Бухгалтерия хисоби
Бевосита молиявий манфаатдор бўлмаган ташқи фойдаланувчилар
Download 0.69 Mb.
|
UMUMIY KITOB ОХИРГИ1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Молиявий манфаати бўлмаган бухгалтерия ҳисоби ахборотидан фойдаланувчилар
- ВАЗИФА №1 mavzu boъyicha testlar
Бевосита молиявий манфаатдор бўлмаган ташқи фойдаланувчилар
- бу биринчи навбатда солиқ органлари. Уламинг асосий вазифаси солиқлар ва бошқа тўловлар(божхона тўловлари, жарималар ва бошқалар)ни йиғишдан иборат. Молия бозорининг иштирокчилари - инвесторлари эмитент қимматли қоғозининг даромадлилиги (котировкаси), асосан акция сотиб олиш билан боғлиқ риск (таваккалчилик) даражаси қизиқтиради. Аксиялар ва бошқа қимматли қоғозламинг сотилиш ва сотиб олиниш баҳоси ўртасидаги фарққа, воситачилик хизматлари кўрсатишда унинг иштирокчилари ўз молиявий натижаларини шакллантиради. Эмитентнинг қимматли қоғозларига бўлган талаб ва таклиф унинг молиявий барқарорлигига боғлиқ ҳолда аниқланади. Молия бозорининг профессионал иштирокчилари, молиявий барқарорлик даражасини, мулкдорламинг фонд биижасида рўйхатга олинган ва эълон қилинган молиявий ҳисоботларидаги маълумотлар асосида аниқлашлари мумкин. Давлат органлари - бу мамлакат иқтисодиётини бошқарув органлари (Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси ва б.) бўлиб, улар ҳисоб ва молиявий ахборотлари миллий иқтисодиётнинг тармоқлари ва алоҳида ишлаб чиқаришламинг ривожланишини башорат қилиш, нисбатлами ва ўсиш суръатини аниқлаш, ялпи даромадни ҳисоб- китоб қилиш ва бошқа шунга ўхшаш статистик кўрсаткичлами ҳисоб- китоб қилишга зарур бўлган меъёрда ўрганиш билан шуғулланадилар. Молиявий манфаати бўлмаган бухгалтерия ҳисоби ахборотидан фойдаланувчилар гуруҳига аудиторлик ташкилотлари, касаба уюшмалари, ёлланган шахслар, давлат муассасалари ва шу кабилами киритиш мумкин. ВАЗИФА №1 mavzu boъyicha testlar 1. Хўжалик ҳисоби деганда нима тушунилади? А) хўжалик ҳисоби - бу бухгалтерия ҳисоби Б) хўжалик ҳисоби - бу бошқарув ҳисоби C) хўжалик ҳисоби - бу оператив ҳисоб Д) дастлабки ҳисоб ҳужжатлари негизида олинган алоҳида хўжалик жараёнларини бошқариш Э) кузатиш, ўлчаш, маълумотлами тўплаш, рўйхатга олиш, баҳолаш ва олинган маълумотларга ишлов бериш ҳамда манфаатдор фойдаланувчиларга узатиш тизими. 2. Ҳисобда қандай ўлчов бирликлари қўлланилади? А) натура ва меҳнат Б) меҳнат ва пул C) меҳнат, натура, пул Д) натура ва пул Э) тонна, тонна/км, сўм 3. Хўжалик ҳисобининг қандай турлари мавжуд? А) бухгалтерлик ва оператив-техник Б) оператив-техник ва статистик C) бухгалтерлик ва статистик Д) оператив-техник, статистик ва бухгалтерлик Э) статистик ҳисоб 4. Қайси жавобда бухгалтерия ҳисоби таърифи тўғри берилган? А) режаламинг бажарилишини назорат қилиш ва ишлаб чиқаришга тезкор раҳбарликни амалга ошириш учун зарур бўлган кундалик маълумотлами олиш ва умумлаштиришга хизмат қилади. Б) миқдор кўрсаткичларида ифодаланган ижтимоий-оммавий ҳодисалами сифат жиҳатдан тавсифлаб, кузатиш ва акс эттириш ҳамда жамият тараққиёти қонуниятларини ўрганиш тизими C) хўжалик юритувчи субектнинг маблағлари ва улар манбаларининг ҳаракатини акс эттириб, хўжалик жараёнида содир бўладиган муомалалами ёппасига ва узлуксиз кузатиб бориш, кузатиш натижаларини ўлчаш ва ҳужжатларда расмийлаштириш, улами ягона бир ўлчовда, яъни пул ифодасида умумлаштириш ҳамда бошқарув қарорларини асослаш ва қабул қилиш учун зарур кўрсаткичлами ҳисоблаш ва баҳолаш, улами тегишли ахборотдан фойдаланувчиларга тақдим этиш мақсадида молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тизими. Д) бошқарув қарорларини асослаш ва қабул қилиш учун зарур кўрсаткичлами ҳисоблаш ва баҳолаш, улами тегишли ахборотдан фойдаланувчиларга тақдим этиш мақсадида молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш тизими. Э) хўжалик жараёнида содир бўладиган муомалалами ёппасига ва узлуксиз кузатиб бориш, кузатиш натижаларини ўлчаш ва ҳужжатларда расмийлаштириш. 5. Бухгалтерия ҳисобининг бошқа ҳисоб турларидан устуворлиги қайси ажралиб турувчи белгилар билан аниқланади? А) хўжалик муомалаларини ёппасига рўйхатга олиш Б) иқтисодий ҳодисалами ҳужжатлаштириш C) хўжалик жараёнлари устидан узлуксиз назорат, уламинг ҳужжатлаш- тирилиши ва олинган ахборотламинг ишончлилигини вақти-вақти билан махсус усуллар ёрдамида тасдиқлаш Д) бухгалтерия ҳисоби маълумотларини тегишли ҳисобот шакллари кўринишида вақти-вақти билан умумлаштириш Э) хўжалик жараёнларини кузатиш, рўйхатга олиш 6. Бухгалтерия ҳисобининг таркибий тузилишида тўғри берилган жавобни топинг. А) молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби, статистик ҳисоб Б) молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби, солиқ ҳисоби. C) оператив ҳисоб, молиявий ҳисоб, статистик ҳисоб Д) молиявий ҳисоб, бошқарув ҳисоби, оператив ҳисоб Э) ички хўжалик ҳисоби, табел ҳисоби, техник ҳисоб 7. Бухгалтерия ҳисоби ахборотларлдан фойдаланувчилар гуруҳи тўғри келтирилган жавобни топинг? А) ташқи, бевосита молиявий манфаатдор Б) ички, молиявий манфаатдор C) ички, ташқи Д) молиявий манфаатдор, молиявий манфаатдор бўлмаган Э) бевосита манфаатдор фойдаланувчилар 8. Корхона бошқарув органи ҳисоб ахборотларидан фойдаланувчиларнинг қайси гуруҳига киради? А) ички фойдаланувчилар Б) ташқи фойдаланувчилар C) ташқи молиявий манфаатдор бўлмаган фойдаланувчилар Д) билвосита молиявий манфаатдор фойдаланувчилар Э) бевосита манфаатдор фойдаланувчилар 9. Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан молиявий манфаатдор бўИмаган фойдаланувчилар қайси жавобда берилган? А) бош директор, аудиторлик ташкилоти Б) солиқ органлари, инвесторлар C) инвесторлар, харидорлар Д) аудиторлик ташкилотлари, бухгалтерлар ва аудиторлар ассоциацияси, статистика органлари Э) банк, кредит уюшмалари 10. Бухгалтерия ҳисоби ахборотларидан молиявий манфаатдор фойдаланувчилар қайси жавобда берилган? А) қарз берувчилар, кредиторлар, мол етказиб берувчилар ва харидорлар Б) солиқ органлари, инвесторлар C) инвесторлар, харидорлар Д) аудиторлик ташкилотлари, статистика органлари банк, кредит уюшмалари Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling