Бухгалтерия іисобининг миллий стандарти


Т/р Хўжалик муомалаларининг мазмуни


Download 1.68 Mb.
bet90/96
Sana28.12.2022
Hajmi1.68 Mb.
#1011033
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   96
Bog'liq
21-sonli-bms

Т/р

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

1

Фойдадан бюджетга тўловлар бўйича йил давомида ҳисобланган суммалар

9810, 9820

6410

2

Ҳисобот даврининг охирида солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётларнинг ёпилиши

9910

9810, 9820

10-§. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9900)

432. 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти ҳисобот йилида корхона фаолияти якуний молиявий натижасининг шаклланиши тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш учун мўлжалланган. Якуний молиявий натижа (фойда ёки зарар) асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан ва фавқулодда даромадлардан ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига камайтирилишидан юзага келади. 9910 “Якуний молиявий натижа” счётининг дебетида корхонанинг харажат (зарар)лар, кредитида эса даромад (фойда)лар акс эттирилади. Ҳисобот давридаги дебет ва кредит айланмаси таққосланиши ҳисобот даврининг соф фойдаси (зарари)ни кўрсатади.


Ҳар бир ҳисобот даври охирида 9910 “Якуний молиявий натижа” счётининг дебети ва кредити бўйича айланмалар йиғилади ва ҳисобот даврининг якуний молиявий натижанисини ифодаловчи ушбу счёт бўйича умумий қолдиқ ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳисобот даврининг тугаши билан йиллик молиявий ҳисобот тузишда 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счёти билан боғланган ҳолда ёпилади.

433. Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар (9900)нинг боғланиши




Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling