплектлаштириш бўйича ишлаб чиқариш – технологик хизмат - айниқса муҳим аҳамият касб этади, чунки бино ва иншоотларни тиклаш йиғма элементларни календар график бўйича қатъий равишда етказиб беришни талаб этади. Шунинг учун ишлаб чиқариш - технологик комплектлаштириш хизмати қурилиш ташкилоти билан келишилган буюмлар ва конструкцияларни қаътий равишда суткали ва соатли график бўйича белгиланган муддатларда маълум миқдорда, номенклатура бўйича етказишни таъминлайди
моддий – техника таъминоти хизмати таъмирлаш – механик ишлаб чиқариш хизмати бу хизмат вазифаси катта ва мураккаб парк жиҳозлари, машиналар ишчи ҳолатини таъмирлаш ва модернизациялаш орқали таъминлашдан иборат. Қурилиш ташкилоти иши натижалари бу хизмат бўлимининг пухта ишлаши билан кенг маънода аниқланади
Do'stlaringiz bilan baham: |