Кўрсаткичларнинг қиёсланувчанлиги тамойили,биринчидан, корхона фаолияти тўғрисидаги маълумотламинг бошқа корхоналар фаолияти тўғрисида ўхшаш ахборотлар билан қиёсланувчанлигини таъминлайди. Қолаверса, муайян корхонада қўлланилаётган бухгалтерия ҳисоби методларида изчиллик сақланиши ва шу билан бирга унинг бир қанча ҳисобот даврларидаги фаолияти тўғрисидаги маълумотламинг қиёсланувчанлигини ҳам таъминлайди.
Молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги, унинг ҳар хил тафовутлардан холи болиши билан изоҳланади.Бетарафлик тамойилига мувофиқ корхона тегишли даврлар учун ўз фаолиятининг натижалари тўғрисида молиявий ҳисобот кўринишида манфаатдор органларга ҳисобот бериб туриши лозим. Ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мувофиқлиги.
Активлар ва мажбуриятларнинг ҳаққоний баҳолаш тамойили активлар ва мажбуриятларнинг таннархи ёки сотиб олиш баҳоси, уларни баҳолашнинг асоси эканлигини тақозо этади.
Бухгалтерия хисобига хос усуллар:
1.Хужжатлаштириш
2.Инвентаризациялаштириш
3.Бахолаш
4.Калкуляциялаш
5.Бухгалтерия хисоби счётлари
6.Икки ёқлама ёзув
7.Бухгалтерия баланси
8.Хисобот
Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан фойдаланувчилар
Бундай ахборотдан фойдаланувчилар иккита катта гуруҳга:
ички фойдаланувчилар
ташқи фойдаланувчиларга бўлинади.
Ички фойдаланувчиларга-корхона маъмурияти, унинг менежерлари ва ниҳоят корхона ходимлари киради. Корхона маъмурияти бошқарув қарорларини қабул қилишнинг барча босқичларида: бизнес-режа тузиш, назорат ва бошқарув фиинксиясининг ўзининг самарадорлигини баҳолашда ҳисоб ахборотларидан фойдаланади.
Ахборотдан фойдаланувчиламинг иккинчи гуруҳи ташқи фойдаланувчилар бўлиб, улар ўз навбатида учта кичик гуруҳга бўлиниши мумкин.
1. Бевосита молиявий манфаатдор.
2. Бевосита молиявий манфаатдор бўлмаган.
3. Молиявий манфаатсиз.
Бевосита молиявий манфаатдор бўлган ташқи фойдаланувчилар - бу қарз берувчилар, кредиторлар, мол етказиб берувчилар ва харидорлар, бўлғуси аксиядорлар, уламинг консултантлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |