Буғдойни вақтинча сақлаб бериш учун қабул қилиш шартномаси сон


Маҳсулотни қабул қилиш, топшириш ва ҳисоб-китоб тартиби


Download 26.34 Kb.
bet3/5
Sana24.06.2023
Hajmi26.34 Kb.
#1652789
1   2   3   4   5
Bog'liq
2023 йил Вақтинча Саклаш шартнома 6

Маҳсулотни қабул қилиш, топшириш ва ҳисоб-китоб тартиби.

3.1. Мазкур шартноманинг 1.2-бандида назарда тутилган миқдордаги маҳсулотни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари хисобидан ҳамда ушбу буғдойни ташиб келтириш учун транспорт харажатлари “Хўжалик” ҳисобидан амалга оширилади.
3.2. Сақлашда турган буғдой махсулоти “Хўжалик” томонидан белгиланган ойлик графикдаги муддатларда биржа савдолари орқали сотилмаса ундан кейинги давр учун сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари “Хўжалик” ҳисобидан тўлаб борилади.



  1. Тарафларнинг жавобгарлиги.

4.1. “Сақловчи” “Хўжалик” томонидан вақтинчалик сақлаш учун топширилган донни мазкур шартноманинг 2.7.-бандида назарда тутилган муддатларда сотиш чораларини кўрмасдан, шунингдек, “Хўжалик”нинг айби билан сотишни ташкил этмаган тақдирда Жамғарма томонидан тўлаб берилган сақлаш харажатлари “Хўжалик”дан ундириб олинади.
4.2. “Хўжалик” маҳсулотни шартномада белгиланган миқдорда топширишдан асоссиз бўйин товлаган тақдирда “Сақловчи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Жарима миқдори шу йил ҳосили учун белгиланган маҳсулот харид нархидан келиб чиқиб белгиланади.

4.3. Вақтинчалик сақлаш учун қабул қилинган маҳсулот ҳажмида камомад аниқланганда, юзага келган камомад қиймати, камомад аниқланган кундаги маҳсулотнинг биржа нархига 20 фоиз устама қўллаган ҳолда “Сақловчи” ҳисобидан “Хўжалик” фойдасига ундирилади.


Download 26.34 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling