ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИНГ ЖАҲОН
ИҚТИСОДИЁТИГА ТАЪСИРИ
Раджабов М.Р., Набиев Э.С., Боймуратов Ф.Х.
Раджабов М.Р., катта ўқитувчи, Набиев Э.С., катта ўқитувчи, Боймуратов Ф.Х.,
ассистент, ҚарМИИ
Калит сўзлар: қайта тикланувчи энергия, тоза энергия, энергетик инқилоб, муқобил
энергия, энергияга бўлган талабнинг ортиши, заҳираларнинг камайиши.
Энергетика танқислиги замонавий иқтисоднинг долзарб
мумаммоларидан бирига
айланиб бормоқда. Мақола ушбу муаммоларни ечишни қайтта тикланувчи энергия
манбаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган масалаларга бағишланган.
Ҳозирги замонда кўплаб муқобил энергия йўналишлари мавжуд.
Экологик тоза
энергияни қуёшдан, шамолдан,
сувдан олиш мумкин, ҳамда махсус усулларни қўллаб
биологик ёқилғилардан фойдаланилмоқда. Бундай энергия турлари мураккаб хизмат
кўрсатишни ва уларни олиш учун қиммат ёқилғини талаб этмайди.
Аввало, қайта тикланадиган ёки регенератив энергия деганда нима кўз ўнгимизга
келишини кўриб чиқайлик. Бу терминни
эшитганимизда шуни тушинамизки, бундай
энергиядан чексиз фойдаланиш мумкин ва унинг манбаси инсоният билан бирга бўлади.
Ривожланган
мамлакатларда шамол, қуёш, геотермаль энергетика,
биомасса
энергияси ва ноананавий электрстанцияларига бўлган қизиқиш ортмоқда ва яратилган янги