Ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш модели
76 75-бандда талаб этилган очиб бериладиган маълумотларга қўшимча тарзда, 33-55 бандларда қайд қилинган ҳаққоний қиймат бўйича ҳисобга олиш моделини қўллайдиган тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни акс эттирган ҳолда давр бошидаги ва охиридаги инвестицион мулкнинг баланс қийматларининг солиштирмасини ҳам очиб бериши лозим:
(a) қўшимчалар, бунда харид натижасидаги қўшимчалар билан активнинг баланс қийматида тан олинган қўшимча харажатлар натижасида қўшимчаларни алоҳида очиб берган ҳолда;
(б) бизнес бирлашувлари орқали сотиб олишлар натижасидаги қўшимчалар;
(в) БҲХС 5 га мувофиқ сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган ёки сотиш учун мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига киритилган активлар ва бошқа ҳисобдан чиқаришлар;
(г) ҳаққоний қийматни тўғрилашлардан соф фойдалар ёки зарарлар;
(д) молиявий ҳисоботларни бошқа тақдим этиладиган валютага ўтказиш натижасида ва ҳисобот тақдим этадиган тадбиркорлик субъектининг ташқи фаолиятини тақдим этиладиган валютага ўтказиш натижасида вужудга келадиган соф валюта курси фарқлари;
(е) товар-моддий захираларига ва улардан ёки мулк-эгаси-эгаллаган мулкка ва ундан ўтказишлар; ва
(ж) бошқа ўзгаришлар.
77 Қачонки инвестицион мулк учун олинган баҳолаш молиявий ҳисоботлар мақсадлари учун, масалан 50-бандда қайд қилинганидек алоҳида активлар ва мажбуриятлар сифатида тан олинадиган активлар ва мажбуриятларни икки марта ҳисобга олишдан қочиш учун, аҳамиятли тарзда тўғриланса, тадбиркорлик субъекти олинган баҳо билан молиявий ҳисоботларда акс эттирилган тўғриланган баҳо ўртасидаги солиштирмани очиб бериши лозим, бунда у қайта қўшилган ҳолда ҳар қандай тан олинган ижара мажбуриятларининг жами қийматини ва бошқа ҳар қандай аҳамиятли тўғриланишларни алоҳида акс эттиради.
78 53-бандда қайд қилинган истисно ҳолатларда, қачонки тадбиркорлик субъекти БҲХС 16 даги таннарх бўйича ҳисобга олиш моделидан фойдаланган ҳолда инвестицион мулкни баҳоласа, 76-бандда талаб этилган солиштирма ушбу инвестицион мулкка тегишли қийматни бошқа инвестицион мулкка тегишли қийматдан алоҳида очиб бериши лозим. Шу билан бирга, тадбиркорлик субъекти қуйидагиларни очиб бериши лозим:
(a) инвестицион мулкнинг тавсифи;
(б) нима учун ҳаққоний қиймат ишончли баҳолай олинмаслиги бўйича тушунтириш;
(в) агар мумкин бўлса, ҳаққоний қиймат юқори эҳтимол билан мавжуд бўладиган баҳолар кенглиги; ва
(г) ҳаққоний қийматда ҳисобга олинмаган инвестицион мулкни ҳисобдан чиқаришда:
(i) тадбиркорлик субъекти ҳаққоний қийматда ҳисобга олинмаган инвестицион мулкни ҳисобдан чиқарганлиги тўғрисидаги далил;
(ii) ушбу инвестицион мулкнинг сотиш пайтидаги баланс киймати; ва
(iii) тан олинган фойда ёки зарар суммаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |