Бозор шароитида қурилиш моддий–техника таъминоти


Қурилиш моддий – техника ресурслари ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва табиий ресурсларга бўлинади


Download 25.98 Kb.
bet2/6
Sana31.01.2024
Hajmi25.98 Kb.
#1830323
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бозор шароитида курилиш моддий–техника таъминоти

Қурилиш моддий – техника ресурслари ишлаб чиқариш, ноишлаб чиқариш ва табиий ресурсларга бўлинади:

  • қурилиш ишлаб чиқаришини талаб этилган сифат ва сонда зарур бўлган ресур турлари билан ўз вақтида таъминлаш;
  • ресурслардан фойдаланиш даражасини яхшилаш: меҳнат унумдорлиги ва фонд қайтармаси ошириш, қурилиш жараёни ритмийлигини таъминлаш, айланма маблағлар айланиш вақтини қисқартириш, иккиламчи ресурслардан тўлиқ фойдаланиш, инвестиция ва бошқа кўрсаткичлар самарадорлигини ошириш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳамда бино ва иншоотлар рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш учун ўз ташкилотида ва рақобатчи ташкилотлардаги қурилиш ишлаб чиқаришининг ташкилий – техник ҳолатини ва қурилиш – монтаж ишлари (хизматлари)нинг сифатини таҳлил қилиш.

Қурилиш ташкилотида юқорида кўрсатилган мақсадларга эришиш учун қуйида кўрсатилган ишларни доимий равишда бажариш талаб этилади:

  • Бозорда қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, яримфабрикатлар ва бошқа маҳсулотларни етказиб берувчилар бўйича маркетинг изланишларини олиб бориш;
  • Конкрет моддий-техника ресурсларига бўлган эҳтиёжларни меъёрлаштириш;
  • Моддий – техник ресурслар сарфи меъёрлари ва меъёрий ҳужжатларини камайтириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқиш.
  • Қурилиш ишлаб чиқаришини моддий-техник жиҳатдан таъминлаш каналлари ва шаклларини излаб топиш.
  • Моддий материаллар балансини (мувозанат, турғунлик ҳолатини) ишлаб чиқиш.
  • Қурилиш ишлаб чиқариши моддий – техника таъминотини режалаштириш.
  • Иш жойларини қурилиш материаллари, конструкциялари, буюмлари, яримфабрикатлар ва бошқа материаллар билан таъминлашни ташкил этиш.
  • Моддий – техник ресурслардан фойдаланишни ҳисоблаш ва назорат қилиш.
  • Қурилиш ишлаб чиқаришидаги чиқиндиларни йиғиш ва уларни қайта ишлашни ташкил этиш.
  • Моддий – техника ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш.
  • Моддий – техника ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича олиб бориладиган ишларни рағбатлантириш.

Download 25.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling