Буҳгалтерия ҳисобини ташкил этиш
Download 27.5 Kb.
|
Бўлим хақида тавсифнома
Буҳгалтерия ҳисобини ташкил этиш. Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш бўйича жавобгарлик фермер хўжалигининг бошлиғига (кейинги ўринларда - фермер деб юритилади) юклатилади. Бунда фермер қуйидаги ҳуқуқларга эга: а) бош бухгалтер раҳбарлигидаги бухгалтерия ҳисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб қилинган бухгалтернинг хизматларидан фойдаланиш; б) бухгалтерия ҳисобини юритишни шартнома асосида ихтисослаштирилган ташкилотга (аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари ва уставида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича хизмат кўрсатиш назарда тутилган бошқа ташкилотлар) юклаш; в) бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш. Бухгалтерия бўлими ходимининг асосий вазифалари. бухгалтерия ҳисобини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилган ҳолда юритади, шунингдек, ҳисоб ишларини замонавий техник воситалар ва ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ташкил этади; бухгалтерия ҳужжатларини ўз вактида ва тўғри расмийлаштирилишини ҳамда амалга оширилаётган операцияларнинг қонунийлигини олдиндан назорат қилади; ташкилотда ҳодимларнинг иш ҳакларини ва унга тенглаштирилган тўловларини, белгиланган тартибда ҳамда ўз вақтида ҳисоблаб чиқилишини ташкил этади; пул маблағлари, ҳисоб-китоблар ва моддий қимматликлар, шунингдек, бошқа активларни ва мажбуриятларни инвентаризация қилишда қатнашади, инвентаризация натижаларини ўз вақтида ва тўғри расмийлаштиради ҳамда уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиради; моддий жавобгар шахсларга уларнинг жавобгарлигида турган моддий қимматликларнинг бутлигини сақлаш ва ҳисобини олиб бориш юзасидан тушунтириш ишлари ўтказилишини ташкил этади; моддий қимматликларни олиш учун берилган ишончномаларни ҳисобини юритилишини ва улардан тўғри фойдаланилишини назорат қилади; молиявий ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузади ва топширади; асосий воситалар ҳамда бошқа моддий қимматликларни уларнинг сакланиш ва фойдаланиш жойларида бутлигини мунтазам назорат қилинишини таъминлайди; бухгалтерия ҳужжатларини, ҳисоб регистрларини сақлайди; қонунчиликда назарда тутилган нормалар бўйича хисоботларни тузиш ва уни ваколатли органларга мудатида тақдим этиш; қонунчиликда назарда тутилган бошқа вазифаларни бажарилишини таъминлайди. Download 27.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling