Бруцеллёз (brucellosis)
Download 0.6 Mb.
|
БРУЦЕЛЛЁЗ
Клиникаси. Бруцеллёзнинг яширин даври бир ҳафтадан уч ҳафтагача давом этади. Касаллик ҳар хил бошланади. Ҳарорат 38—400 гача кўтарилиб, беморни титроқ босади, боши оғрийди, умумий беҳоллик сезади, бўғимларда, мушакларда, суякларда оғриқ пайдо бўлади. Лекин касаллик кўпинча аста-секин ривожланади, ҳарорат аста ошиб боради, фақат касалликнинг 5-7- кунига келиб юқори бўлади. Бруцеллёзда ҳароратнинг кўтарилиши энг дастлабки ва барқарор симптомлардан биридир. Иситманинг қуйидаги реакциялари кузатилади: тўлқинсимон, узоқ давом этувчи, субфебрил иситма, нотўғри интермиттирловчи иситма ва ремиттирловчи иситма шулар жумласидандир. Бруцеллёз билан оғриган болаларда кўпинча узоқ давом этувчи субфебрил иситма кузатилади. Асаб системасининг турли бузилишларида беморнинг боши оғрийди, у тажанг, кайфияти ўзгарувчан бўлиб қолади. Бруцеллёзнинг оғир турларида уйқусизлик алаҳсираш, хотиранинг хиралашуви кузатилади. Баъзан асаб системасининг бузилишлари сероз менингит, менингоэнцефалит ёки миелитлар ҳолида намоён бўлади. Бруцеллёзда кўпинча терининг оқариб кетиши ёки сарғайиши, турли пигментациялар ва уларнинг локаллиги (кўчиб юриши), трофик бузилишлар, турли характердаги тошмалар, геморрагиялар. кузатилади. Лимфатик тугунлар одатда катталашади, ўзига хос таранг бўлади, қаттиқлашади, кўпинча тери билан бирикиб кетади. Бруцеллёзга хос бўлган белгилардан бири бириктирувчи тўқималар бўлган барча жойларда ривожланиши мумкин бўлган инфильтратлар ёки фиброзитлардир, булар кўпинча бўғимлар ва бел, думғаза атрофида, шунингдек, бўйин, бош ва юзда кўчиб жойлашган бўлади. Бруцеллёз фиброзитининг кечишида икки босқич ажратилади: биринчиси ҳаддан ташқари оғриқли, чегараланган ёки ёйилган инфильтратлар пайдо бўлиши; нккинчиси — инфильтратлар саҳасида тугунлар, боғламлар ва турли зичликдаги пиликчалар ҳосил бўлиши билан таърифланади. Қасалликнинг ўткир даври ўтиб кетгандан кейин инфильтратлар ном-нишонсиз йўқолиб кетади. Кўпинча бруцеллёз билан оғриган беморларда ха деганда босилмайдиган оғриқлар бўлади, бўғимлар шишади. Касаллик бошланишида оғриқлар йирик бўғимлар соҳасида, кейинроқ эса майда бўғимларда қайд қилинади. Юракнинг паст уриши, товушларнинг аниқ эшитилмаслиги, юрак чўққисида систолик шовқин, ифодаланган артериал гипотония қайд этилади. Меъда-ичак йўлида ҳам қатор ўзгаришлар аниқланади, иштаха пасаяди, қорин оғрийди, қабзият кузатилади. Кичик ёшдаги болаларда аксинча ич кетади. Касаллик илк бор бошланганда аксари жигар, камроқ кораталоқ анча катталашади. Болалар сийишга қийналади, баъзан қорин пастида қайталаниб турадиган оғриқдан шикоят қилишади. Периферик қонда камқонлик, лейко-ва тромбоцитопения, лейкоцитар формуланинг таёқча ядроли нейтрофиллар, лимфоцитлар ҳисобига чапга сурилиши, моноцитопения, эритроцитлар чўкиш тезлигининг ўртача ошиши қайд қилинади. Бруцеллёз турлича кечади. Касалликнинг ўткир босқичи тугаганидан сўнг, ўртача ўткир ёки сурункали даврига ўтади. Бруцеллёзнинг сурункали турларига ташхис қўйиш қийин, шунинг учун у кечикиб белгиланади. Беморлар толиқишдан, мушак ва бўғимларда оғриқ туришидан, кўп терлашдан, асабийлашишдан, иштаҳа йўқлигидан шикоят қиладилар. Баъзи беморлар терисига тошмалар тошиши мумкин. Бруцеллёзнинг бу турлари кўпинча увеит, эндокардит, гепатит, зпидидимит, остеомиелит, энцефалит, миелит, аксари камқонлик билан бирга кечиши мумкин.
Ташхиси. Бруцеллёзга ташхис қўйиш учун қуйидаги усуллар қўлланилади: Қондан қўзғатувчи экмаларни ажратиб олиб, бактериологик усулда текширилади. Серологик диагностика усуллари қаторига: Райт ва Хедельсон агглютинация реакциялари, ПГАР (пассив гемагглютинация), тери остига Бюрне реакциясига қилинадиган аллергик синама киради. Дифференциал ташхиси. Бруцеллёзнинг ўткир даврида унга тиф-паратиф касалликлари, туляремия, риккетсиоз, грипп, сохта сил, юқумли мононуклеоз, бод, сепсис, токсоплазмоз ва бошқа касалликлар билан дифференциал ташхис қўйишга тўғри келади. Бруцеллёзни (сурункали турлари бўлган) ревматоидли артрит, лимфогранулематоз, септик эндокардит, сурункали ўчоқли инфекция, сурункали зотилжам ва клиникаси шу хасталикларга ўхшаш касалликлар билан қиёсий ташхис қилиш зарур. Давоси. Бруцеллёзни комплекс даволаш жуда самаралидир, у беморнинг бутунлай тузалиб кетишига олиб келади. Бруцеллёзни даволашда антибиотиклар (стрептомицин, левомицетин, рондомицин, гентамицин, тетрациклин) ва сульфаниламид препаратлар (витаминлар билан бирга) дан фойдаланилади. Шунингдек, ҳозир стероид гормонлар ҳам кенг кўламда қўлланади. Бруцеллёз касаллиги чўзилиб кетса ёки сурункали тус олса, қон қуйиш, десенсибилизациялаш ва симптоматик даво каби усуллардан ҳам фойдаланилади. Диатермия, ультрабинафша нурлар (УФО), ионогальванизация, УВЧ каби физиотерапевтик воситалар даволашнинг қўшимча тадбирлари ҳисобланади. Илгари иммунотерапиядан кенг фойдаланиларди, ҳозир эса росмана сенсибилловчи хусусияти бўлганлиги учун бу усул кам ишлатилади. Болаларда бу усулни имкон борича камроқ қўллаш лозим. Бруцеллёз билан касалланган беморлар ўрин-кўрпа қилиб ётишлари, уларга осон ҳазм бўладиган сифатли парҳез таомлар тайинлаш лозим. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling