Таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети
Download 71.88 Kb.
|
“Бобурнома» лексикасида шахс номини билдирувчи майдон
- Bu sahifa navigatsiya:
- реал (ҳаётий, тарихий) шахслар исми
Яъқуб, Закариё,.. каби пайғамбарлар исми ҳам учрайди. Лекин асарда бу исмлар оддий шахс тушунчасини билдирган.
Ўзбек тарихий антропонимиясининг таркибий қисмларидан бирини бадиий адабиёт матнида қўлланган ва инсон бадиий образини гавдалантирувчи исмлар ташкил этади. Бундай номларнинг бир гуруҳи диний исмлардан, иккинчи гуруҳи ўтмишда яшаб ўтган реал шахслар исмидан, учинчи гуруҳи эса шоир ва адиблар томонидан бадиий восита мақсадида ижод қилинган атоқли отлар (бадиий исмлар)дан иборатдир.2 Мумтоз бадиий манбаларда кўп учрайдиган “бадиий антропонимлар”3 (Фарҳод, Ширин, Лайли, Мажнун) ҳамда “тўқима исмлар” (Зайд, Боний, Нуъмон, Равшанак каби) “Бобурнома”да кузатилмади. Асар антропонимикасининг асосий қисмини реал (ҳаётий, тарихий) шахслар исми ташкил этади. Тарихий шахслар исми қуйидагилар: а) ҳукмдорлар исми; б) саркарда, лашкарбошилар исми; в) маънавият ихлосмандлари, ижод аҳли исми; г) навкарлар исми; д) оддий халқ вакиллари исми. Тарихий (реал) шахслар исмини замон нуқтаи назаридан қуйидагиларга ажратиш мумкин: а) асар воқелигидан олдин яшаб ўтган шахслар исми: Амир Темур, Улуғбек Мирзо, Низомий, Шайх Саъдий Шерозий; Абдулазиз мирзо, Абдулатиф мирзо; б) замондош (асар воқелиги даврида ҳаёт бўлган), аммо асар воқеаларида бевосита иштирок этмайдиган шахслар исми: Алъамон, Навоий; в) асар воқелигида бевосита иштирок этган шахслар исми. Бундай исмлар асар антропоникамикасининг 91%ини ташкил этади: Қосимбек, Аҳмад Танбал, Султон Маҳмуд Мирзо, Султон Ҳусайн Мирзо кабилар. Асарда афсонавий шахслар исми ҳам учрайди: Жамшид. Асар лексикасидаги антропонимлар қўлланиш даражасига кўра ҳам фарқланади. Абдулазиз мирохўр, Аловуддин Оламхон, Аҳмад Юсуф ўқлоқчи, Бадиуззамон мирзо, Бибан, Бойсунғур мирзо, Боқибек Чағониёний, Вайс Лоғарийбек, Жалолиддин Хисрав Кўкалдош, Жалолиддин Қутлуққадам қоровул, Жалолиддин Ҳиндубек қавчин, Жаҳонгир мирзо, Зуннун Арғун, Маҳдий Хожа Мирзохон, Музаффар мирзо, Муҳаммад Али жанг-жанг, Муҳаммад Замон Мирзо, Муҳаммад Султон мирзо, Муҳаммад Шайбонийхон, Низомиддин Али халифа, Низомиддин Аҳмад Юсуф ўқлоқчи, Носир мирзо, Султон Абусаид мирзо, Султон Аҳмад мирзо, Султон Маҳмудхон Аҳмад Танбал, Султон Аҳмадхон, Султон Маҳмуд мирзо, Ҳусайн мирзо, Шамсуддин Муҳаммадий кўкалдош, Қанбар Али саллоҳ мўғул, Қосимхон Қавчинбек, Ҳумоюн исмлари асар тилида нисбатан кўп қўлланган антропонимлардир. Бобур, Удий антропонимлари нисбатан кам қўлланган. Бу ҳолат асар воқеалари мазмуни билан изоҳланади. «Бобурнома»даги антропонимларни ўрганиш XV-XVI аср ўзбек тили антропонимикасига оид қуйидаги хулосаларни беради: -асар лексикасида XV-XVI асрларда фаол қўлланган антропонимлар ишлатилган. Антропонимларнинг аксарияти арабча исмлардир. Буни, юқорида таъкидланганидек, ислом дини таъсири билан изоҳлаш мумкин. Бу давр антропонимикасида арабча лексемага оид диний, илоҳий тушунчаларни ифодаловчи исмлар кўп учрайди. Бундай антропонимларнинг асосий қисмини Оллоҳ сифатлари билан боғлиқ исмлар ташкил этади; -бу давр антропонимикасида қадимги туркий исмлар ҳам қўлланган: Қутлуғ, Дарёхон, Йилбарс, Қорахон, Қулибек, Қулбобо. -антропонимлар таркибида нисбалар, лақаблар қўлланган. Нисба, тахаллус, лақабларнинг берилишини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин: 1) нисба, лақаб, тахаллуслар шахсни бир хил исмдаги бошқа шахслардан фарқлаш вазифасини бажарган; 2) шахснинг жисмоний имкониятлари, ташқи кўринишларини тасвирлаш имконини берган.; 3) шахснинг феъл-атвори, характер-хусусиятини ёритишга хизмат қилган. Download 71.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling