Масофавий таълим усулий материалларига қуйидагилар киради


Download 17.22 Kb.
bet1/2
Sana05.11.2023
Hajmi17.22 Kb.
#1749626
  1   2
Bog'liq
AKBARali maqola

Ҳозирги кунда ўқитишнинг замонавийлашуви, таҳсил олиш жараёнини оптималлаштириш ва мустақил таълим олиш имкониятини ошириш мақсадида масофавий таълимни татбиқ этиш бутун олий таълим жараёнида кенг оммалашиб бормоқда. Бу учун эса масофавий таълим шароитида ўқитиш жараёнини тўлиқ лойиҳалаш, ўрганиш, ўргатишнинг инновацион усуллари ҳамда қоидаларини индивидуаллаштириш қолаверса, интеллектуаллаштириш, мустақил билим олиш имкониятини ошириш, бериладиган янги модификацион маълумотларни инсонпарварлаштириш, ўқув материалларининг мустақил қабул қилиниши, қўлланиладиган электрон воситалар коммуникативлиги, замонавий ва ахборотлилиги, билим олиш ва мустақил изланишга нисбатан юқори мотивaция уйғотишни таъминлаш муҳим аҳамият касб этмоқда.


«Масофавий ўқитиш» атамаси илк бора Висконсин штати университети томонидан сиртқи (корреспондентлик) курсларда қўлланилган. Масофавий ўқитиш деганда масофадан туриб ташкил қилинган таълим тушунилган. Унга «корреспондентлик ўқитиш», «уйда ўқиш» ва бошқа тушунчалар синоним ҳисобланган.
Хорижий давлатларда масофавий ўқитиш бўйича бир қатор муассасалар ва олимлар томонидан изланишлар олиб борилган ва масофавий ўқитиш ҳақида турлича фикрларни билдиришган.
Масофавий таълим муайян соҳада мутахассислар тайёрлаш тизимидаги барча фанларни комплекс тарзда масофавий ўқитишга асосланган, бироқ, комплекс доирасида ўқиш жараёни учун қатъий белгиланган жой ва вақт мезони шартли ўрнатилмаган таълим шаклидир Масофавий ўқитишнинг мақсади – масофавий ўқитиш жараёнининг олдиндан башоратланадиган натижаси ва унинг аниқловчи компоненти ҳисобланади, мақсадлар асосан таълим мазмунини белгил0айди [173, 41-б.].
Масофавий ўқитиш мазмуни – масофавий ўқитиш курсларида ўзлаштирилиши лозим бўлган ўқув материаллари, билим, кўникма, малака ва компетенциялар.
Масофавий таълим усулий материалларига қуйидагилар киради:
дарслик, ўқув, усулий қўлланма ва ўқув-усулий мажмуалар;
аудио ва видео дарсликлар;
онлайн дарслар (Интернет сайт);
электрон кутубхона;
тестлар;
мультимедиа электрон дарсликлар

Download 17.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling