Бугуни кунда янгиланаётган Ўзбекистонда юз бераётган туб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жамият медиа муҳитининг кескин сифат ва миқдор жиҳатидан ўзгаришига сабаб бўлмоқда


Download 18.39 Kb.
Sana05.10.2023
Hajmi18.39 Kb.
#1692971
Bog'liq
Mediamadaniyat


Бугуни кунда янгиланаётган Ўзбекистонда юз бераётган туб ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар жамият медиа муҳитининг кескин сифат ва миқдор жиҳатидан ўзгаришига сабаб бўлмоқда. Бу ҳодисалар телекоммуникация воситалари ҳамда ахборот технологиялари тизимларининг жадал ривожланиши шароитида юз бериб, бу жамиятдаги ижтимоий бошқарув соҳасида ахборот-телекомму-никация жараёнлари ва турли даражадаги ахборот омиллари йиғиндисини таянч нуқтага чиқармоқда. Бундай вазиятда талаба-ёшларда медиамаданиятни ривожлантириш зарурати ортиб бормоқда. Уларда медиамаконга мослашиш, медиасаводхонликни ошириш долзарб вазифалардан бирига айланмоқда.
Медиа» атамаси (лотинча - medium, яъни восита, воситачи, усул) турли кўринишдаги коммуникация ва ахборот воситасини англатади. Медиа тушунчаси мазмунига ахборотни яратиш, нусхалаштириш, тарқатиш воситаси ҳамда муаллифлар ва оммавий аудитория ўртасида ахборот алмашинувининг техник воситалари киради. Бугунги кунда медиа атамасидан ОАВ ёки масс-медиа тушунчаларининг синоними сифатида фойдаланилади. Ҳозирги замон жамияти тараққиётига медиаларнинг таъсири йил сайин ошиб бориб, улар воситасида инсонлар атроф-воқеликни ижтимоий ва руҳий жиҳатдан англамоқда ва баҳоламоқда1. Замонавий медиаларнинг асосий жиҳатлари сирасига тадқиқотчилар креативлик (яратувчанлик, ижодкорлик) ва инновацияларни киритмоқда. Демак, ахборотни яратиш, нусхалаштириш, тарқатиш жараёнида вужудга келадиган салбий таъсирлар, тажовузларга қарши тура оладиган шахсни тарбиялаш бугунги кун учун жуда муҳим ҳисобланади.
Шу билан бирга бошқа манбаларда ҳам медиа истилоҳига шу тарздаги тавсифлар берилганини кўрамиз. «Медиа - оммавий ахборот воситалари, ҳам кенг, ҳам махсус аудиторияга мўлжалланган кўнгилочар таклифларни тавсия этувчи, янгилик, ахборот ва реклама ахборотини тарқатишга йўналтирилган кўп сонли ва серқирра функцияларни амалга оширувчи коммуникация воситасидир». Аксарият ҳолларда мутахассислар медиа атамаси ўзагида айнан ушбу тавсифни кўради. Шунга қарамасдан, мазкур истилоҳнинг тор мазмуни ҳам мавжуд. Айрим тадқиқотчилар мазкур атама мазмунида алоҳида ахборот муҳити сифатида айнан ОАВни, бошқалари эса – аниқ ахборот ташувчини назарда тутади” 2.
Фикримизча, медиа таъсирида оладиган маълумотни қайта ишлай олиш, мантиқий ва аналитик таҳлил қилиб кўриш, унинг яширин акс таъсиринианглаш кўникмаларини ривожлантириш сифатида медиамаданият нафақат журналистлар, ОАВ ходимлари балки, хорижий тил ўқитувчиларига ҳам жуда керакли сифат ҳисобланади. Чунки улар ҳам бошқа тилларни ўрганувчи ва ўргатувчи сифатида хорижий ахборотни ўзлаштириш, уни ўргатиш билан ҳам шуғулланади. Шу билан бирга хорижий оммавий ахборот воситаларининг холис ва ҳаққоний ахборот етказувчилик фаолиятида уларнинг рационал ёки кўр-кўрона ёндашувининг таъсирини ўқувчи-талабаларда кўриш мумкин бўлади. Шу боис бўлажак чет тили ўқитувчиларида ҳам медиасаводхонликни ошириш, медиатаълим орқали медианинг салбий таъсирларини илғай олиш кўникмаларини шакллантириш, бу орқали ўқувчиларини ҳам ғоявий алданишдан сақлаш иқтидорига эга бўлади.
Ахборот саводхонлиги – ахборотни танлаш, баҳолаш, қайта ишлаш ва узатиш борасидаги кўникмалар ва малакалар мажмуини билдиради. Ахборот саводхонлиги ахборотга эгалик, уни баҳолаш ва ахлоқий қоидаларга риоя қилган ҳолда фойдаланишнинг муҳимлигини эътироф этади.
Медиа саводхонлик – масс-медиани қабул қилиш ва унинг фаолиятини баҳолаш бўйича кўникмалар ва малакалар мажмуини билдиради3. Демак, медиа саводхонлик медиа функцияларини тушуниш, мазкур функцияларни амалга ошириш сифатини баҳолаш ва ўз-ўзини ифода этиш, шунингдек, ижтимоий жараёнларда иштирок этиш учун медиалар билан рационал ҳамкорликка киришишга урғу беради.
Медиа саводхонлик ҳам, ахборот саводхонлиги ҳам ёшларда медиа ва ахборот маконида фойдаланилаётган технологиялардан қатъий назар ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини онгли равишда шакллантириш ва ривожлантириш билан боғлиқ.
Юқоридаги мулоҳазалар асосида медиамаданиятга қуйидагича тарифни шакллантириш мумкин: Медиамаданият - турли медиа асарларни таҳлил қилиш, баҳолаш, яратиш учун зарур бўладиган билим, кўникма ва малакалар йиғиндиси. Ақлли йигит-қизларнинг ўз ҳимоя қобиғи, «зирҳ»и бўлади. Улар медиа маҳсулотларни ўз «маънавий фильтр»и (мафкуравий иммунитети) орқали кўра олишади, ўқиб, томоша қилишади. Медиаматнлардаги тарғибот-ташвиқотни, бирёқламаликни ва бунинг сабабларини, маълумот тарқатувчининг ниятларини кўриб туришади. Бундай медиамаданият медиамаҳсулотларга танқидий ёндашувни белгилаб беради, алданишлардан асрайди.
Медиатаълим асосида медиамаданиятни шакллантиришнинг педагогик заруратини қуйидаги омиллар билан асослаш мумкин:
Биринчидан, медиатаълим бугунги кунда таълим смарадаорлигини таъминлашнинг энг қулай воститасига айланиб қолди. Шу боис ҳам таълим сифқатини таъминлашда медиа имкониятларидан оқилона фойдаланиш вазифалари кун тартибида бўлиб қолмқода. Аммо медиатаълимнинг самарадорлиги медиамаданиятни шаклланиши асосида бўлиши унинг педагогик заруриятини янада оширмоқда.
Иккинчидан, медиатаълим инсон ҳаётининг ажралмас бир қисмига айланмоқда. Телевидения, интернет ва бошқа воситалар асосида туну-кун ахборот олиш имкониятини юзага келди. Шу билан бирга ахборот тарқатиш савияси, зарарли ахборотларни салмоғи ортиб бориши билан ахборот истеъмол қилувчиларда медиамаданиятни шакллантириш вазифаларини ортириб юборди.
Учинчидан, бугунги кунда масофавий таълим, онлайн дарслар ва ахборот технологиялари аосидаги трансформацион машғулотларнинг оммалашиши медиа саводхонликни, медиамаданиятни ривожлантиришни талаб қилмоқда. Шу боис педагогик жараёнда медиамаданиятни ривожлантириш тизимини такомиллшатириш заруратини ортириб юбормоқда.
Ўқув жараёни ташкилотчилари олдида нокасбий медиатаълимнинг фанлар замонавий таснифидаги ўрни ҳам жумбоқ бўлиб турибди. Масалан, медиатаълимни олий таълим ўқув режасининг қайси блогига қўшиш керак? Уни кўпчилик умумий гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанларга, бир нечтаси журналистика ёки жамоатчилик билан алоқаларга қўшиш керак, деган фикрни билдиришади. Шу билан бирга, уни табиий фанларга, информатика ва замонавий компьютер технологиялари фанлари блогига қўшиб бўлмайди. Фикримизча, медиатаълим принципларидан келиб чиққан ҳолда, уни ижтимоий фанлар сирасига киритиш тўғри бўлади.
Хулоса қилганда, медиамаданиятни шакллантиришда медиатаълимнинг ўрни ва аҳамияти ортиб бормоқда. Бунга сабаб сифатида глобал медиа майдонининг салбий ва зарарли таъсирини ортиб бораётганлиги билан боғлаш мумкин. Шу боис мамалакатитимизда ҳам медиа таълимни ривожлантириш орқали ёшларда медиамаданиятни шакллантириш ва бу орқали ахборий тажовузлар, зарарли ғоялар ва манипулацион таъсирга эга бўлган медиамаҳслотлар таҳдидига учраб қолмаслик мумкин бўлади.

1www.edu.jobsmarket.ru

2 www.advesti.ru/ glossary/desk/1952).

3 Федеров А.В. Медиаобразованиеи медиаграмотность. Москва. Наука. 1995.. –С. 101.

Download 18.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling