Бўстонлиқ туманида 2023-2023 йилларда туман драйвирларидан келиб чиқган ҳолда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифлар
Download 15.97 Kb.
|
2023 2030 Й Драйверлар бўйича таклиф
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бўстонлиқ туманини хизмат кўрсатиш сохасини
БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИДА 2023-2023 ЙИЛЛАРДА ТУМАН ДРАЙВИРЛАРИДАН КЕЛИБ ЧИҚГАН ҲОЛДА ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАР Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси раҳбарининг 2023 йил 10 майдаги АФ-25-сон Фармойиш ижросини таъминлаш мақсадида, Бўстонлиқ туманини 2023-2030 йилларда хизмат кўрсатиш ҳамда саноати драйверларидан келиб чиқиб саноатнинг фармацевтика йўналишида маҳсулотларини ишлаб чиқаришга иқтисослашганидан келиб чиқиб ҳар-хил турдаги дори, гигиена маҳсулотлари ҳамда тиббиёт ашёларини ишлаб чиқариш мақсадида 9 та йирик корхона ташкил этиш режалаштирилган. Шундан; Бўстонлиқ-Фарм ЭИЗ худдудидан “SOLYPHAR LABORATORIES” МЧЖ ХК томонидан 2023-2024 йиилларда умумий қиймати 20,0 млн.долларлик “Таблетка ва капсулалар шаклида дори маҳсулотларини ишлаб чиқариш” хамда 200 та янги иш ўринлари яратиш. Бўстонлиқ-Фарм ЭИЗ худдудидан “PRECISE UCIND” МЧЖ томонидан 2024-2025 йиилларда умумий қиймати 8,0 млн.долларлик “Дори воситалари ишлаб чиқариш” ҳамда 150 та янги иш ўринлари яратиш. Бўстонлиқ-Фарм ЭИЗ худдудидан “ALPHAONE PHARMACEUTICAL COMPANY” МЧЖ ХКтомонидан 2023-2024 йиилларда умумий қиймати 12,4 млн.долларлик “Тайёр дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш” ҳамда 68 та янги иш ўринлари яратиш. Бунлдан ташқари Бўстонлиқ тумани ҳудудида саноат йўналишида 2023-2026 йиилларда умумий қиймати 208,1 млрд.сўмлик хар хил турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда 564 та янги иш ўринлари яратиш. Бўстонлиқ туманини хизмат кўрсатиш сохасини ривожлантириш мақсадида Бўстонлиқ туманида 2024-2028 йилларда умумий узунлиги 2,8 километр бўлган канат йўлини қуриш бўйича келишувларга эришилди. Ушбу лойиҳа SINOMACH China CAMC Engineering Co.ltd компанияси билан биргаликда амалга оширилиши режалаштирилган. Битимнинг умумий қиймати қарийб 25 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, яратиладиган иш ўринлари 200 нафардан зиёд. Шунингдек Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси томонидан 2024-2026 йиллар давомида “Белдерсой-чимён-нанай-халқаро-умуммавсумий-курортини-ташкил-қилиш” доирасида ушбу чет-эль компаниянинг вакиллари туманда бўлиб, чимён туристик зонасини қурилишида Курортни Марказий Осиёдаги энг баланд 2515 метр ва 3309 метр баландликка чиқадиган осма йўллар, атракционлар, узунлиги 20 кмдан ортиқ бўлган чанғи учиш йўллари, меҳмонхона ва коттежлар қурилиши режалаштирилган ушбу лойиҳани ишгу тушурилиши натижасида 100 млн евролик Франция ғазначилиги, тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар киритилиши ҳамда 500 дан зиёд янги иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиинг 2020 йил 17-сентябрдаги 559-сонли қарорига кўра Бўстонлиқ туманида «Белдирсой-Чимён-Нанай» халқаро умуммавсумий курортнини (ХУК) ташкил этиш бўйича «Чорвоқ» эркин туристик зонасининг бош режаси билан ХУКни ташкил этиш бўйича мастер-режани белгиланган тартибда«ТошкентбошпланЛИТИ» ДУК билан интеграция қилиш белгиланган. Ҳамда ушбу мастер-режасини ишлаб чиқариш жараёнларини тезлаштириш ва тасдиқлаш натижасида ушбу худадларга қўшимча равишда лойиха қиймати 50 млн.доллардан зиёд бўлган бир нечта тўризм сохасидаги лойихаларни жойлаштирилишига ҳамда 1000 тадан зиёд янги иш ўринлари яратилишига эришиларди. Download 15.97 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling