Ҳисоб регистрлари – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш,
гуруҳлаш ва жамлашда ишлатиладиган ахборот ташувчилар.
Китоблар – булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун мўлжалланган
ҳисоб варақаларини ўз ичига олган, муқоваланган ва тикилган ҳисоб регистрлари.
Журнал-ордерлар – бу маълумотларни счетларнинг кредити бўйича
гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган регистрлар.
Қайдномалар –бу счетларнинг дебети бўйича аналитик ҳисобни олиб боришга
мўлжалланган регистрлар.
Мемориал-ордерлар - бу маълумотларни бир вақтнинг ўзида счетларнинг ҳам
дебети, ҳам кредити бўйича гуруҳланган ҳолда қайд этишга мўлжалланган
регистрлар.
Карточкалар - булар хўжалик операцияларини қайд этиш учун мўлжалланган
ва алоҳида ҳисоб варақалари сифатида қалин қоғозга ёки картон қоғозга типографик
усулда маълум шаклда тайёрланган регистрлар.
Машинограммалар - булар замонавий компьютерларда
тегишли алгоритмлар
ва дастурлар асосида шаклланган аналитик ва синтетик ҳисоб, шунингдек молиявий
ҳисобот регистрлари.
Ҳисоб шакли – бу бухгалтерия ҳисоби маълумотларини қайд этиш, гуруҳлаш ва
йиғишда қўлланиладиган регистрларнинг тизимли мажмуаси.
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-ордер шакли - бу бухгалтерия ҳисоби
маълумотларини мемориал-ордерлар асосида қайд этиш, гуруҳлаш ва йиғишга
мўлжалланган шакли.
Do'stlaringiz bilan baham: