Статистика фанининг предмети ва услуби (2-soat)
Демак статистика фанининг предмети
Download 66.81 Kb.
|
mavzu 1
Демак статистика фанининг предмети оммавий ижтимоий-иқтисодий ҳодиса ва жараёнларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат кўрсаткичлари билан узвий боғлиқликда маълум макон ва замонда ўрганишдир. Статистика айрим ҳодисаларни эмас, балки оммавий ҳодисаларнинг миқдорий томонларини уларнинг сифат томонлари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда маълум макон ва замон чегарасида ўрганади.
Статистика оммавий ҳодисаларни статистик тўплам орқали ўрганади. Статистик тўплам - маълум боғланишдаги бир хил сифатга эга бўлган, лекин шу билан бир вақтда ҳар бири ўзига хос индивидуал белгилари мавжуд бўлган ҳодисалардир. Масалан, саноат ишлаб чиқаришини ўрганмоқчи бўлсак, бирор даврдаги жуда кўп саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш кўрсаткичларини: маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми, ходимлар сони, асосий воситалар қиймати ва шу кабиларни ўрганамиз. Лекин бу кўрсаткичлар саноат корхоналарида умумий белгилар бўлгани билан, улар ҳар бир корхоналарнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, ҳар хилдир. Статистик тадқиқот тўпламдаги ҳар бир бирликни (элементни) ўрганишдан, ундаги белгиларни қайд қилишдан бошланади. Демак, статистик тўпламни ташкил қилувчи ҳар бир элемент тўплам бирлиги дейилади. Тўпламнинг умумий белги, хусусиятларига эга бўлиб, лекин улар ҳар бир бирликда ўзига хосдир, ҳар хил миқдор ва сифат белгиларга эгадир. Статистик тўплам элементларининг ҳар хиллиги, ўзгарувчанлиги вариацияни билдиради. Статистик тўплам бирликларининг бундай ўзгаришлари - ўзгарувчи белгилар дейилади. Статистика оммавий ҳодисаларнинг ўзгарувчан белгиларига асосан уларнинг ривожланиш қонуниятларини ечиб беради. Статистика назарий мавжуд бўлган ва назарий жиҳатдан аниқлаб бўлмайдиган қонуниятларни аниқлаб беради. Масалан, товар нархининг ошиши натижасида талаб камайиши назарий жиҳатдан аниқ, лекин қанчалик камайишни статистика аниқлаб бериши мумкин. Аҳоли бюджети даромад қисмининг кўпайиши билан, озиқ - овқат маҳсулотларининг ҳиссаси камайиши қонунияти - иккинчисига мисол бўла олади. Статистик қонуниятлар - катта сонлар қонуни амал қилиши сабабли, жуда кўп оммавий ҳодисаларни кузатишда (ўрганишда) аниқланади. Катта сонлар қонунининг (Бу қонун “Эҳтимоллар назарияси” фанида кенгроқ ўқитилади) моҳияти шундаки, статистик тўплам қанчалик кўпроқ бирликлардан, элементлардан ташкил топса, тасодифий белгилар ўзгарувчанлиги билинмасдан, ҳодисаларнинг барчасига умумий бўлган, зарурий боғланишлар намоён бўлиб, ўзгариш қонуниятлари очилади. Барча статистик амалий тадқиқот ишларини шартли равишда уч босқичга: кузатиш, маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил босқичларига ажратиш мумкин. Бу босқичларда ҳар бир фан каби, статистика фани ҳам ўз предметини (объектини) ўзига хос усул ва услублар билан ўрганади. Фаннинг предмети нимани ўрганади деган саволга жавоб берса, фаннинг усули қандай, қандай қилиб деган саволга жавоб бериши керак. Статистика бошқа ижтимоий - иқтисодий фанлар каби - диалектикага асосланади. Чунки диалектика ижтимоий-иқтисодий жараёнларни бир-бири билан боғлиқ ҳолда доимо ўзгаришда, ривожланишда деб билади. Статистика ҳам бунга асосланиб барча ижтимоий - иқтисодий ҳодисалар бир-бири билан боғлиқ, ўзаро таъсирда деб ўрганади. Статистика фанининг ўзига хос, хусусий усуллари қўлланилади. Улар статистик кузатиш., кузатиш маълумотларини жамлаш ва гуруҳлаш, турли умумлаштирувчи кўрсаткичларни ҳисоблаш, динамика қаторлари тузиш усули, индекслар, танлама кузатиш усули, корреляция - регрессия усули, график усул сингари усуллардир. Download 66.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling