Бозор шароитида қурилиш моддий–техника таъминоти


Download 25.98 Kb.
bet5/6
Sana31.01.2024
Hajmi25.98 Kb.
#1830323
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бозор шароитида курилиш моддий–техника таъминоти

Логистика

хом-ашё ва материалларни ишлаб чиқариш корхонасига еказиш жараёнида ташиш, жойлаштириш ва бошқа моддий ҳамда номоддий операциялар, завод ичида хом-ашё, материаллар, яримфабрикатларни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотларни истеъмолчига манфаатлар ва талабларга мувофиқ етказиб бериш, шунингдек, тегишли ахборотларни узатиш, сақлаш ва қайта ишлашни режалаштириш, назорат қилиш ва бошқариш ҳақидаги фандир.

Бунда асосий изланиш объектлари қуйидагилар бўлади: логистик ушлаб қолишлар, ахборот оқими, логистик тизим, логистик функция, логистик занжир, логистик операциялар, материаллар оқими ва бошқалар. Логистика қатор ўзаро боғланган бўлимларни қамраб олади, жумладан таъминот логистикаси, ишлаб чиқариш логистикаси, савдо-сотиқ логистикаси, транспорт логистикаси ва бошқалар. Логистик тизимлар доирасида қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжни башорат қилиш ва заҳиралар ҳолатини назорат қилиш, буюртмаларни йиғиш ва қайта ишлаш, логистик занжирда материал оқими кетма-кетлиги ва бўғинларини аниқлашни ўз таркибига киритган қатор масалалар ва уларнинг комплекслари ечилади.

Логистика

  • Қурилиш логистика тизимларини логистик тизимларнинг умумий назарияси матнида кўриб чиқиш тақоза этилади.
  • Оқимларнинг турларига кўра логистик тизимларни қуйидагиларга ажратиш мумкин: материаллар, молиявий, ахборот оқимлари ва меҳнат ресурслари оқимлари.
  • Материаллар оқимлари логистик тизимлари ёки бошқача қилиб айтганда материаллар логистик оқимлари қурилиш ташкилотлари ва корхоналар (фирмалар) моддий ресурсларини сотиб олишдан тортиб то тайёр маҳсулот (бинолар ва иншоотлар)ни сотишгача бўлган барча ҳаракатларни бирлаштиради.
  • Молиявий оқимлар логистик тизими (ёки логистик молиявий тизим) ишлаб чиқариш ва қурилиш маҳсулотини сотиш билан боғлиқ бўлган ҳамма молиявий оқимлар ҳаракатларини бирлаштиради.
  • Ахборотлар оқимлари логистик тизимлари (ёки ахборотлар логистик тизимлари) қурилиш фирмаси оддий ишлаб чиқариш жараёнларини қандай бирлаштирса, ушбу фирма орқали амалга ошириладиган кенгайтирилган ишлаб чиқариш жараёнларини ҳам худди шундай бирлаштиради.
  • Меҳнат ресурслари оқимларининг логистик тизимлари (ёки меҳнатнинг логистик тизимлари) меҳнат ресурсларини қурилиш фирмасига йўналтиришнинг барча хилма-хиллигини бирлаштиради.

Download 25.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling