Буғлатиш қурилмаларини автоматлаштириш


буғлатиш қурилмаларини автоматлаштириш


Download 0.81 Mb.
bet2/3
Sana31.03.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1311786
1   2   3
Bog'liq
7 “Абсорбсцион ва буғлатиш қурилмаларини автоматлаштириш” мавзусини

буғлатиш қурилмаларини автоматлаштириш

2.1. Абсорбцион ва буғлатиш қурилмаларини автоматлаштиришда бошқариш масаласининг қўйилиши.


Абсорбция ва буғлатиш жараёнлари ҳам масса алмашинув жараёнлари бўлганлиги учун улурни ростлаш системалари кетма-кетлигини танлаш ва таҳлил қилиш масалалари ректификация жараёни каби боради. Бу жараёнлар ўз кинетикаси ва аппаратларнинг тузилишига кўра фарқланса ҳам, ректификация жараёни билан кўп умумийликларга эга. Шунинг учун бу жараёнлар тахлилида тўхтамасдан уларни автоматлаштириш мисолларига ўтамиз.


Абсорбцион қурилмалар технологик жараёнда оралиқ босқич бўлганлиги сабабли уларни оптималлаш масалалари умумий жараённи оптималлаштириш масалаларига бўй сунади. Одатда бу абсорбция басқичини тавсифловчи тайёр махсулот тан нархини минималлаштириш масаласидан иборатдир. Абсорбцион ускуна ишининг муайян шароитларига кўра оптималлаштириш масаласи ёки абсорберция даражасини максималлаштириш, ёки аралашмани ажратиш учун кетадиган энергия харажатларини минималлаштириш масаласига олиб келади.

2.2. Қурилмалар ростлаш объекти сифатида.


Колонналарда газ ва суюқ фазалар бўйича моддий балансни ушлаб туриш учун ускунадаги босим ва куб махсулот сатҳини, шунингдек чиқиш махсулоти таркибини стабиллаштириш назарда тутилади. Яъни бу параметрлар абсорберлар учун ростланувчи параметрлар ҳисобланади.
Асосий ростловчи катталиклар колоннанага пуркаш учун бериладиган абсорбент сарфи ва колоннадан чиқаётган куб махсулот сарфи ҳисобланади.
Абсорбцич жараёнидаги асосий ғалаёнли факторлар эса абсорбцияланиш газининг сарфи, таркиби ва ҳарорати, баъзи ҳолларда эса абсорбентнинг (ютувчининг) ҳарорати ва таркиби ҳисобланади.

2.3. Абсорбцион ва буғлатиш қурилмаларини автоматлаштириш системаларига мисоллар.


86-расмда абсорбцион ускуналарда кечаётган жараённи автоматлаштириш системаси мисоллари келтирилган. Бир контурли АРС асосида тузулган автоматлаштириш системаси (86-расм, а) ускунадаги моддий ва иссиқлик балансини таъминлайди (сатҳ 1 ва босим 2 ростлагичлари), хамда махсулот такибини барқарорлаштиради (3-ростлагич).


Таъминот сарфи бўйича ғалаёнларда сарфлар нисбати ростлагичи 4 (86-расм, б) орқали коррекцияловчи сигнал киритилиши бу ғалаёнларни қисман компенсациялашга ва ростлаш сифатини оширишга имкон беради.
Каскад АРС да (86-расм, в) ёрдамчи ростланувчи катталик сифатида назорат тарелкасидаги таркиб олинган.



Қолдиқ газлар

Иситувчи аралашма

Куб маҳсулот

86-расм. Абсобцион колоннани автоматлаштириш системалари мисоллари. а) бир контурли АРС; б) абсорбент ва газ аралашмаси сарфлари нисбатини куб махсулот таркиби бўйичакоррекциялаш орқали ростлаш; в) куб махсулот таркибини каскаб АРС. 1, 1’- сатҳ ростлагичлари, 2- босим ростлагичи, 3- таркиб ростлагичи.
Буғлатиш жараёнини бир корпусли буғлатиш қурилмасида (оддий буғлатиш) ва кўп корпусли буғлатиш қурилмасида (кўп маротаба буғлатиш) олиб бориш мумкин. Кўп корпусли буғлатиш қурилмасида энергия харажатларини камайтиришга иккиламчи буғларни иккинчи ва ундан кейинги корпусларда иситиш буғи сифатида ишлатиш орқали эришилади.
Буғлатиш жараёнини ростлаш масаласи охирги буғлатиш аппаратидан чиқаётган қуюқлаштирилган суюқлик концентроциясини стабиллаштиришдан иборат, яаъни конқентрация
Download 0.81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling