Пергамин маҳсулоти ҳам вилоятда фақат “Ўзрубероид” МЧЖ томонидан
ишлаб чиқарилади. Жамият томонидан 2010 йилда 3,7 млн. сўмлик 8,0 минг м2
маҳсулот ишлаб чиқарилган, 2011 йил ҳамда 2012 йилнинг 1-чорагида
маҳсулотга истеъмолчилар томонидан талаб йўқлиги сабабли ишлаб
чиқарилмаган.
“Ўзрубероид” МЧЖ томонидан техпластина маҳсулоти эса 2010-2011
йиллар ҳамда 2012 йилнинг 1-чорагида умуман ишлаб чиқарилмаган.
Техпластина маҳсулоти технологик режимга чиқиш даврида оз миқдорда
ишлаб
чиқарилиши
мумкинлиги
ва
унинг
миқдорини
олдиндан
режалаштиришни имкони йўқлиги ҳамда унинг ўрнини рубероид РКП-350
махсулоти тўлиқ боса олишини инобатга олиб бу маҳсулотни ишлаб чиқариш
кўзда тутилмаган.
Юқоридаги таҳлиллардан кўриниб турибдики, “Ўзрубероид” МЧЖнинг
рубероид ва изол маҳсулотлари ишлаб чиқариб сотиш бўйича 2010-2011
йилларда вилоятда товар бозоридаги улуши 90,0-100,0 фоизни ташкил этиб,
жамият мазкур товар бозорларида устун мавқега эга бўлиб қолмоқда.
Бундан ташқари, “Ўзрубероид” МЧЖ томонидан пергамин маҳсулоти
2010 йилда кам миқдорда ишлаб чиқарилгани, 2011 йил ва 2012 йилнинг 1-
чорагида ишлаб чиқарилмаганини, техпластина маҳсулоти эса 2010-2011
йиллар ва 2012 йилларда умуман ишлаб чиқарилмагани, келгусида ҳам бу
маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши режалаштирилмаганлигини инобатга олиб,
монополист бирлашмалар (корхоналар) давлат реестрини тузиш ва юритиш
тартиби тўғрисидаги Низомнинг 13-банди (реестрдан чиқаришлар қуйидаги
ҳолларда амалга оширилади) “в”-қисмига (уни ишлаб чиқаргани ва сотгани
учун хўжалик юритувчи субъект Реестрга киритилган маҳсулотни ишлаб
чиқариши ва сотиши тўхтатилганда) асосан “Ўзрубероид” МЧЖни қисман яъни
пергамин ва техпластина маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича монополист
корхоналар давлат реестридан чиқарилишини таклиф қилинади.
80
3.1.2-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |