«бухгалтерия ҳисоби тўҒрисида»ги ўзбекистон республикаси қонунига ўзгартиш ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида


-модда. Бухгалтерларнинг жамоат бирлашмалари


Download 50.87 Kb.
bet13/13
Sana18.02.2023
Hajmi50.87 Kb.
#1212354
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
30-модда. Бухгалтерларнинг жамоат бирлашмалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухгалтерлар умумий манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш ҳуқуқига эга.
(30-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 42–46-моддалари, 74-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонунининг 2-боби («Жамоат бирлашмаларининг тузилиши ва улар фаолиятининг тўхтатилиши») ва Ўзбекистон Республикаси «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунининг III бўлими («Нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш тартиби»).
31-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, юритиш ва ҳисоботни тузиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(31-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32-модда. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(32-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (янги таҳрири) 220-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1751-моддаси.


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 15-сон, 142-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/660/1682-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Download 50.87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling