Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


Томчилатиб суғориш техникасини қўллаш, унда сув сарфи меъѐрлари ҳамда


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

Томчилатиб суғориш техникасини қўллаш, унда сув сарфи меъѐрлари ҳамда 
тупроқнинг намланиш динамикасини аниқлаш усуллари. 
Томчилатиб суғориш, сув ресурсларини тежашнинг энг самарали усулларидан 
ҳисобланади. Бу усулда, томчилатиш орқали узатилаѐтган сув, барча экин майдонига 
эмас, балки фақатгина ҳар бир туп экин илдиз системасининг ривожланиш майдонига 
берилади.
Томчилатиб суғориш усулидан қуйидаги ҳолатларда фойдаланиш мумкин:

cув ресурслари кам ва етказиб бериш қийин бўлган ҳудудларда;

нишаблиги катта ерлар ва қир – адирларда;

сув ўтказувчанлиги юқори бўлган тупроқларда;

имкони борича лойқасиз тоза сувли манбаларда;

қатор оралари катта бўлган экинрларда (боғларда).
Томчилатиб суғориш учун дарѐ, кўл, сув омбори, сув чиқариш ва суғориш 
каналлари, суғориладиган майдонга яқин ер усти ҳамда ер ости сувларидан фойдаланиш 
мумкин. Бунда асосан суғориладиган экин майдонининг ҳажмига асосан сув тиндиргич 
ховузлари бўлиши шарт. Акс ҳолда сувдаги лойқа ва бошқа моддалар томизгич 
тирқишини тўсилиб қолишига олиб келади. 
Бугунги кунда томчилатиб суғориш усулидан Фарғона водийси вилоятларида, 
Қашкадарѐ Сухондарѐ, Самарқанд, Тошкент, Жиззах, Навоий вилоятларидаги қир - 
адирларда, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Сирдарѐ вилоятларининг 
шўрланмаган, сув ўказувчанлиги юқори, таъминоти паст даражада бўлган худудларида 
қўллаш мақсадга мувофиқдир.
Тажрибалар натижасида, томчилатиб суғориш усули ѐмғирлатиб суғориш усулига 
қараганда, мевали дарахтлар ва узумзорларнинг ҳосилини 30% гача ошириши аниқланган. 
Томчилатиб суғоришнинг самарадорлиги, ўсимликни ўз вақтида сув истеъмол қилиш 
динамикасига мос сув билан таъминланишига, худди шунингдек сув, электроэнергия ва 


98 
қувурлардан тежаб-тергаб фойдаланишга боғлиқдир.Томчилатиб суғориш ўзининг қандай 
реал натижаларини берди? 
Сув захиралари чекланган мамлакатлардан бири бўлган Исроилда томчилатиб 
суғориш усули саноат миқѐсида қўлланилади. Натижада илгари аҳолиси тез ўсиб 
бораѐтган, ярим оч, озиқ-овқатлар карточка усулида тарқатиладиган Исроил мамлакати 
бир неча йил ичида қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг йирик экспорт қилувчисига 
айланди. 
Ҳозирги вақтда, сув ресурслари танқис бўлган ва бўлмаган ер юзидаги жуда кўп 
мамлакатларда, томчилатиб суғориш усулидан фойдаланилади. Дунѐ мамлакатларида 
томчилатиб суғориш усули билан 6,769 млн га дан ортиқ ерлар суғорилади, АҚШ да 1,2 
миллион,Ҳиндистон, Австралия, Испания, Исроил, Хитой давлатларининг ҳар бирида 0,3-
0,9 млн гектардан ошган [4.7]. Масалан, Исроил давлатида қишлоқ хўжалик экинларини 
суғориш 100 % босимли тизимда, яъни насос станциялари ҳосил қиладиган босим остида 
ишлайдиган томчилатиб, ѐмғирлатиб ва бошқа сув ресурсларидан тежаб-тергаб 
фойдаланиш мумкин бўлган суғориш усулларидан фойдаланилади. 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling