15- маъруза ims мультисервис тармоқида қЎлланиладиган асосий интерфейслар
Download 258,05 Kb.
|
15-Ma'ruza
- Bu sahifa navigatsiya:
- Калит сўзлар
15- МАЪРУЗА IMS МУЛЬТИСЕРВИС ТАРМОҚИДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН АСОСИЙ ИНТЕРФЕЙСЛАР Режа: 15.1IMSнинг интерфейслари 15.2Манзилни бошқариш жараёнлари (LMP) Калит сўзлар:IMS,тармоқ,интерфейс. 15.1. IMSнинг интерфейслари Бу бўлим дастлаб тасвирланган тармоқ объектларини бир бири билан қандай боғланиши ва қандай протоколдан фойдаланиши изоҳлайди; қўшимча қилиб, 2.12-расмда IMS архитектураси келтирилган. Шунингдек, SIP асосидаги интерфейлар ҳақида умумий тушунчалар ҳам келтирилган. Бироқ, SIP асосидаги интерфейларни тасвирлаш даражаси Диаметер асосидаги интерфейслардек батафсил тушунтирилмаган. Сабаби, бошқа бобларда SIP ва SDP жараёнлари кенг маънода тушинтирилган. Тушунарли бўлиши учун, битта расм барча жараёнларни ўз ичига олиши мумкин эмас. Қуйидагиларга эътибор қилинг:
2.3.1 Gm интерфейс Қуйидаги келтирилган IMS архитектурасида, Gm интерфейси EU билан IMSни боғлайди. Gmдан UE билан IMS ўртасида барча SIP сигнализарсия ахборотларини ташиш учун фойдаланилади. Gm интерфейсидаги кетма кетликлар учта асосий категория бўлинади: рўйхатга олиш, сеансни бошқариш ва трансаксиялар:
Мw интерфейс Gm интерфейси UE билан IMSни боғлайди. Кейинги SIP интерфейси бу турли CSCFлар ўртасида алоқани таъминлаш учун талаб қилинади ва у Мw интерфейси деб номланади. Мw интерфейсида процедуралар учта асосий категория бўлинади: рўйхатга олиш, сеансни бошқариш ва трансаксиялар:
15.1-расм. IMS архитектураси ISS (IMS service control) интерфейси IMS архитектурасида илова серверлари объектлар бўлиб, статус хабар алмашиш ва мултимедиа телефония каби хизматларни амалга оширади. Шунинг учун ҳам S-CSCF ва илова серверлари орасида SIP хабарларини узатиш ва қабул қилиш учун интерфейс бўлиши лозим ва бу ишни ISS интерфейси амалга оширади. ISS икки асосий котегорияга бўлинади: илова серверга SIP сўровларини маршрутлаш ва илова сервери SIP сўровлари:
Ма интерфейси S-CSCFда хизмат бошқарувини амалга ошириш зарурати бўлганида, ISS интерфейси илова серверларига алоқани узатиш имконини беради. Бунинг учун барча хизматлар талаб қилинмайди Релеасе 7да маршрутлаш механизмлари кўриб чиқилган. Ма интерфейс илова сервери (AS) ва I-CSCF ўртасида тўғридан тўғри маълумотларни юбориш учун ишлатилади. Cх интерфейси Фойдаланувчи ва хизмат маълумотлари HSSда вақтинчалик сақланади. Бу марказлашган маълумот фойдаланувчи рўйхатдан ўтганда ҳамда сеансларни қабул қилганида, улар ўртасида боғланиш талаб қилинади. Шу сабабдан талаб қилинади HSS ва CSCF ўртасида ўзаро алоқаларни таъминлаш учун интерфейс талаб қилинади ва бу Cх интерфейси дейилади. Бу асосан Диаметер протоколи билан ишлайди. Бу интерфейс асосан уч категоррияга бўлинади: манзил бошқаруви, фойдаланувчи маълумотларига ишлов бериш ва фойдаланувчи аутентификатсия. 2.1-жалвалда Cх интерфейсининг буйрулари келтирилган. Download 258,05 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling