Бугунги кунда Республикамиз иқтисодиёт тармоқларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб


Download 36 Kb.
Sana14.03.2023
Hajmi36 Kb.
#1268515
Bog'liq
ИЛМИЙ АСОСЛАРИ


ИЛМИЙ АСОСЛАРИ

Бугунги кунда Республикамиз иқтисодиёт тармоқларнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб,


тегишли қонун ҳужжатлар билан тартибга солинган. Жумладан
2009 йилнинг 30 сентябрь кунидаги Ўзбекистон Республикасининг ―Ёнғин
хавфсизлиги тўғрисида‖ги ЎРҚ–226-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги
―Республиканинг туманлари, шаҳарлари ва бошқа аҳоли пунктларида, ўта
муҳим давлат аҳамиятига молик ёки ёнғин ва портлаш хавфи юқори бўлган
объектларда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг
ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида‖ги 700-сонли қарорга мувофиқ ишлаб чиқариш
корхоналарида объектнинг Ёнғин хавфсизлиги бўлинмаси қоидага кўра
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар ҳамда Фавқулодда
вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармалари (марказлари) вакилларидан
иборат таркибдаги идоралараро комиссияларининг далолатномалари,
шунингдек, ушбу объектлар ёки уларнинг юқори турувчи ташкилотлари ва
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли бошқармалари (марказлари)
ўртасида тузиладиган шартномалар асосида ишловчи бўлинмалари томонидан
амалга оширилиши белгилаб ўтилган.
Бу борада бугунги кундаги замонавий шарт-шароитларда саноат
корхоналарининг ёнғин хавфсизлиги бўлинмаларининг куч ва воситаларининг
таркибини фойдаланиладиган модда ва материаллар ҳамда корхонанинг
техник-иқтисодий кўрсатгичларини инобатга олган ҳолда асослашга бўлган
янгича илмий ва услубий ёндашувларни шакллантириш зарурати туғилади.
Ушбу муаммони ҳал қилишда саноат корхоналари объектларининг ёнғин
хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёнғин хавфсизлиги бўлинмасининг
ёнғин-профилактика ишларини амалга оширувчи Ёнғин хавфсизлиги
бўлинмасининг профилактик ходимлар таркиби сонини ҳисоблаш
методикасини таклиф этиш мумкин.
Таклиф этилаётган методика саноат корхоналарида ўтказиладиган ёнғинпрофилактик

ишларининг муайян турлари учун сарфланадиган иш вақтини


аниқлашга асосланади. Ходимлар сони корхонадаги сменалар сони ва ҳар бир
сменадаги корхона ишлаб чиқариш юкламасининг иш ҳажмини ҳисобга олган
ҳолда ҳисобланади. Корхонанинг ҳар хил турдаги бинолари ва иншооатлари,
омборлари, оловли ҳамда бошқа ёнғинга хавфли ишлари учун шунингдек,
автоматик ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимларининг бошқарув блоклари, корхона
ҳудуди учун ёнғин-профилактик ишларини ўтказишнинг ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олиш учун корхонанинг соҳавий тегишлилигига қараб,
ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш учун
ишларнинг мураккаблик коэффициенти киритилган.
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling