Бу кун” информацион дастури
ЛАВҲА ФАРҒОНА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОХНОМАСИ МУҲАЙЁ
Download 18.67 Kb.
|
24.03.2022 ТОНГ
- Bu sahifa navigatsiya:
- БОШЛОВЧИ: ҚИЗ
- 03 ЛАВҲА СИРДАРЁ ШАҲАРДАГИ ИССИҚХОНА МАҲФИРАТ БОШЛОВЧИ: ҚИЗ
- БОШЛОВЧИ:ЙИГИТ
- 04 ЛАВҲА САМАРҚАНД ХАВФСИЗЛИК ОЙЛИГИ ЧИНГИЗ БОШЛОВЧИ: ЙИГИТ
02 ЛАВҲА ФАРҒОНА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОХНОМАСИ МУҲАЙЁ
БОШЛОВЧИ:ЙИГИТ Баҳор фасли келиши билан томорқада иш бошланади. Яъни, аҳоли ўз рўзғоридан ташқари ички бозор учун ҳам кўкат ва резаворларни етиштиришга киришади. Айниқса, иссиқхонада етиштирилган баҳорий экинлар ҳали дарахтлар куртак очамасидан халқимиз дастурхонига биринчилардан бўлиб етказиб берилади. Бу жараённинг ўзига ҳос машаққати ва масъулияти борлигини шаҳар аҳолиси ҳам яхши англайди. БОШЛОВЧИ: ҚИЗ Бугун шаҳарда ҳам иссиқхона хўжалиги билан шуғулланиб, ўзини ўзи банд қилиб, оилавий даромадини ошираётган аҳоли вакиллари ҳам бор. Масалан, Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрининг Соҳил маҳалласи аҳолиси ўзининг ҳовлисида иссиқхона ташкил қилиб, резаворларни етишитирда илғорлар сафида бўлиш ҳаракатида. Мухбиримиз Маҳфират Худойбердиева мавзуни давом эттиради. 03 ЛАВҲА СИРДАРЁ ШАҲАРДАГИ ИССИҚХОНА МАҲФИРАТ БОШЛОВЧИ: ҚИЗ Инсон ҳа ти ва сломатлиги ҳар нарсадан устун саналади. Шу сабабли у истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, таркиби қанчалар муҳим бўлса, ҳаракатдаги завфсизлик ҳам шу қадар аҳамиятлидир. Чунки йўллар ҳамиша кутилмаган воқеадар, ҳатток, кўнгилсизликларга бойдир. БОШЛОВЧИ:ЙИГИТ Аммо йўл ҳаракатидаги лоқайдликлар сабаб автоҳалокатлар сони ортмоқда. Ёмони одамлар йўллардаги хавфсизлик учун фақат йўл патруль хизмати ходимлари эмас, балки барча бирдек масъул эканини ҳар доим ҳам ёдда сақламаётгандек. Ваҳоланки, оддий қоидаларга амал қилиш орқали бирор бир фалокатнинг олдини олиш ва шу орқали жамиятга наф келтириш мумкин. Айни пайтда давом этаётган ойлик ҳам шу мақсадда ташкил этилган. 04 ЛАВҲА САМАРҚАНД ХАВФСИЗЛИК ОЙЛИГИ ЧИНГИЗ БОШЛОВЧИ: ЙИГИТ Бандликни таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёшлар, нуроний отахон ва онахонларимизга манзилли ёрдам кўрсатиш масъулларнинг кундалик вазифалари сирасига киради. Маҳалла тизими, шунингдек, фуқароларни замонавий касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш каби мажбуриятни ҳам бажармоқда. БОШЛОВЧИ: ҚИЗ Бу ишларни бажаришда маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси, профилактика инспекторидан иборат бешлик фаолияти ижобий ўзгаришларга сабаб бўлмоқда. Маҳалла тизими ходимлари кунида мазкур тизимда самарали меҳнат қилаётган инсонларнинг меҳнати муносиб баҳоланди. Download 18.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling