Сторно ёки “қизил ёзув” усули
Ушбу усул регистрларда сумма ортиғи билан кўрсатилганда ва
улар
жами маълумотлардан жой олганда қўлланилади. Бу
хатоликлар кейинги
ҳисобот даврларида тўғриланади. Бунинг учун суммаси берилган ёзув
(ўтказма) қайтарилади, фақат фарқ сумма қизил ёзув билан ёки
минус
ишораси билан кўрсатилади. Қизил ёзув
умумий суммадан айиришни
билдиради. Тузатиш махсус маълумотномаси билан расмийлаштирилади ва
тасдиқланади.
Мисол: счётда 1300000 сўмлик операция 1500000 сўм бўлиб ўтган.
Тузатишгача ҳолат Тузатишдан кейинги ҳолат
Дт Кт Дт Кт
1010 «Материаллар» 1010 «Материаллар»
С1 – 500000 С1 - 500000
1) 2500000 2) 1500000 1) 2500000 2) 1500000
3) 5000000 4) 2000000 3) 5000000 4) 2000000
5) -200000
Об. 7500000 Об. 3500000 Об. 7500000 Об. 3300000
С2 – 4500000 С2 - 4700000
Қўшимча ёзув (ўтказма) усули
Ушбу усул регистрларда сумма камқилиб кўрсатилганда ва улар жами
маълумотлардан жой олганда қўлланилади. Бу хатоликлар кейинги ҳисобот
даврларида тўғриланади. Бунинг учун суммаси берилган ёзув (ўтказма)
қайтарилади, фақат фарқ суммага. Қўшимча ёзув
умумий сумма устига
қўшилади. Тузатиш махсус маълумотномаси билан расмийлаштирилади ва
тасдиқланади.
Мисол: счётда 1800000 сўмлик операция 1500000 сўм бўлиб ўтган.
Do'stlaringiz bilan baham: