Бруцеллёз (brucellosis)
Download 0.6 Mb.
|
БРУЦЕЛЛЁЗ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Этиологияси.
- Эпидемиологияси.
БРУЦЕЛЛЁЗ (BRUCELLOSIS) Ретикулоэндотелиал, асаб, юрак-томир системалари, таянч-ҳаракат аппарати ва бошқа аъзо хамда системаларнинг зарарланиши билан давом этади, шунингдек; ўткир ва сурункасига ўтади. Этиологияси. Бу касалликнинг қўзғатувчиси одам ва ҳайвонларда учрайдиган бруцеллалар деб аталадиган патоген микроблар бўлиб, улар 3 турга бўлинади. Бруцеллалар шарсимон (чўзинчоқ) ёки таёқчасимон шаклда бўлади. Микроблар ҳаракатсиз, спораларни эмас, балки капсулаларни ҳосил қилиши мумкин. Бруцеллалар паст ҳароратга чидамли бўлиб, қайнатилганда дарҳол ҳалок бўлади. Улар дезинфекцияловчи эритмалардан ҳам тезда нобуд бўлади. Бруцеллалар жуда кам юқумлидир. Турли хилдаги бруцеллалар юқумлилиги ва патогенлиги жиҳатидан одамга турлича таъсир кўрсатади. Улар одамга жуда тез юқади ва патогенли бўлади.
Одамга инфекция овқат орқали (алиментар йўл билан), бевосита контактда бўлганда ва ҳаво орқали юқади, касаллик айниқса қиш-баҳор фаслларида кўпаяди. Бруцеллёз асосан ўрта ёшдаги одамларда кузатилади. Эмизикли болаларга бу касаллик она сути орқали ва она қорнида ҳам юқиши мумкин. Патогенези. Бруцеллёз патогенези жуда хилма-хилдир. Бруцеллалар меъда-ичак йўли, оғиз, тери ва шиллиқ парда қопламлари орқали организмга тушар экан лимфа ва қон оқими бўйлаб тарқалиб, регионар лимфа тугунларида чўкади ва бирламчи бруцеллёз комплексини ҳосил қилади. Регионар лимфа тугунларида бруцеллалар жадаллик билан кўпаяди ва гематоген йўл билан бирламчи генерализация (инфекцияларнинг йиғилиши) ни келтириб чиқариб, бутун организмга тарқалади. Кейинчалик бруцеллалар лимфа ва қон томир тизимларига ўтиб, у ерда касаллик зўрайганда яна кўпаяди. Бруцеллёзнинг патогенезида аллергик омиллар хам аҳамиятлидир. Бруцеллёз юққанда бруцеллёз антигенига нисбатан организмнинг ўта сезгирлиги ривожланиб боради. Бу жараённинг бориши организмда бруцеллаларнинг кўпайишига боғлиқ. Бемор организми агглютинлар, бактериолизинлар, опсонинлар, преципитинлар ва комплемент боғловчи антителолар ишлаб чиқариб, бруцеллёз инфекциясига қаршилик кўрсатади. Инфекция организмнинг касалликка қарши тура олиши туфайли худдй ҳайвонлардаги каби одамда ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетиши, яъни организм ўзини-ўзи даволаши ҳоллари ҳам учрайди. Организм ўзини-ўзи даволашининг муддати касалликнинг фаоллигига қараб бир неча ойдан бир йилгача чўзилиши мумкин. Download 0.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling