Bu yerga titul varaq keladi


ПИРОЛИЗ ҚУРИЛМАСИНИНГ ИККИЛАМЧИ ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИ


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana05.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1274840
1   2   3   4
Bog'liq
30.04.2022 Raxmatov maqola Xalqaro konferensiya

ПИРОЛИЗ ҚУРИЛМАСИНИНГ ИККИЛАМЧИ ЭНЕРГИЯ РЕСУРСЛАРИНИ 
УТИЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ 
Рахматов О.И., Тошбоев А.Р., Бойитова А.О. 
Рахматов О.И., Тошбоев А.Р., Бойитова А.О., 
Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги ПҚ-3012-сон “2017-
2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантириш, иқтисодиёт 
тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари 
дастури тўғрисида”ги, 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3379-сон “Энергия ресурсларидан оқилона 
фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4020-
сон “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларида белгиланган қайта тикланувчи энергия 
манбаларидан фойдаланишни ривожлантириш ва амалиётга жорий этиш каби вазифалар 
белгилаб берилган [1,2,3]. 
Ушбу вазифалардан келиб чиқиб, муаллифлар томонидан иссиқхоналарнинг 
иссиқлик таъминоти тизимида пиролиз қурилмаларининг иккиламчи энергия 
ресурсларидан фойдаланиш тадқиқ қилинган. 
Ҳозирги табиий энергия манбалари заҳиралари чекланган даврда кўп миқдорда 
энергия талаб қиладиган саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги объектлари энергия 
балансларида иккиламчи энергия ресурслари (ИЭР) муҳим ўрин тутади. 
Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш (ЁЭР) икки йўналишда амалга оширилиши 
мумкин.


141 
СЕКЦИЯ III 
Инновации в области альтернативной энергетики и альтернативных 
видов топлива 
Биринчидан, технологик жараёнлар ва қурилмаларнинг такомиллаштирилиши (янги 
энергия тежайдиган технологиялар) туфайли, самарадорликни оширишга эришилади ҳамда 
ёқилғи ва энергия сарфи камаяди.
Иккинчидан, муқаррар равишда катта миқдорда ҳосил бўладиган ИЭР энергия 
манбаларини утилизация қилиш орқали фойдаланиш ва шу туфайли ёқилғи-энергетик 
ресурсларини 30-35 % тежашга эришиш мумкин. 
Иккиламчи энергия ресурслари деганда, иситиш блокларида (қурилмаларида), юқори 
ҳароратли жараёнларда қўлланиладиган қурилмалар, печларда ҳосил бўладиган маҳсулот 
чиқиндилари, ёниш маҳсулотлари ва технологик маҳсулотларнинг энергия салоҳияти, 
чиқинди маҳсулотлари тушунилади, уларнинг энергиясидан қисман ёки тўлиқ бошқа 
блокларда, технологик жараёнларда ва қурилмаларда ёки технологик қурилманинг ўзига 
энергия этказиб бериш учун ишлатилиши мумкин [4].
Технологик қурилмаларнинг ўзига қайтарилган ИЭР ички ИЭР дан фойдаланиш деб 
номланади ва ИЭР ларидан бошқа қурилмаларда, технологик жараёнларда қандайдир 
мақсадда фойдаланиш ИЭРларидан ташқи фойдаланиш деб номланади. ИЭР бўлган 
технологик қурилма ва агрегатларнинг ўзи иккиламчи энергия ресурслари манбаи деб 
аталади. 
Ҳозирги кунда Республикамизда ҳам қишлоқ хўжалиги иншоотлари ва қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизимида анъанавий энергия ресурсларини тежаш, 
муқобил энергия манбалари (қуёш, биомасса энергияси)дан фойдаланиш бўйича илмий-
инновацион ишланмалар ишлаб чиқиш ҳам муҳим аҳамиятга эга [5]. 
Иссиқхона – мураккаб энергетик объект бўлиб, энергия тежамкорлик масалаларини 
ечишда ҳар томонлама асосли тадқиқотлар олиб боришни талаб қилади. Иссиқхонада 
ҳарорат энг муҳим иссиқлик техникавий параметр ҳисобланади. Иссиқхонанинг ҳарорат 
режими пассив ва актив тизимлар орқали амалга оширилади. Пассив иситиш тизимига 
асосан иссиқхонанинг герметиклигини сақлаш, поликарбонат, ойна, плёнка ва изоляцион 
материаллар билан қоплаш усуллари киради. Иссиқхоналарнинг ҳарорат режимини актив 
усулда бошқаришга иситиш ва вентиляция тизими киради. Актив иситиш тизимида энергия 
сарфи юқори бўлиб, унинг энергия самарадорлигини оширишда қайта тикланувчи энергия 
манбаларидан фойдаланиш асосий йўналишлардан бири ҳисобланади [4,5]. 

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling