Таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


-боб . “Бобурнома» лексикасида шахс номини билдирувчи майдон


Download 71.88 Kb.
bet4/8
Sana14.02.2023
Hajmi71.88 Kb.
#1197271
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“Бобурнома» лексикасида шахс номини билдирувчи майдон

2-боб . “Бобурнома» лексикасида шахс номини билдирувчи майдон
2.1. Шахс исмини билдирувчи семантик гуруҳ
Шахс исмини билдирувчи номлар ономастикада ўрганилади. Ономастика грекча сўз бўлиб, оnomastike-номлаш санъати демакдир.1 “Бобурнома”а энг кўп учрайдиган номлардан бири киши исмлари –антропонимлардир. “Бобурнома”даги антропонимларнинг 90%и муаллифга замондош шахслар исмларидир.
“Бобурнома”даги антропонимларни қуйидагича таснифланди (таснифлашда ўзбек антропонимикасидаги мавжуд мезонларга асосланилди)1.
I. Антропонимлар генезиси жиҳатига кўра қуйидагича гуруҳланди: туркий апеллятивлар асосидаги антропонимлар; форс-тожикча апеллятивлар асосидаги антропонимлар; арабча апеллятивлар асосидаги антропонимлар; мўғулча апеллятивлар асосидаги антропонимлар; ҳиндча апеллятивлар асосидаги антропонимлар.
“Бобурнома”да 1507та антропоним учрайди. Шулардан 85таси туркий, 181таси форсча-тожик, 533таси арабча, 66таси ҳинд тилига оид, 12таси мўғул, 2таси хитойча сўзлардан шаклланган. 2
Туркий тилга мансуб антропонимларни лексик-семантик жиҳатдан қуйидагиларга ажратиш мумкин: 1) халқнинг эътиқоди, дунёқарашини акс эттирувчи исмлар. Бир қатор исмлар диний-тотемистик характерда бўлиб, халқнинг муайян объектга (худога, сувга, осмонга) сиғинишини, эътиқодини ифодалаган. Бу антропонимлар таркиби жиҳатдан қуйидагича шаклланган: туркий сўз+туркий сўз: Ўғонберди, Тенгриберди, Тенгриқул; арабча сўз+ туркий сўз: Каримберди, Оллоберди, Қодирберди, Олловеран; форсча-тожикча сўз+туркий сўз: Худойберди; 2) уруғ, қабила номидан шаклланган исмлар: Ғўри барлос, Қаро барлос, Оққўйлуқ, Минглик, Арғун; 3) фарзанднинг узоқ умр кўришини тилаб қўйилган исмлар: Турдибек, Турдика, Турсун, Тўхта, Узун; 4) фарзанднинг келажагига умид билдириб қўйилган исмлар: Катта (Каттабек), Тўқбой, Улуғбек, Улуғхон;5) фарзанднинг туғилиш ҳолати билан боғлиқ исмлар: Тўламиш, Тўлак, Тўлун, Бобойи, Бобоқули (Бобо нисбаси билан 20 та исм кетирилган); 6) тана белгиларига асосланиб қўйилган исмлар: Чопуқ, Қоракўзбегим; 7) фарзанд омонлигини тилаб қўйилган исмлар: Эсон, Эсонқули, Йесун Тува; 8) фарзанднинг туғилиш ўрнини таъкидловчи исмлар: Йўлчуқ, Чўлибегим; 9) фарзанднинг туғилишига бўлган муносабатни ифодаловчи сўзлардан шаклланган исмлар: Суюндук, Суюнчук, Қутлуқ, Қутлуққадам, Қутуқбегим; 10) табиат ҳодисалари асосида шаклланган исмлар: Бўрон, Тонготмиш, Чақмоқбек, Қаро Булут; 11) ҳайвон, парранда, қуш номлари асосида шаклланган исмлар: Йил(и)барс, Қарлуғоч, Қароқўзи; 12) рамзий маънода улуғворлик касб этган ранглар асосидаги исмлар: Кўкий, Қароча, Оқбегим, Опоқбегим, Қорабек. XIV аср ёзма обидаси бўлган “Таржумон”да келтирилган. 82 та антропонимдан 19 таси ҳайвон ва паррандалар номидан шаклланган.1 13) нарса-буюм номи асосида шаклланган исмлар: Темурбек. Кал Қошиқ, Бурундуқ, Бўрка, Бўчка (Бўжака), Тезак кичик, Удий, Тўқабек, Тўқа, Дарёхон, Илик; 14) белги-хусусият билдирувчи сўзлардан шаклланган исмлар: Кичикбегим, Эгу , Янгибек, Ўзбекхон, Қайтмас, Тўпчуқ, Қўчбек, Қўч, Буғахон, Ўрта Бўға, Оқбуғабек, Ёрак, Боқи, Боқибек; 15) касб-ҳунар тушунчасини ифодаловчи сўзлардан шаклланган исмлар: Кулол, Туғлуқ; 16) табақа тушунчасини билдирувчи сўзлар асосидаги исмлар: Бойқаро, Қуличоқ, Қулбобо, Ўрдушоҳ; 17) мансаб-мартаба билдирувчи лексемадан шаклланган исм: Мингбеги, Минглибий, Қизил тавочи.
Туркий антропонимларда уруғ-қабила номидан шаклланган исмлар (Ўзбекхон, Оққўйлуқ); орзу-умид, ният-хоҳишни билдирувчи сўзлардан шаклланган исмлар (Турсун, Тўхта, Улуғбек) нисбатан кўп кузатилди.
Хушкелди, Дўсткелди, Дўстбек, Худойбердибек каби исмлар форс-тожик тилидан ўзлашган лексемалар асосида туркий тил негизида шаклланган. Маликқули, Марғубқул, Сунбулқули антропонимлари арабча лексемаларга туркий сўзларни қўшишдан ҳосил қилинган.

Download 71.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling