Бугунги кунда мамлакатимизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш аҳоли


 Ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида мевали боғларнинг умумий сув истеъмоли


Download 4.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/88
Sana26.10.2023
Hajmi4.33 Mb.
#1722801
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88
Bog'liq
Monografiya 2021

2.3.3. Ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида мевали боғларнинг умумий сув истеъмоли. 
Ростов Дон вилоятида [6.16] олиб борилган илмий изланишларда томчилатиб 
суғориш усули қўлланилганда анаънавий усулга нисбатан ўсимликларнинг минерал ўғит 
ва сувдан фойдаланиш самарадорлиги ортади. Натижада мевали боғларда ҳосилдорлик 20-
40% га, сабзавот экинларида эса 50-80% га ортиши, шунингдек, сабзавотларнинг пишиб 
етилиши 10-15 кунга қисқариши ҳақида маълумотлар келтирилган. Олинган 
маълумотларда таъкидланишича, бу усулда суғориш ташкил этилганда суғориш 
сувларини экин турига қараб 20% дан 80% гача иқтисод қилиш мумкинлигини айтилади. 
Шунингдек, ушбу усулда экинлар суғорилганда ўсимликларнинг тупроқдаги намликдан 
фойдаланиш самарадорлиги оддий эгатлаб суғорилганга нисбтан 95% гача ортиши
тупроқда доимий мақбул намликни сақланиши, ўсимлик учун зарур бўлган микроиқлимни 
мавжудлиги, қўлланилаѐтган минерал ўғитлардан фойдаланиш самарадорлигини ортиши, 
зарарли ҳашорат ва касалликларга қарши кураш чораларини қўллашнинг қулайлиги, 
турли агротехник тадбирларни ўтказишга зарурат йўқлиги, тупроқнинг ирригация 
эрозиясидан талофат кўрмаслиги, энергия ва меҳнат харажатларини кескин камайиши, 
нисбатан жуда кам шўрланган тупроқларда ҳам қўллаш мумкинлиги каби бир қатор 
ижобий томонлари ѐритилган. Шу каби фикрлар Е.Глазкова, Н.Г.Красова, А.М.Галашева, 
А.В.Сергиенко, А.Скриер Н.П.Вершинина, В.Н.Олексич, А.В.Шуравилин, В.В.Бородычев, 
А.А.Кироволуцкий, Е.А.Стрижаковалар томонидан олиб борилган илмий изланишларда 
ҳам ўз тасдиғини топган.
А.В.Шуравилин, В.В.Бородычев, А.А.Кироволуцкий [3.12] ларнинг Волгоград 
вилояти Городишенск туманининг ўрта ва оғир қумоқли каштан тупроқлари шароитида 
олиб борган тадқиқотларида интенсив олма навларини тупроқнинг суғоришдан олдинги 
намлиги 0,4 м, 0,6 м ва 0,8 м қатламларда ЧДНС га нисбатан 70%, 80% ва 90% тартибда 
белгиланган. Муаллифларнинг таъкидлашларича дарахтларнинг энг юқори сув истеъмоли 
(4610 м
3
/га) тупроқнинг 0,6 м қатламини 90% намликда ушлаб турилган вариантда 


87 
кузатилган. Энг кам сув истеъмоли эса (4225 м
3
/га) тупроқнинг 0,4 м қатламини 70% 
намлик билан таъминланган вариантда намоѐн бўлган. 
Ўтлоқи бўз тупроқлар шароитида олиб борилган (2-тажриба) изланишларимизда 
ҳам ушбу мутаносибликлар сақланиб қолганлигини кўришимиз мумкин. Суғориш ишлари 
тўлиқ автоматлаштирилган, яъни томчилатиб суғорилган бу тажриба даламизда олма 
дарахтларининг мавсумий сув истеъмоли ўрганилганда, ўсимликларнинг тупроқдаги сув 
захирасидан фойдаланиш кўрсаткичи, ер устидан эгатлаб суғорилган тажрибаларга 
нисбатан анча юқори бўлганлиги маълум бўлди. Бундан кўриниб турибдики ўсимлик 
ўзининг ўсиб ривожланиши учун зарур бўлган намлик миқдорини таъминлаш (биологик) 
хусусиятларига эга экан. 
Мазкур тажриба даласида суғориш ишлари 3 хил суғориш элементи, яъни тупроқни 
намлик билан таъминлашда унинг 1,0; 0,8 ҳамда 0,5 м қатлами қабул қилинди. Назорат 
вариант, яъни 1,0 м тупроқ қатламини намлик билан таъминланганда ўсимликлар 
тупроқдаги намлик захирасининг 31,4% идан фойдаланган бўлса, тупроқнинг 0,8 ва 0,5 м 
қатламини намлик билан таъминланган 2- ва 3-вариантларда бу кўрсаткичлар мутаносиб 
равишда 34,4 ва 38,5% га тенг бўлганлиги кузатилди. Худди шунингдек, ўсимликларнинг 
суғориш сувларидан фойдаланиши ҳам 1-вариантда энг катта қийматни (26,5%) намоѐн 
этган бўлса, кейинги вариантларда бу кўрсаткичлар нисбатан кам меъѐрни (23,8% ва 
19,3%) ташкил этди. 2016-2017 йилларда бу кўрсаткичлар 1-вариантда мос равишда 22,4-
20,3% ни, 2-ва 3-вариантларда 16,6-18,3% ҳамда 13,8-15,7% атрофида бўлди (2.3.2.3-
жадвал). 
Ўтлоқи бўз тупр шароитида олиб борилган изланишларимизда тажрибанинг 
юиринчи йилида мевали боғларнинг сув истеъмоли аниқланганда шу маълум бўлдики, 
тупроқнинг сув ўтказиш қобилияти ҳамда унинг ҳажм массаси, механик таркиби сув 
истеъмоли ҳамда суғориш сувлари миқдорига ўз таъсирини кўрсатган. Ўсимликларнинг 
атмосфера ѐғинларидан фойдаланишида ҳам бир мунча фарқлар сезилди. 
Тупроқнинг 1,0 м қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган 1-вариантда 
ўсимликлар ѐғин миқдорининг 45,0% қисмидан фойдаланган бўлса, тупроқнинг 0,8 ва 0,5 
м қатламини намлик билан таъминлаб суғорилган 2-ва 3-вариантларда бу кўрсаткичлар 
45,1% ва 44,0% га тенг бўлди. Буни албатта юқори тартибда суғорилган вариантларда 
доимий равишда тупроқда зарурий намлик мавжуд бўлганлиги билан изохлашимиз 
мумкин. 
Ушбу тажрибада ўсиликларнинг мавсумий сув захираларидан фойдаланиш 
самарадорлигини аниқлаш учун эса, 1 т ҳосил учун сарфланган суғориш суви миқдори 1-


88 
вариантда 98,9 м
3
/т ни, 2- ва 3-вариантларимизда эса 72,0 ва 73,1 м
3
/т ни ташкил этди. 
Бундан кўриниб турибдики, тупроқнинг намланиш чуқурлигини 0,5 м гача камайиши, 
ўсимликни ҳосил тўплашида сув сарфларини камайтиришга хизмат қилар экан. 

Download 4.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling