Будда ва хриястиан динининг жамиат ривожланишига тасири


Download 24.31 Kb.
Sana03.06.2024
Hajmi24.31 Kb.
#1849895
Bog'liq
5 тема


Будда ва хриястиан динининг жамиат ривожланишига тасири

Буддавийлик жаҳон динлари ичида энг қадимийси ҳисобланади. Ушбу диннинг асосчиси ҳиндистонлик Сиддхартха Гаутама (милоддан аввалги 490 йилда вафот этган) ҳисобланади. У “Будда” (“нурланган”), “Шакьямуни” (шакья уруғи вакили), “Татагата” (улуғланган), “Джина” (ғолиб) каби номлар билан улуғланган.


Ҳиндистон шимолида жойлашган Капилавасту шаҳри ҳокимининг ўғли бўлган Сиддхартха (Будда) 22 ёшигача шоҳона ҳаёт кечирган. Бир куни сайр қилгани кўчага чиқиб, ҳаётнинг бошқача эканини ўз кўзи билан кўргач, унинг дунёқараши бутунлай ўзгаради. Бу ҳаёт беҳуда, деган хулосага келган Сиддхартха (Будда) ҳеч кимга билдирмай саройдан чиқиб кетади ва таркидунёчиликда ҳаёт кечира бошлайди.
Кишиларни ҳаёт азоб-уқубатларидан қутқариш йўлларини излаган Сиддхартха 29 ёшидан бошлаб шаҳарма-шаҳар, қишлоқма-қишлоқ кезиб, ўзи яратган нажот йўлининг мазмунини одамларга тушунтириб бера бошлайди.
Ушбу дин таълимоти
- ҳаёт азоб-уқубатлардан иборат;
- азоб-уқубатларнинг сабаблари мавжуд;
- азоб-уқубатлардан халос бўлиш мумкин;
- азоб-уқубатлардан халос бўлишнинг йўллари мавжуд, деган “тўрт олий ҳақиқат”га асосланади.
Бундан ташқари Будда издошларига биронта ҳам тирик мавжудотни ўлдирмаслик, бировнинг мулкини ўғирламаслик, бевафолик қилмаслик, ёлғон гапирмаслик ҳамда маст қилувчи ичимликларни ичмасликдек 5 асосий ахлоқий талабга риоя қилиш ҳам буюрилган.
Буддавийликнинг муқаддас китоби «Трипитака» («Уч сават донолик») деб аталади. Сиддхартха ўз таълимотини мазмунига қараб «Винояпитака» («Ахлоқий маъёрлар»), “Суттапитака» («Дуолар») ҳамда “Абхидхаммапитака» («Диний-фалсафий масалалар баёни») каби учта “питака”, яъни саватларга ажратган.
Буддавийлик “Хинаяна”, “Махаяна” ва “Ламаизм” деб номланувчи асосий оқимлардан иборат.
Ҳозирги кунда ер юзида 500 миллиондан ортиқ одам буддавийликка эътиқод қилади. Осиёнинг Шри Ланка, Бирма, Таиланд, Лаос, Мўғулистон, Комбоджа, Вьетнам, Бутан, Непал, Корея каби давлатларда асосий дин ҳисобланади. “Необуддизм” шаклида бошқа қитъаларда ҳам тарқалмоқда.
Download 24.31 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling