БУ КУН” ИНФОРМАЦИОН ДАСТУРИ
23.03.2023 СОАТ 09:00 ЛАВҲАЛАР ТАРТИБИ:
01 ТОШКЕНТ ТИББИЁТДАГИ ЯНГИЛИК ГЎЗАЛ
02 ФАРҒОНА ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИ МУҲАЙЁ
03 СИРДАРЁ ШАҲАРДАГИ ИССИҚХОНА МАҲФИРАТ
04 САМАРҚАНД ҲАЁТ УЧУН ХАВФСИЗ ОЙЛИК ЧИНГИЗ
05 АНДИЖОН МУКОФОТЛАНГАНЛАР НАВРЎЗ АКМАЛ АКА
06 ҚАШҚАДАРЁ КЎКДАЛАДА НАВРЎЗ АКБАРАЛИ
07 ТОШКЕНТ САНЪАТ ГАЛЛЕРЕЯСИ ОЗОДА
Бугун дастуримизда:
ЎЗБEКИСТОНДА ИЛК БОР БИПОЛЯР ЭНДОПРОТEЗЛАШ АМАЛИЁТИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ (ГЎЗАЛ)
ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАНГИЗНИ ҚАЧОН ЯНГИЛАШНИ БИЛАСИЗМИ? (ФАРҒОНА)
ҲАРАКАТ ИШТИРОКЧИСИ ЎЗИ ВА ЎЗГАЛАР ҲАЁТИ УЧУН МАСЪУЛДИР (САМАРҚАНД)
БОШЛОВЧИ: ЙИГИТ
Бугунги кунда инсоният турли соҳаларда кўплаб ютуқларга эришиб, тараққиёт чўққиларини забт этмоқда. Юртимизда ҳам бу борада бир қанча имкониятлар яритиляпти. Жумладан чет давлат тажрибаларини қўллаган ҳолда, мурракаб турдаги операциялар ҳам аста-секинлик билан амалга оширилмоқда. Асосийси ҳам вақт ҳам нақд тежаляпти.
БОШЛОВЧИ: ҚИЗ
Масалан, тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази кўп тармоқли клиникаси нейротравматология бўлимида илк бор чаноқ-сон ва тизза бўғимлари артрози касаллигида плазмолифтинг муолажаси ва умуртқа суяклари синишида перкутан вертебропластика амалиёти ўзлаштирилди. Тафсилотлар дастлабки лавҳамизда.
01 ЛАВҲА ТОШКЕНТ ТИББИЁТДАГИ ЯНГИЛИК ГЎЗАЛ
БОШЛОВЧИ: ҚИЗ
Автомототранспорт воситасини охирги ўн икки ой давомида бошқармаган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади. Бу қонунчиликда белгиланган янги тартиблардан биргинаси холос.
БОШЛОВЧИ: ЙИГИТ
Яъни, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш билан боғлиқ янги тартиб қоидалар йўлга қўйилган бўлиб, унда қатор масалалар қамраб олинган. Шунингдек, 2023 йил 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имконияти йўлга қўйилди. Ҳайдовчиларга қулайлик яратиш мақсадида эса “сўнгги мижозгача” режимида фаолият олиб бориляпти.
Do'stlaringiz bilan baham: |