Бугунги кунга келиб, мазкур хатар шу қадар кенг кўлам ва хилма-хил кўринишлар касб этмоқдаки, одамлар, кўпинча, унга эътиборсиз ҳатто, лоқайд бўлиб қолмоқдалар


Download 14.45 Kb.
Sana24.12.2022
Hajmi14.45 Kb.
#1058881
Bog'liq
Бугунги кунга келиб, мазкур хатар шу қадар кенг кўлам ва хилма-хил кўринишлар касб этмоқдаки, одамлар, кўпинча, унга эътиборсиз ҳатто, лоқайд бўлиб қолмоқдалар. Бошқача айтганда, «дин


Бугунги кунга келиб, мазкур хатар шу қадар кенг кўлам ва хилма-хил кўринишлар касб этмоқдаки, одамлар, кўпинча, унга эътиборсиз ҳатто, лоқайд бўлиб қолмоқдалар. Бошқача айтганда, «диний экстремизм» ва «халқаро терроризм» деган тушунчалар ҳаётий воқеликнинг ажралмас қисмидек қабул қилинмоқда. Бу - ниҳоятда ачинарли ҳол, албатта.
Хўш, нега бундай болмоқда, деган савол туғилади. Сабаби – XIX асрнинг охирларида салтанат соҳиблари ва давлат арбобларига қарши қуролли ҳужумлар шаклида пайдо бўлган сиёсий терроризмни бугун ҳар қадамда учратиш мумкин.
ХХ асрнинг 60-йилларидан бошлаб, дунёнинг бутун-бутун минтақалари турли-туман террорчилик ташкилотларининг ўчоғига айлана бошлади. Маълумотларга кўра, бугунги дунёда 500 га яқин террорчилик ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. 1968-1980-йиллар давомида улар 6700 га яқин террорчилик амалиётини содир этдилар. Натижада 3668 киши ҳалок бўлиб, 7474 киши турли жароҳатлар олган.
Замонавий терроризмнинг иккита алоҳида хатарли белгисини ажратиб кўрсатиш мумкин; бир томондан, у тобора шафқатсизроқ ғайриинсоний моҳият, иккинчи томондан, ақлга сиғдириш қийин жуғрофлй кўламлар касб этиб бормоқда. АҚШ Давлат департаментининг маълумотларига кўра, ҳозирда дунёда ҳар йили 650 дан ортиқ бундай ҳодисалар содир этилмоқда. Бу дегани - ҳар куни дунёнинг у ёки бу бурчагида кимларнидир қўрқувга солиш орқали муайян мақсадларга эришишни кўзлаган, камида иккита қўпорувчилик амалга оширилмоқда. Хатарли жиҳати шундаки, уларнинг сони мунтазам ошиб бормоқда.
Экспертларнинг фикрича, дунёда фаолият кўрсатаётган террор­чилик ташкилотларининг юздан ошиғи энг замонавий қуроллар билан яхши таъминланган йирик уюшмалардан иборат. Улар турли қўпорувчиликларни содир этиш жараёнида ўзаро ҳамкорлик қиладилар, маълумотлар алмашадилар, зарур ҳолларда, бир-бирларига ҳарбий, молиявий ва бошқа шаклдаги ёрдамни кўрсатадилар. Бундай ташкилотларнинг энг йириклари қаторига «ал-Қоида», «ал-Жиҳод ал-Исломий», «ат-Такфир вал-Ҳижра», «Ҳизбуллоҳ», «ХАМАС» (Фаластин исломий қаршилик ҳаракати), «Абу Сайёф» (Филиппин), «Озод Ачех» ва «Лашкари жиҳод» (Индонезия), «Қуролли исломий ҳаракат» (Жазоир) кабиларни киритиш мумкин. Охирги йилларда халқаро миқёсда амал қилаётган яна бир исломий ташкилот - «Ҳизб ат-таҳрир ал-исломий»нинг фаолияти асосли равишда дунёнинг турли мамлакатларидаги террорчилик амалиётларни содир этганликда кўрилмоқда.
Масаланинг яна бир таассуфли жиҳати шундаки, диний либосларга ўралган террорчи ташкилотларнинг мутлақ кўпчилиги муқаддас ислом динини ўзига ниқоб қилиб олган.
Динни қурол қилиб олган бундай экстремистик ҳаракатлар бугун умуман кишилик жамияти ҳаётига жиддий таҳдид солмоқда дейиш мумкин. Шунинг учун, бугун, сиёсатшуносликда «жамиятнинг диний хавфсизлиги» деган янги тушунча шаклланмоқда. Мутахассислар дин ниқоби остида содир этилаётган террорчилик ҳаракатларининг асл моҳиятини ифода этувчи илмий мезонларни қидирмоқдалар. Ҳуқуқий мазмун ва моҳиятга эга ана шундай атамалардан бири сифатида «диний-сиёсий терроризм» тушунчасидан фойдаланиш ва унинг халқаро миқёсда эътироф этилишига даъват этмоқдалар.
Download 14.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling