Бозор шароитида қурилиш моддий–техника таъминоти


транспорт жараёнлари хизмати


Download 25.98 Kb.
bet4/6
Sana31.01.2024
Hajmi25.98 Kb.
#1830323
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бозор шароитида курилиш моддий–техника таъминоти

транспорт жараёнлари хизмати

бу бўлим қурилиш майдони ичида ва унинг атрофидаги ташқи майдонда ишлаб чиқариш жараёнининг бир маъромда олиб борилиши учун зарур бўлган катта массали юкларни кўчиришни таъминлайди. Айниқса алоҳида жараёнларни ягона ишлаб чиқариш тизимига боғловчи технологик транспорт аниқ ва ритмик ишни талаб этади.

асбоб – ускуна хўжалиги ва технологик жиҳозлар таъминоти хизмати

Бу хизмат бўлими ишлаб чиқаришни асбоб –ускуна, мосламалар, технологик жиҳозлар, юқори сифатли қолиплар билан таъминлайди. Юқорида кўрсатилганлар билан таъминланганлик илғор технологияни, кўп меҳнат талаб қиладиган ишларни механизациялашни муваффақиятли тадбиқ этишни олдиндан аниқлаб беради.

Қурилиш моддий – техника таъминотини ташкил этиш тизимида логистика

  • Қурилиш комплексини бутун ҳолатда ва уни ташкил этувчи компонентларни кўриб чиқиш шундай хулоса чиқариш имконини берадики, унга кўра қурилишни ўзаро боғланган ва ўзаро шарт-шароитланган оқимлар жамламасини ўз таркибига киритувчи тизимга киритиш мумкин. Бу оқимларнинг асосийларига қуйидаги: ахборотлар, моддий – техника ҳамда молия ресурслари ва бошқа оқимлар киради.
  • Маълумки, бино ва иншоотлар қурилиши муддатларини қисқартириш, мақбул бўлган сарф-харажатлар билан уларнинг сифатларини яхшилаш бўйича зарурий натижаларга эришиш учун биринчи навбатда юқорида кўрастилган ва бошқа иқтисодий оқимларни мақбуллаштириш ва рационизациялаштириш талаб этилади.
  • Қурилиш ташкилотлари ҳамда қурилиш индустрияси корхоналарида хусусий ва ўз мақсадларига эришиш йўлида жалб этилган ресурслар ҳаракатининг ўзаро боғланган ҳамда ўзаро шарт-шароитланган жараёнларини иқтисодий оқимлар деб ҳисоблаш мумкин.
  • Қурилишни тизим сифатида биринчи навбатда қурилишни моддий – техника жиҳатдан таъминлаш деб қабул қилиш жоиздир. Ҳар қандай бино ва иншоотни қуриш учун, аввалом бор, етарли миқдорда қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмлари, хом-ашё ҳамда технологик жиҳозлар зарур бўлади, уларнинг аниқ миқдори қурилиш-монтаж ишлари лойиҳасида кўрсатилади. Қурилиш ишлаб чиқаришини ташкил этиш жараёни бу ресурсларнинг белгиланган ҳажмда, кўрсатилган муддатда ва тегишли сифатда етказилиб берилишини кўзда тутади. Ватанимиз ва хориждаги турли ишлаб чиқаришлар бўйича тўпланган тажриба шунга ўхшаш масалаларни ечишда логистикадан фойдаланиш мақсадга мувофиқ эканлигини тасдиқлайди.

Download 25.98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling