Бухгалтерия іисобининг миллий стандарти
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
Download 1.68 Mb.
|
21-sonli-bms
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-§. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)
3-§. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500) 112. Айланма маблағларга тааллуқли бўлган моддий қийматликларни тайёрлаш ва сотиб олиш тўғрисидаги ахборотларни умумлаштириш 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётида амалга оширилади. 113. 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётининг дебетига моддий қийматликларнинг ҳисоб баҳоси олиб борилади. Бунда у ёки бу қийматликлар қаердан келиб тушганлиги ва корхонада материалларни тайёрлаш ва олиб келиш харажатларининг хусусиятига кўра 6010 "Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ва шу каби бошқа счётлар билан боғланган ҳолда ёзувлар амалга оширилади. 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётининг кредитига харид қилинган қийматликларни харид қилиш (тайёрлаш)нинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобланган қиймати, моддий қийматликларни ҳисобга олувчи счётлар билан боғланган ҳолда олиб борилади. Моддий қийматликларнинг ҳақиқий таннархи ва ҳисоб баҳоси бўйича қиймати орасидаги фарқ суммаси 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидан 1610 "Материаллар қийматидаги фарқлар" счётига ҳисобдан чиқарилади. Ой охирида 1510 "Материалларни тайёрлаш ва харид қилиш" счётидаги қолдиқ тайёрланган ва харид қилинган шунингдек, йўлдаги ёки мол етказиб берувчиларнинг омборларидан (ушбу қийматликларни омборга кирим қилинмасдан) олиб келинмаган материалларнинг мавжудлигини кўрсатади. 114. Материалларни тайёрлаш ва харид қилишни ҳисобга олувчи счётлар (1500)нинг боғланиши
Download 1.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling