Таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети


“Бобурнома” нинг ўзбек олимлари томонидан ўрганилиши


Download 71.88 Kb.
bet3/8
Sana14.02.2023
Hajmi71.88 Kb.
#1197271
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
“Бобурнома» лексикасида шахс номини билдирувчи майдон

1.2. “Бобурнома” нинг ўзбек олимлари томонидан ўрганилиши

Бобур асарларидан намуналар биринчи марта 1928 йилда Фитрат томонидан эълон қилинди. Аммо Ўзбекистонда Бобур ижодини атрофлича ўрганиш XX асрнинг 40-йилларидан бошланди. Асар биринчи марта кирилл алифбосида 1948-49 йилларда нашр этилди, 1960 йилда янги нашр босмадан чиқди. Бу нашр асарнинг кенг омаллашувига хизмат қилди. 1966, 1989, 1990 йилдаги нашрлар ҳам шу манба асосида амалга оширилди.


Бобур ижоди , “Бобурнома”нинг бадиий ва ғоявий мазмуни ҳақидаги Ҳ.Ёқубов1, М.Шайхзода2, В.Зоҳидов3 изланишлари эълон қилинди. Бобурнинг ижодий фаолияти, «Бобурнома» бадиияти, услубий хусусиятларига доир тадқиқотлар олиб борилди, маъруза тезислари эълон қилинди.4 “Бобурнома” асари бўйича номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди.5
Кейинги йилларда Бобур ижодий мероси, жумладан, “Бобурнома” юзасидан, кўплаб рисола, илмий мақолалар чоп этилди, номзодлик ва докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди.6
“Бобурнома” тилини (синтактик жиҳатдан) ўрганиш бўйича Х.Назарованинг ўн бешга яқин илмий мақоласи,1 рисолалари2 ва луғати3 нашр этилди. Асар тилининг фонетик жиҳатлари юзасидан ҳам мақолалар эълон қилинди.4 “Бобурнома”нинг лексик хусусиятлари бўйича тадқиқотлар юзага келди. Ҳ. Дадабоев “Бобурнома”да қўлланган ижтимоий-сиёсий, ҳарбий терминларни тадқиқ қилди.5 Н. Жиянова нумеративлар ҳақидаги,6 А.Иброҳимов асардаги ҳиндча сўзлар таҳлилига доир 7 номзодлик ишларини ҳимоя қилди. А.Иброҳимов Бобур асарларидаги ўзлашма лексика тадқиқига бағишланган докторлик диссертациясини тайёрлади.8 1993 йилда Бобур таваллудининг 510 йиллиги муносабати билан Андижонда ўтказилган республика илмий анжумани материалларида «Бобурнома»нинг тил хусусиятлари ёритилган мақолалар эълон қилинди.9 М. Олимовнинг бир қатор мақолалари ва асарда қўлланган синонимлар луғати нашр этилди.10
2002 йилда Ўзбекистонда “Бобурнома”нинг янги нашри яратилди. Бу нашрни амалга оширишда Н.Отажонов, С.Жамолов фаол хизмат қилдилар. Бобур Халқаро Жамғармаси раиси З.Машрабов, афғонистонлик олим Яъқуб Жузжоний, ёш ўзбек олими А.Иброҳимовлар нашр ишларига ўз ҳиссаларини қўшдилар.
А.Иброҳимов Бобур асарларидаги ўзлашма лексика тадқиқига бағишланган докторлик диссертациясини ёқлади.1
З.Холмонова “Бобурнома” лексикаси бўйича фундаментал тадқиқот яратди. У 2009 йилда “Бобурном” лексикаси тадқиқи” мавзусидаги докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. Ишда асар лексикаси статистик мавзуий, жиҳатдан ҳамда семантик-услубий хусусиятларига кўра илк бор таҳлил этилган, мумтоз манбалар лексикасини ўрганиш тарихида биринчи марта систем тилшунослик таҳлилларидан фойдаланилган. “Бобурнома”да акс этган қомусий маълумотлар, жумладан тилшуносликка оид мулоҳазалари изчил равишда таҳлил қилинган. Асар лексикасидаги туркий лексемаларнинг функционал-семантик хусусиятлари, қадимги туркий тил лексикасига ва ҳозирги ўзбек тилига муносабати ёритилган. Туркий лексемаларнинг семантик мундарижаси ва ифода имкониятлари таҳлил этилиб, “Бобурнома” лексикасининг ўз қатлам ва ўзлашган қатлам таснифи келтирилган. Арабча, форсча-тожикча лексемаларниннг қадимги туркий тил даврига муносабати, эски ўзбек тили давридаги қўлланиш хусусиятлари, кейинги даврлардаги семантик тараққиёти изоҳланган. Асар лексикасининг услубий ўзига хослиги ва муаллифнинг бадиий маҳорати қирралари ёритилиб, “Бобурнома” лексикасининг структур-морфологик хусусиятлари таҳлил этилган.
Биз ўз БМИни тайёрлашда юқорида кўрсатилган манбалардан ижодий фойдаландик, уларга суяндик.


Download 71.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling