ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕК ТИЛИ ВА АДАБИЁТИ ФАКУЛЬТЕТИ
«Ҳимояга рухсат этилсин” факультет декани _______ доц.И.Азимов __________
5141100 Ўзбек тили ва адабиёти бакалавр йўналиши кундузги бўлим 4-курс 402-гуруҳ талабаси Абдуллаев Элёр Нуриддиновичнинг “Бобурнома» лексикасида шахс номини билдирувчи майдон” мавзусидаги
БИТИРУВ МАЛАКАВИЙ ИШИ
Илмий раҳбар:
__________И.Йўлдошев
ТДПУ “Умумий тилшунослик” кафедраси профессори, филол.фан.док-ри
Тақризчилар:
“Ҳимояга тавсия этилсин”
_____________Р.Расулов
ТДПУ “Умумий тилшунослик” кафедраси
мудири, филол.фан.док-ри, проф.
ТОШКЕНТ –2011
МУНДАРИЖА
Ишнинг умумий тавсифи.......................................................................................
1-боб. “Бобурнома”нинг ўрганилиши
1.1. “Бобурнома”нинг хорижлик олимлар томонидан ўрганилиши.............
1.2. “Бобурнома” нинг ўзбек олимлари томонидан ўрганилиши.............
2-боб. “Бобурнома» лексикасида шахс номини билдирувчи майдон
2.1. Шахс исмини билдирувчи семантик гуруҳ.......................................
2.2. Шахсга қариндошлик, яқинлик тушунчасини ифодаловчи семантик гуруҳ.........................................................................................................................
Умумий хулосалар.......................................................................................
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати..........................................................
ИШНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзу долзарблиги.
Ўзбек халқи бой миллий қадриятларга эга. Бу қадриятлар тарихий обидалар, маданий ёдгорликлар, бадиий-тарихий манбаларда ўз ифодасини топган. Мумтоз асарларни тадқиқ этиш, ёзма манбаларнинг илмий, маърифий, ахлоқий-маънавий қийматини белгилаш, бадиий жиҳатларини ёритиш, тил хусусиятларини ўрганиш филологик соҳанинг асосий масалаларидан ҳисобланади.
Тарихий-бадиий манбалар тилини тадқиқ этиш ёзма ёдгорликларнинг мазмун-моҳиятини, илмий-амалий қийматини белгилашда аҳамиятлидир. Ёзма манбалар лексикасини тадқиқ этиш тилнинг фонетик, лексик, грамматик тизимига хос тараққиёт жараёнини кузатишга имконият яратади.
Жаҳон адабиётида мемуар жанрнинг нодир намунаси ҳисобланган “Бобурнома” қомусий асар сифатида эътибор топган. Асар дунё тилларида йигирмадан ортиқ ном остида нашр этилган. Асар тўрт марта форсийда ва инглизчада, икки мартадан олмон, француз, турк, урду тилларида, бир мартадан голланд, итальян, ҳинд, япон, поляк, уйғур тилларида чоп қилинган. “Бобурнома” лексикаси кенг доирадаги лексемалар тизимини ўз ичига олган. Асар лексикаси XV-XVI аср ўзбек адабий тили луғат бойлигининг асосини ифода этган. Асар лексикасини, хусусан, ундаги шахс номини билдирувчи майдонни ўрганиш XV-XVI аср ўзбек адабий тилининг лексик хусусиятларини ўрганишда, лексемаларнинг семантик-услубий имкониятларини ёритишда; муаллифнинг сўз қўллаш маҳоратини ифодалашда; “Бобурнома” тилининг ўзига хослигини асослашда; асарнинг мазмун-моҳиятини, илмий-амалий қийматини белгилашда муҳимдир.
БМИнинг мақсади, вазифалари. Бобурнома лексикаси қомусий характерга эга. Асар лексикасида XV аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий муҳит; халқнинг яшаш тарзи, маънавий ҳаёти, урф-одат, анъаналар, миллий қадриятлар; турли ижтимоий соҳаларга оид маълумотлар акс этган. “Бобурнома” лексикасидаги шахс номини билдирувчи майдонни тадқиқ қилиш БМИнинг мақсадидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |