Бухгалтерия балансини горизантал ва вертикал таҳлили
Download 15.52 Kb.
|
54 2 Жумабоев Хурсандбек мадиёрович1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бухгалтерия ҳисоби, иктисодий тахлил
Тошкент молия институти Сиртқи факультети, БХА-54-2 гуруҳ талабаси Жумабоев Хурсандбек Мадиёрович “Бухгалтерия балансини горизантал ва вертикал таҳлили” мавзусидаги ёзилган курс ишига ТАҚРИЗ Талаба Жумабоев Хурсандбек Мадиёрович томонидан ёзилган мазкур курс иши мавзуси долзарб мавзулар бўлиб, Бухгалтерия балансини горизантал ва вертикал таҳлили мақсади ва вазифаларини аниқ билиш ва уларга амал қилиш муҳим жиҳат ҳисобланади. Муаллиф ушбу масала бўйича чуқурроқ билим, малака ва кўникмага эга бўлиш мақсадида, корхоналарда молиявий таҳлилни ўтказишдан мақсад, молиявий таҳлилнинг ахборот манбалари, молиявий таҳлилини ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари молиявий таҳлил натижаларини умумлаштириш ва хулоса чиқариш ҳамда уларнинг мазмунини кенг ёритиб бериш мақсадида ушбу курс иши мавзусини танлаб олган. Курс иши режаси аниқлаштирилган. Курс ишининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва аҳамияти ҳамда вазифалари белгилаб олинган. Унда. Бухгалтерия баланси, унинг таркиби ва тузилишининг моҳияти, Бухгалтерия балансининг горизонтал (даврий) таҳлили ва Бухгалтерия балансининг вертиcал (таркибий) таҳлили тўғрисида ахборотлар берилган: Шунингдек, Курс ишида Бухгалтерия балансини горизонтал ва вертикал тахлилини “Хоразм Папер” МЧЖ балансидан фойдаланган ҳолда 2020 йилдаги натижалар ва 2021 йилдаги натижалар билан солиштириб тўртта жадвалдан фойдаланилган ҳолда акс эттирилган бундан ташқари хисобот кўрсаткичларини давр бошига ва охирига таққослаш, кўрсаткичларни динамик таққослаш, корхонанинг капитал тузилмаларини солиштириш ва айланма маблағлар таркибини аниклаш ёритиб ўтилган. Шу боисдан, талаба Жумабоев Хурсандбек Мадиёрович “Бухгалтерия балансини горизантал ва вертикал тахлили” мавзусидаги ёзлган курс иши унга қўйилган талабларга жавоб беради ва ҳимояга тавсия этилади. “Бухгалтерия ҳисоби, иктисодий тахлил ва аудит” кафедраси ўқитувчиси: Исломов Ф.Р. Download 15.52 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling