Ҳисоб регистрларини юритиш ва тўлғазиш тартиби. Ҳисоб
регистрларини юритиш ва тўлғазиш ўз тартибига эга. Бу тартиблар
қуйидагилардан иборат.
Дастлаб, аналитик ҳисоб регистрлари – қайд
этиш китоб ва
журналлари, журнал-ордерлар юритилади. Улар ҳар
ойда очилади ва
ёпилади.
Кейин синтетик ҳисоб регистрлари – Бош китоб юритилади.
Бош китоб маълумотлари ҳар ойда оборот
ведомости тузишга асос
бўлади.
Оборот ведомости асосида жамлама регистрлари - йиғма ҳисобот
шакллари тўлғазилади.
Ҳисоб регистрларидаги хатоликлар ва уларни тузатиш усуллари.
Бухгалтерия ҳисоби регистрларида турли сабабларга кўра ҳар хил
хатоликларга йўл қуйилиши мумкин. Бу хатоликлар ёзувлардаги
грамматик,
орфографик, ҳисоб-китоблар қилишдаги арифметик ва бошқа
хатоликлардан иборат бўлади.
Юқоридаги хатоликларни тузатишда бухгалтерия ҳисобида қуйидаги
усуллар қўлланилади: (1)
корректура усули; (2) сторно ёки “қизил ёзув”
усули; (3) қўшимча ёзув (ўтказма) усули
Корректура усули
Ушбу усулда ёзувлардаги грамматик, орфографик, ҳисоб-китоблар
қилишдаги арифметик ва бошқа хатоликлар устидан бир чизиқ тортилади.
Шундан сўнг усти, ёни қисмига тўғри ёзув қилинади. Ёзувни
тўғриланганлиги «Тузатишга ишонилсин» ёзи билан тасдиқланиб,
имзоланади. Бу усулдан ҳисоб регистрлари маълумотлари жамланмагунча
фойдаланилади.
Мисол: счётда 1800000 сўмлик операция 1500000 сўм бўлиб ўтган.
Do'stlaringiz bilan baham: