Бугунги кунда Зарафшон шахридаги 2-сонли умумтаълим мактабида 2159 нафар ўқувчига 186 нафар ходимлар таълим бериб келмоқда
Download 17.55 Kb.
|
2 5325556758943377462
Бугунги кунда Зарафшон шахридаги 2-сонли умумтаълим мактабида 2159 нафар ўқувчига 186 нафар ходимлар таълим бериб келмоқда. 2019-2020 ўқув йилида мактабда фаолият кўрсатаётган педагогларнинг 7 нафари олий тоифали, 20 та биринчи тоифали, 69 та иккинчи бўлган бўлса, айни вақтда, яъни 2022-2023 ўқув йилида жами 65 та олий тоифали педагоглар , 51 та биринчи тоифали педагоглар, 40 та иккинчи тоифали педагоглар бўлиб, аттестация натижаларига кўра 89 фоизни ташкил этиб, юқори натижа кўрсатди. 2019-2022 йилларда мактаб директори мактабни ривожлантириш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, ўқитувчилар салоҳиятини ошириш, билим сифатини яхшилаш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, мактаб директори менеджменд сифатида мактаб ҳисоб рақамига 3 йил давомида мактабда фойдаланилмай турган бўш жойларни ижарага бериш, репититорлик йўналишини ривожлантириш, ҳомийлик ёрдамида топилган 200 миллиондан ортиқ пул маблағи мактабни янада замонавий қиёфага келтириш, моддий техник базасини мустаҳкамлаш, иқтидорли ўқувчиларни рағбатлантиришга сарфланди. 2022-йилга келиб мактаб шаҳар, вилоят, республика миқиёсида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. Буни қуйидаги эришилган ютуқлардан кўрсак бўлади. Мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Мухиддинова Дилором Насимовна 2021 йилда “Устоз-2020” кўрик танловида фаол иштирок этиб ноутбук ва сертификатни қўлга киритди. Ушбу устоз Халқ таълим вазирлиги Япониянинг JICA ташкилоти Ўзбекистондаги ваколатхонаси Japan Digital Unversity томонидан ташкил этилган лойиҳа фаол иштироки учун сертификатга эга бўлди. Тасвирий фани ўқитувчиси Жабборова Лобар Розиқовна 2022 йил 1 октябр - “Устоз Расм-чизмачилик ва мураббийлар куни” муносабати билан “Халқ таълим аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 2022-йилда мактаб ижодий-маданий масалалар тарғиботчиси Ражабова Нафиса “Энг фаол ижодий-маданий масалалар тарғиботчиси” танловининг шаҳар босқичида 1-ўринни, вилоят босқичида 2-ўринни қўлга киритди. 2021-2022 ўқув йилида “Ал-Хоразмий”номидаги фан олимпиадасининг вилоят босқичида 8-синф ўқувчиси Бобомуродова Гулзода Эркин қизи 2-ўринни эгаллаб Республика босқичида фаол иштирок этди. 2019-2020, 2020-2021, 2021-2022 ўқув йилида 25 нафар ўқитувчиларнинг иш тажрибалари республика миқёсида оммалаштирилди. 2019-2020, 2020-2021, 2021-2022 ўқув йилларида мактаб битирувчиларининг ўқишга кириш кўрсаткичи яшил чизиқда бўлиб, натижа қуйидагича: 2020-2021-ўқув йилида 124 нафардан 74 нафари ОТМларга ўқишга кириб 59,6% ни ташкил этиб, ўртача балл 93,1% 10-11-синф ўқувчиларимиздан 11 нафари Халқаро IELTS сертификатини қўлга киритиб, шундан 1 нафар ўқувчи Айдинов Элбек С1 даражасидаги 7 баллни тўплашга мувофиқ бўлди. Битирувчиларнинг 21 нафари Ўзбекистоннинг нуфузли ОТМга грант асосида ўқишга қабул қилиниб, шулардан 1 нафар ўқувчи 189 балл тўплаб Президент степендияси совриндори бўлди. 2021-2022 ўқув йили 127 нафар битирувчиларнинг 91 нафари Ўзбекистондаги нуфузли ОТМларига ўқишга қабул қилиниб, шулардан 22 нафари давлат гранти асосида, 2 нафар ўқувчи 189 балл тўплаб Президент степендияси совриндори бўлди. 2021-2022 ўқув йилида 127 нафар битирувчилардан 91 нафари ОТМларга кириб 71,6%ни ташкил этган бўлса, ўртача 93 баллни ташкил этди. 2021-2022-ўқув йили давомида 10-11-синф ўқувчиларимиздан 12 нафари Халқаро IELTS сертификатини қўлга киритди. 2021-2022-ўқув йилида мактабда фаолият юритаётган 20 нафар инглиз тили фани ўқитувчиларининг барчаси Халқаро С1 сертификатларини қўлга киритди. 2022 йил Халқ таълими Вазирлиги томонидан ташкил этилган “Аъло таътил” лойиҳаси доирасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” мусобақасида 9 синф ўқувчиси Искандаров Самир 3 даражали диплом билан тақдирланди. 2022 йил апрел ойида ўқувчилар жамоаси “5 ташаббус –санъат билан” шиори остида ўтказилган “Ёшлар театр студиялари” танловида 1 ўрин. 9 синф ўқувчиси Муҳиддинова Маржона “Беш ташаббус –беш кун” танловининг вилоят босқичида 2 ўринни эгаллади. Алишер Навоийнинг 581 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 539 йиллик таваллуди муносабати билан ўтказилган ғазалхонлик танловининг вилоят босқичида “Тафаккур юлдузлари” жамоси фахрли 1 ўринни эгаллади. Китобхонлар ўртасида ўтказилган “Таълим-2022” танловининг республика босқичида 6 синф ўқувчиси Тўлаева Жасмина фаол иштирок этиб сертификат билан тақдирланди. Мактабнинг 8-“А” синф ўқувчиси Болиқулова Райхона 2022 йил “Жахолатга қарши маърифат” расмлар кўрик танловининг шаҳар ва вилоят босқичида фахрли 1 ўринни эгаллаб, республика босқичида фаол иштирок этиб диплом ва эсталик совғалари билан мукофотланди. 2022-2023 ўқув йилида мактабнинг 11-“Б” синф ўқувчиси Рахмонбоева Нуржона Нодирбой қизи муддатидан олдин АҚШнинг халқаро Колорадо Меса Университу олийгоҳининг Интернатионал Енглиш Теачер факултети талабаси бўлди ва жорий йилда Ўзбекистон Ёшлар ишлар агентлиги томонидан ташкил этилган Weke оромгоҳида бир ҳафталик бепул тренингда иштирок этиб, ўз ғоя ва интеллектини чет тилида баён этишга муваффақ бўлди. Мактабда оила, маҳалла,Ёшлар агентлиги билан ҳамкорлик ишлари фаол йўлга қўйилган бўлиб, “5 ташаббус” лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловларда ўқувчилар яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда. Жумладан рақс йўналиши бўйича республикада фахрли 3 ўринни эгаллаб, диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди. Мактабда спортни ривожлантириш, ёш авлодни соғлом тарбиялаш мақсадида ҳамкорлик ишлари самарали йўлга қўйилган бўлиб, натижалар қуйидагича: 9-“Д” синф ўқувчиси Шукруллаева Дурдона 2019 йил Халқаро турнирда спортнинг таэквандо-WT тури бўйича 1 ўрин, 8-синф ўқувчиси Шарипов Умиджон 2019 йил Республика чемпионатида каратэ тури бўйича 3-ўрин, 11-“А”синф ўқувчиси Йўлдошева Мохирабону Ўзбекистон чемпионатида спортнинг jiu-jutsu тури бўйича 1 ўрин, Турон якка кураши бўйича Жаҳон чемпионатида 1 ўринни эгаллади ва Зулфия номидаги давлат мукофоти кўрик танловининг шаҳар, вилоят босқичларда фаол иштирок этиб, республика босқичига йўлланмани қўлга киритди. Бугунги кунда мактаб бўйича “Фан олимпиадаси”нинг вилоят босқичида 9-10-11 синф ўқувчиларининг 13 нафари иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритди. 2021-2022 ўқув йили 127 нафар битирувчиларнинг 91 нафари Ўзбекистондаги нуфузли ОТМларига ўқишга қабул қилиниб, шулардан 22 нафари давлат гранти асосида, 2 нафар ўқувчи 189 балл тўплаб Президент степендияси совриндори бўлди. 2021-2022 ўқув йилида 127 нафар битирувчилардан 91 нафари ОТМларга кириб 71,6%ни ташкил этган бўлса, ўртача 93 баллни ташкил этди. Download 17.55 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling