Статистика фанининг предмети ва услуби (2-soat)
Download 66.81 Kb.
|
mavzu 1
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1.1. Статистика фанига кириш. Статистика фанининг предмети ва услуби
СТАТИСТИКА ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА УСЛУБИ (2-soat) 1. Статистика фанининг предмет ва усули 2.Статистика фанининг бошка фанлар билан богликлиги 3.Статистика фанининг бозор иктисодиети шароитидаги асосий вазифалар 4. Хозирги шароитида Узбекистонда статистикаснинг ташкил этилиши 1.1. Статистика фанига кириш. Статистика фанининг предмети ва услуби Ижтимоий - иқтисодий ифодалашда статистика жуда кўп ишлатилади. Иқтисодчи - мутахассислар эса корхоналар, ташкилотлар фаолиятида статистик кўрсаткичлардан мунтазам фойдаланишади. Аслида “Статистика” атамаси лотинча «Status» сўзидан олинган бўлиб, ҳодисанинг ҳолати, аҳволи маъносини англатади. Бу сўз асосида бир қанча шунга ўхшаш сўзлар пайдо бўлган. Жумладан, итальянча “Stato” сўзи ҳам ундан келиб чиққан бўлиб, “давлат” маъносини билдиради. Статистика сўзи ҳам давлат тўғрисидаги билимлар, маълумотларни англатади. Кейинчалик статистика деганда ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларнинг турли томонларини ифодалайдиган маълумотлар тушунилади. Лекин статистика сўзини дастлаб фанга немис олими Готфрид Ахенваль киритган. У Германия университетларидаги ўқитиладиган “Давлатни юритиш” фанини 1746 йилда “Статистика” деб аташни таклиф этган. Ҳозирги вақтда статистика сўзи бир неча маънода ишлатилади. Статистика деганда ижтимоий - иқтисодий ҳодисаларни турли томонлама ўрганадиган мустақил фан, иқтисодий секторлар бўйича иқтисодий маълумотлар тўпловчи «Статистика органлари”ни, ҳамда ижтимоий - иқтисодий ҳодиса, воқеаларни ифодаловчи турли маълумотлар - рақамларни тушунилади. Ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар деганда моддий неъматлар ишлаб чиқариш билан боғлиқ воқеа, ҳодисалар тушунилади. Маълумки табиат ва жамият узвий бирликда, бир - бири билан боғлиқликда. Мавжуд моддий дунёдаги ҳар бир ҳодиса миқдор ва сифат томонларига эга, лекин улар ягона бирликда намоён бўлади. Сифат деганда ҳодисанинг моҳияти, ривожланиш қонун ва қонуниятлари билан бевосита боғлиқ муҳим белгилари, хусусиятлари тушунилади. Миқдор дейилганда ҳодисанинг хусусиятлари, белгисининг юзага чиқиш (ташқи белгиси) сони ва даражаси тушунилади. Табиий ҳодисаларнинг сифат томонларини махсус тиббиёт фанлари: одам организмининг тузилишини - анотомия, ҳайвонот дунёсини - зоология каби фанлар ўрганади. Ижтимоий ҳодисаларнинг сифат томонини - ижтимоий фанлар: иқтисодий назария, тармоқлар иқтисоди каби фанлар ўрганади. Ижтимоий ҳодисаларнинг миқдорий томонини статистика ўрганади. Ижтимоий ҳодисалар мураккаб ва кўпқиррали бўлиб, вақт (замон) мобайнида ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан ўзгариб туради. Статистика ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар миқдорини аниқ вақт ва жой шароитида қандай ўзгараётганлигини ўрганади. Статистика - яратилган ялпи маҳсулот, миллий даромад, миллий бойлик, меҳнат ресурслари, меҳнат унумдорлиги каби иқтисодий кўрсаткичларнинг миқдорий ўзгаришини сифат томонлари билан боғлиқ ҳолда ўрганади. Ижтимоий ҳодисалар маданий, таълим - тарбия соҳасидаги ҳодисаларни ҳам ўз ичига олади. Маданий муассасалар, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, мактаблар, кутубхоналарда содир бўладиган жараёнларнинг миқдорий томони ва улардаги ўзгаришни ҳам статистика ўрганади. Ижтимоий тараққиёт табиий ресурсларга: ер майдони, ўрмон хўжалиги, табиий бойликлари, улардан фойдаланиш даражасини ҳам статистика ўрганади. Статистика табиий ҳодисаларни: зилзила, сув тошқини ва бошқа табиий офатларни ижтимоий ҳаёт билан боғлиқликда ўрганади. Ижтимоий ҳаётни сиёсий ва мафкуравий ҳодисаларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Сайловлар, сайловда қатнашганлар сони, овозлар тақсимоти, намойишлар ва шу кабилар статистика объекти ҳисобланади. Download 66.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling