Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


III -БОБ. МЕВАЛИ БОҒЛАРДА СУҒОРИШ УСУЛЛАРИ ВА СУҒОРИШ


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

III -БОБ. МЕВАЛИ БОҒЛАРДА СУҒОРИШ УСУЛЛАРИ ВА СУҒОРИШ 
ТЕХНИКАСИ ЭЛЕМЕНТЛАРИНИ АСОСЛАШ. 
3.1. Интенсив мевали боғларда томчилатиб суғориш усулларини қўллаш. 
Ўтган асрнинг ўрталарида турли мамлакатлар фермерлари томчилатиб суғоришни 
қўллаш усули орқали маҳсулот унумдорлигини ошириш, тупроққа ишлов бериш 
харажатларини камайтириш, айни вақтда сувни ҳам тежаб-тергаб ишлатишга эришиш 
мумкинлигини кашф этдилар. 80-йилларга келиб томчилатиб суғориш дунѐ 
мамлакатларига, суғоришимкониятлари қандайлигидан қатъий назар, тобора кенгроқ 
тарқала бошлади. Бугунги кун шароитида томчилатиб суғориш ускуналаридан қишлоқ 
хўжалиги, шунингдек, кўкаламзорлаштириш ишлари ва хусусий томорқа майдонлари дала 
ҳовлиларда кенг фойдаланилмоқда. Томчилатиб суғориш бу — сувни аста-секин, 
милдиратиб, айнан ўсимлик илдизи жойлашган ерга етказиб беришдир. Тупроқдаги 
намликни оптимал даражада ушлаб турар экан, бу суғориш усули сувнинг қуѐш ва 
шамолда буғланиб кетишига ҳам йўл қўймайди.
Биринчи Президентимизнинг ―Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил 
қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида‖ ги 
Фармонига асосан томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилган юридик 
шахсларнинг 5 йил муддатга ягона ер солиғидан озод этилиши белгилаб қўйилгани ва бу 
норманинг тегишли қонунларда ўз аксини топиши юртимизда замонавий суғориш 
тизимлари инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилмоқда. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2018 йил 
27 декабрдаги ―Пахта хом ашѐсини яратишда томчилатиб суғориш технологияларидан 
кенг фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид кечиктириб бўлмайдиган 
чора-тадбирлар тўғрисида‖ ги ПҚ-4087-сон қарорида ҳам мазкур технологияни қўллаш 
кўламини кенгайтишборасида қатор вазифалар белгилаб берилди. 
Томчилатиб суғоришни амалда қўллаѐтган фермерларимиз сўзларига қараганда, 
томчилатиб суғорилган майдонларда одатдаги сув сарфи пахтачиликда 65 фоизгача, боғ, 
узум ва сабзавотчиликда 54 фоизгача тежалади. Меҳнат ва моддий ресурслар сарфи икки 
баробаргача қисқаради. Қолаверса, бундай тадбирлар амалга оширилган деҳқончилик 
майдонларида ҳосилдорликнинг мос равишда ортиб бориши кузатилмоқда. Бундан 
ташқари Қорақалпоғистон Республикасининг шўрланган ерларида етиштирилаѐтган 
сабзавотлар илдизи яқинидаги тупроқ шўри 35 фоизгача камайишига эришилади. 
Дунѐнинг ривожланган давлатларида қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришда 
асосий ўринни эгаллаган бу усул, ўзининг қатор қулайликлари билан ажралиб туради. Бу 


93 
усулда суғориш тўлиқ автоматлаштирилади. Суғориш сувини иқтисод қилиш сабзавот 
экинларида 40-60% ни, мевали боғларда 30-50% ни ташкил этади. Томчилатиб суғориш 
тупроқда аэрация жараѐнини яхшилайди, доимий намликни ушлаб туриш имконига эга
бу эса ўсимлик учун зарур бўлган қулай шароитни вужудга келтиради, тупроқда эрозия 
жараѐнлари кузатилмайди, тупроқ структураси бузилмайди, балки яхшиланади, 
донадорлиги ортади, натижада етиштирилаѐтган қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ва 
сифатли ҳосил олишга, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшиланишига ва 
унумдорлигини ортишига имкон яратади. Ушбу усулни бошқа усулларни қўллаш қийин 
бўлган нотекис рельефли шароитларда ҳам қўллаш мумкин. Энг асосийси суғориш суви 
тақчил бўлган худудларда юқори самарадорликка эришишнинг ягона усулидир. 
Биз ўз изланишларимизда суғориш усули ва техникаси элементларини асослашда 
асосан тупроқнинг 1 м гача бўлган қатламини намлик билан таъминлаб, турли намланиш 
чуқурлигини сув сарфи ҳамда мева ҳосилдорилига таъсирини ўргандик. 
Интенсив мевали дарахтларнинг илдиз тизимини ўрганишда асосан О.К.Афанасьев, 
Р.М.Каримов, И.Г.Андронов, М.П.Тарсенколарнинг изланишлари аҳамиятлидир [1.60]. 
Томчилатиб суғориш боғ, токзор ва бошқа экинларни суғориш усулларидан 
бирибўлиб, бунда сув махсус томчилатгич аппаратлари орқали томчи шаклидатупроққа 
берилиб, ўсимликнинг илдиз тизими тарқалган тупроқни локал намиқтиришга 
эришилади[4.24]. 
О.К.Афанасьевнинг келтирган маълумотларида М-9 (пакана) пайвандтагининг 1 м 
чуқурликда жойлашган умумий илдизилари узунлиги 1442 м, ярим пакана пайвандтагда 
2019 м ва кучли ўсувчи пайвандтагда 2414 м ни ташкил этган. Шунингдек, муаллифнинг 
таъкидлашича пакана пайвандтагда илдиз системаси 200 см радиусда, ярим пакана 
пайвандтагда 300 см ва кучли ўсувчи пайвандтагда 400 см радусни эгаллайди. 
Р.М.Каримовнинг келтирган маълумотларида пакана пайвандтагда илдиз 
системаси 10-20 см қатламда 18%, 20-60 см қатламда 49% ва 60-100 см қатламда 33% ни 
ташкил этган бўлса, ярим пакана пайвандтагда бу кўрсаткичлар мос равишда 12,47 ва 
41%, кучли ўсувчи пайвандтагда 9, 45 ва 46% га тенг бўлган. 
Юқоридаги маълумотларда келтирилганидек, ҳамма пайвандтагларда дарахт 
илдизларининг асосий қисми тупроқнинг 0,2-0,8 м чуқурликдаги қатламида жойлашган. 
Интенсив мевали дарахтларни суғоришда томчилатиб суғориш усули энг самарали 
усул эканлиги юқоридаги бобларда келтириб ўтилди.
Томчилатиб суғоришда ўсимлик ўсув даври давомида узлуксиз ҳолда сувбилан 
таъминлаб турилади, сув билан ўғитларни аралаштириб бериш имкониятимавжуд. 


94 
Суғориш меъѐрини бўлиб-бўлиб бериш эвазига тупроқда қулайдаражадаги намликни 
таъминлаш мумкин. 
Томчилатиб суғоришнинг афзалликлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:сувдан 
тежаб фойдаланиш (1,5–2 маротаба кам); ҳосилдорликни 20–50% га ортиши;ерни жуда 
текис бўлишига ҳожат йўқлиги; ѐмғирлатиб суғоришга қараганда камхаражат талаблиги; 
муваққат суғориш тармоқлари қурмаслиги ва бошқалар. 
В.Н.Олексичнинг [6.16] Молдова шароитида мевали боғларни томчилатиб 
суғоришнинг энг мақбул парметрларини асослаш борасида олиб борган илмий 
изланишларида томчилатиб суғориш усули Молдованинг суғориладиган (3/4 қисми катта 
нишабликларга эга) ерлари учун энг зарур бўлган усул эканлиги, бу усулда сувдан 
фойдаланиш коэффициенти 95% гача ортишини таъкидлайди. 
А.С.Овчинников, Н.В.Рябичевалар [6.16] (2012-2014) Волгоград вилоятининг 
Городишенск туманида олиб борган изланишларида томчилатиб суғориш усулини 
интенсив боғлар махсулдорлигига таъсири, суғориш олди тупроқ намлиги ва тупроқнинг 
намланиш чуқурлигига боғлаб ўрганганлар. 
Муаллифлар интенсив мевали олма боғларида юқори самарадорликка эришишда 
томчилатиб суғориш усулининг аҳамияти катта эканлигини, тупроқнинг 0,8 м қатламини 
намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 80-70-80 ҳамда 90-70-80% тартибда суғориш 
кераклигини таъкидлайдилар. 
А.В.Сергиенко (2008) [2.13] ўзининг Қуйи Волгабўйи шароитда олиб борган 
изланишларида интенсив олма боғларини томчилатиб суғоришда тупроқнинг 0,8 м 
қатламини ЧДНС га нисбатан 70% дан камайтирмаган ҳолда амалга ошириш мева 
ҳосилини сифатли ва барвақт пишиб етилишини таъминловчи қулай шароитни вужудга 
келишини таъкидлайди.
А.В.Шуравилин ва б. (2010)[3.32] изланишларида томчилатиб суғориш усулини 
интенсив олма боғларининг ўсиб-ривожланишига таъсири ўрганилган. Бунда тупроқнинг 
0,6 м қатламини намлик билан таъминлаб, ЧДНС га нисбатан 70-80-75% тартибда 
суғорилганда энг юқори ҳосилдорликка эришилганлиги баѐн этилади. 
Бугунги кунда мамлактимиз қишлоқ хўжалигида ер устидан суғориш усули асосий 
ўринни эгаллайди. Мажуд суғориладиган 4,275 минг гектар майдоннинг қарийб 95% 
қисмида ушбу суғориш усули орқали қишлоқ хўжалиги экинлари суғорилади. Бу усул 
республикамизда анъанавий суғориш усули деб қабул қилинган. Бироқ бу усулнинг 
кўплаб ноқулайликлари борки, уларнинг энг асосийларидан бири суғориш учун 
сарфланадиган сув миқдорининг кўплиги, бу эса ўз навбатида сув сарфини, сувчи меҳнати 


95 
харажатларини, минерал ўғитлар сарфларини кўпайишини келтириб чиқармоқда, атроф 
мухит экологияси бузилмоқда. Энг ачинарлиси эса кўп миқдорда суғоришларни ташкил 
этиш бебаҳо бўлган суғориладиган ерларимизнинг мелиоратив ҳолатини бузилига, 
эрозияга чалинишига, ер ости сизот сувлари сатхини кўтарилишига, суғорилдаиган 
майдонларнинг шўрланишига олиб келмоқда. 
Мамлакат қишлоқ хўжалиги салоҳиятини яхшилаш, сув манбаларидан фойдаланиш 
самардорлигини ошириш, турли сарф харажатларни кескин камайишини таъминловчи
энг илғор, замонавий усул деб тан олинган томчилатиб суғориш усулини қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришига кенг жорий этиш бугунги кунда энг долзарб масаладир. 
Сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик Ўзбекистонда суғориладиган 
деҳқончиликнинг барқарор ривожланишига тўсқинлик қилаѐтган бош сабаблардан 
биридир. Муаммони ҳал этиш усулларидан бири томчилатиб суғориш тизимини (ТСТ) 
қўллаш бўлиши мумкин.
Томчилатиб суғориш илк марта 60-йилларнинг бошида Исроилда ишлаб чиқилган 
ва саноат миқѐсида мустақил суғориш тури сифатида жорий қилинган эди. Қисқа вақт 
мобайнида олинган ижобий натижалар томчилатиб суғориш дунѐнинг кўплаб 
мамлакатларида тез тарқалишига ѐрдам берди.

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling