05 ЛАВҲА АНДИЖОН МУКОФОТЛАНГАНЛАР АКМАЛ АКА
БОШЛОВЧИ: ҚИЗ
Дастуримиз давом этади.
Интиқиб кутилган баҳорнинг илк ойи. Атрофда ажиб манзаралар барқ уриб, табиат уйғонмоқда. Баҳор ҳавосидан қалбларга тароват, илиқлик югурмоқда. Янгиланиш, яшариш фаслининг биринчи ойи қалбларга ҳаловат улашишда давом этмоқда.
БОШЛОВЧИ: ЙИГИТ
Шукуҳли бу кунларда эса юртимизда Наврўз умумхалқ байрами кенг нишонланди. Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида қадимдан ўзига хослик билан кутиб олинган ушбу айём ҳамон маҳалларга файз улашмоқда. Полвонлар юрти Қашқадарёда ҳам бу йил Наврўз ҳар йилгидан ва бошқа ҳудудлардан фарқли улароқ қарши олинди.
06 ЛАВҲА ҚАШҚАДАРЁ КЎКДАЛАДА НАВРЎЗ АКБАРАЛИ
БОШЛОВЧИ: ЙИГИТ
Ҳеч кимга сир эмас ўзбек рассомчилиги ҳали кўплаб хориж давлатларига танилмаган. Шу сабабли ҳам рассомчилик соҳасини ривожлантириш учун кўплаб сай ҳаракатлар қилинмоқда. Булардан бири Ўзбекистондаги санъат ашёларини технологик экспертизадан ўтказувчи биринчи лаборатория очилиши билан боғлиқ.
БОШЛОВЧИ: ҚИЗ
Бунда замонавий ва назоратнинг бузилмас усулидаги жиҳозлардан фойдаланган ҳолда обектларнинг ҳақиқийлигини аниқлайдиган лаборатория тақдим этилди. Яъни, кеча куннинг иккинчи яримида ART GALLERY va ART VERNISSAGE компаниялари янги офисининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
07 ЛАВҲА ТОШКЕНТ ГАЛЛЕРЕЯ ОЧИЛИШИ ОЗОДА
Do'stlaringiz bilan baham: |