Бугунги кунда олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда


Download 16.47 Kb.
Sana11.01.2023
Hajmi16.47 Kb.
#1088916
Bog'liq
мавзу


Бугунги кунда олий таълим тизимида коррупцияга қарши курашиш борасида қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар доирасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Олий таълим тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга оширишни ташкил этиш белгиланган бўлиб, БМТнинг Тараққиёт дастури кўмагида халқаро аудиторлик компания КПМГ (Италия) экспертлари томонидан 2020 йилнинг 11 майидан эътиборан коррупцияга қарши курашиш “Комплаенс-назорат” тизимини Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг марказий аппарати ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университетида тажриба тариқасида жорий этиш ишлари бошланди. Халқаро экспертлар томонидан олий таълим тизимида коррупция ҳолати мавжуд бўлиши эҳтимоли бор бўлган 7 та турдаги йўналишлар (коррупциявий рисклар кузатилаётгани) белгилаб берилди.


Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Коррупция фаолияти хуфёна иқтисодиётнинг асосий турларидан биридир. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида халқдан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади. Аммо, умуман олганда, давлат амалдорларигина эмас, балки, давлат ташкилотида ишламайдиган фуқаролар ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши, пора пул эмас, балки бошқа нарса эвазига маълум хизматни амалга оширишлари мумкин.
Этимологик жиҳатдан «коррупция» атамаси «бузиш, пора эвазига оғдириш» деган маънони англатадиган лотинча «cорруптио» сўзидан келиб чиққан. Юридик энсиклопедия муаллифларининг таъкидлашича, "коррупция – мансабдор шахслар томонидан уларга берилган ҳуқуқлар ва ҳокимият имкониятларидан шахсий бойлик орттириш учун фойдаланишда ифодаланувчи сиёсат ёки давлат бошқаруви соҳасидаги жиноий фаолиятдир.
Дарҳақиқат, коррупция – илдизлари давлат хизматини ташкил этишдаги нуқсонларга ва давлат хизматчиларининг ўзига хос психологиясига бориб тақаладиган ижтимоий ҳодиса. Бу коррупцияга қарши аввало маъмурий-ҳуқуқий ва ташкилий-бошқарув чора-тадбирлари кўрилиши зарурлигидан дарак беради.
Мамлакатимиз таълим тизимини тубдан такомиллаштириш унинг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу билан бирга, олий ўқув юртларига қабул жараёнларининг шаффофлигини таъминлаш, таълимдаги коррупция ва порахўрликнинг олдини олишга ҳам астойдил киришилган. Лекин порахўрликка қарши кураш мақсадида олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларга қарамай, “ўқишга киритиб қўяман, тестни ҳал қилиб бераман”, деган ва шу орқали мўмай пул ишлаб олиш илинжидаги фирибгарлар ҳали-ҳануз учраб турибди. Афсуски, “Фарзандим диплом олса бўлди, у ёғи бир гап бўлар” қабилида иш тутадиган, фарзандининг қобилияти, билими ва салоҳияти етарлими ёки йўқ, бунга иккинчи даражали масала сифатида қарайдиган ота-оналар ҳам йўқ эмас. Очиғи, ушбу ҳолатлар йиллар давомида таълим тизимидаги коррупциянинг энг оғриқли нуқтаси бўлиб келди.
Соҳадаги ислоҳотлар сабаб вазият тубдан ўзгарди, кимнинг билими, қобилияти, салоҳияти бўлса, ўша одам ўқийди, деган тамойилга амал қилина бошланди. Шу боис эндиликда таълимдаги коррупцияни таг-томири билан йўқ қилишга астойдил киришилган. Бу борадаги дастлабки қадам тест имтиҳонларини топшириш жараёнини тартибга солиш билан бошланди.
Download 16.47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling