Бухгалтерский


Download 34.65 Kb.
bet1/2
Sana10.03.2023
Hajmi34.65 Kb.
#1258032
  1   2
Bog'liq
Бюжет иш хикки хисоблаш




БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ / БУХГАЛТЕРСКИЙ УЧЕТ И АУДИТ



Касимов М.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Ўқув маркази “Бухгалтерия ҳисоби ва ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчиси


БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАШ ВА ТЎЛАШНИНГ БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ
Бюджет ташкилотларида иш ҳақи ва унга тенглашти- рилган тўловларни ҳисоблаш, ушлаб қолиш ва тўлаш (хо- димлар билан иш ҳақи бўйича, ижтимоий суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар, шунингдек, ходимлар билан бошқа ҳисоб-китоблар) бўйича бухгалтерия ҳисоби операциялари (бухгалтерия ўтказмалари корреспонденцияси) юзасидан кўплаб англашилмовчиликлар мавжуд. Ушбу англашилмов- чиликларни бартараф қилиш учун иш ҳақи ҳисобларини ва бу борада амалга ошириладиган бухгалтерия проводкала- рини таҳлил қилиш масалани ойдинлаштиришга методо- логик жиҳатдан кўмак беради.



Ўзбекистон Республикаси Молия вази- рининг 2010 йил 17 декабрдаги 105-сонли буйруғи билан тасдиқланган, Ўзбекистон Ре- спубликаси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган "Бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 285-банди- га мувофиқ, иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун қуйидагилар асосий ҳужжатлар ҳисобланади: ташкилотнинг ишга қабул қилганлик, бўшатганлик ва ходимларни тасдиқланган штатлар жадвали ҳамда иш ҳақи ставкалари- га мувофиқ жойдан-жойга кўчириш ҳақидаги буйруқлари, 421-шаклдаги фойдаланилган иш вақти ҳисоби, иш ҳақини ҳисоблаш табе- ли ва бошқа ҳужжатлар.
Табеллар ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тайинланган шахслар томонидан ҳар ойда белгиланган шаклда юритилади. Та- беллар бутун ташкилот бўйича ёки тузилма- вий бўлинмалар (бўлимлар, бўлинмалар, фа- культетлар, лабораториялар ва бошқалар)га бўлинган ҳолда юритилади. Ойнинг охири- да табель бўйича ишланган кунларнинг уму- мий миқдори, шунингдек, ортиқча ишланган соатлар аниқланади. Тўлдирилган ва тегишли
имзолар билан расмийлаштирилган табель ва бошқа ҳужжатлар белгиланган муддатда иш ҳақини ҳисоблаб ёзиш учун бухгалтерия- га топширилади.
Иш ҳақини ҳисоблаш табели Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 115, 116, 118-моддаларига асосан тўлдирилади, унга мувофиқ:

  • ходим учун иш вақтининг меъёрий муд- дати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кун- лик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозим;

  • айрим тоифадаги ходимлар учун улар- нинг ёши, соғлиғининг ҳолати, меҳнат шарт- лари, вазифаларининг ўзига хос хусусиятла- ри ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, меҳнат шартнома- си шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

Иш вақтининг қисқартирилган муддати қуйидаги тоифадаги ходимлар учун белгила- нади:




  • ўн саккиз ёшга тўлмаган ходимлар (242-модда);

  • I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар (220-модданинг учинчи қисми);

  • ноқулай меҳнат шароитларидаги ишлар- да банд бўлган ходимлар (117-модда);

  • алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги хо- димлар (118-модда);

  • уч ёшга тўлмаган болалари бор, бюджет ҳисобидан молиявий жиҳатдан таъминлана- диган муассасалар ва ташкилотларда ишла- ётган аёллар (228-1-модда);

  • юқори даражадаги ҳис-ҳаяжон, ақлий зўриқиш, асаб танглиги билан боғлиқ, яъни алоҳида тусга эга бўлган ишлардаги айрим тоифадаги ходимлар учун (тиббиёт ходимла- ри, педагоглар ва бошқалар) иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмай- диган қилиб белгиланади. Бундай ходимлар рўйхати ва улар иш вақтининг аниқ муддати Ўзбекистон Республикаси Хукумати томони- дан тасдиқланган меъёрий ҳужжатларда бел- гиланади.

Йўриқноманинг 284-бандига мувофиқ, 173
«Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китоблар» субсчётида ташкилотнинг ходимлари билан иш ҳақининг барча турла- ри, мукофотлар ва бошқа меҳнатга ҳақ тўлаш билан боғлиқ бўлган ҳисоб-китоблар ҳисобга олинади.
Иш ҳақи, мукофотлар, турли моддий ёр- дамлар ва бошқа тўловлар ойига бир марта ҳисоблаб ёзилади ва ҳисобда жорий ойнинг охирги кунида акс эттирилади.
Ушбу операцияларни тўлов манбала- ри турлича бўлган аниқ мисолларда кўриб чиқамиз.
Шартли равишда олинган (беш кунлик иш ҳафтасида ишловчи) бюджет ташкилоти хо- дими У. Дадабоев 30 йиллик умумий иш муд- дат (стаж)ига эга, II гуруҳ (вақтинча) ногиро- ни ҳисобланади ва 490.6 минг сўм миқдорида нафақа олади. Мазкур ташкилотнинг штатлар рўйхатига мувофиқ, унга 640.0 минг сўм иш ҳақи белгиланган. У июль ойининг 8 сана- сидан 12 санасигача даволанишда бўлган ва шу кун (сана)лар учун вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси тақдим этган. Ижро ҳужжатига мувофиқ, иш ҳақидан ҳар ойлик 10 фоиз миқдорида ушланма мавжуд.
Бу операция шартли равишда олинган бюджет ташкилоти бухгалтерия ҳисобида
ушбу ҳисобланма ва тўловлар қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

  1. 2013 йил июль ойида бюджет маблағлари ҳисобидан ҳисобланган иш ҳақи 500870 сўмни (640000 сўм : 23 кун = 27826 сўм * 18 кун) ташкил этади ва бу операция бухгалтерия ҳисобида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:




231 субсчёт дебети

173 субсчёт кредити

500870 сўм.

  1. Бир вақтнинг ўзида шу суммага яго- на ижтимоий тўлов (ЯИТ) (500870 * 25 %) ҳисобланади, бу қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:




231 субсчёт дебети

161 субсчёт кредити

125217 сўм.

  1. 2013 йил июль ойида бюджет маблағлари ҳисобидан ҳисобланган касаллик варақаси (640000 сўм : 23 кун=27826 сўм * 5 кун = 139130 сўм + 8600 сўм (йиллик мукофотнинг 1/12 қисми) = 147730 сўм, бироқ “Давлат иж- тимоий суғуртаси бўйича нафақалар тайин- лаш ва тўлаш тартиби тўғрисида Низом”нинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги- да 2002 йил 8 майда 1136-сон билан рўйхатга олинган, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири- нинг 2002 йил 1 апрелдаги 21-сонли буйруғи билан тасдиқланган) 28-бандига мувофиқ, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси умумий меҳнат муддат (стаж)и 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга иш ҳақининг 80 фоизи (147730 сўм * 80 % = 118184 сўм) миқдорида тўланади, бу опера- ция бухгалтерия ҳисобида қуйидаги бухгал- терия ўтказмаси билан акс эттирилади:




231 субсчёт дебети

171 субсчёт кредити

118184 сўм



  1. Жами ҳисобланган 619054 сўм иш ҳақидан (500870 сўм + 118184 сўм) 24055 сўм жисмоний шахслар даромад солиғи (640000 сўм * 6 = 3840000 сўм + 619054 сўм = 4459054 сўм) – 2228520 сўм (7 ой учун солиққа тор- тилмайдиган энг кам иш ҳақининг 4 бароба- ри) = 2230534 сўм * 8% = 178443 сўм - 154388 сўм (1 ярим йиллик давомида аввалги ушлан- малар) ушланди. Июль ойи учун жисмоний шахслар даромад солиғидан ушланиши ло- зим бўлган қолдиқ 24055 сўмни ташкил этади,




бу операция бухгалтерия ҳисобида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:



173 субсчёт дебети

160 субсчёт кредити

24055 сўм




  1. Ходимга ҳисобланган иш ҳақидан бюд- жетдан ташқари Пенсия жамғармаси бада- лини ҳисоблаймиз (619054 сўм * 6% = 37143 сўм) ва бу операция бухгалтерия ҳисобида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:




173 субсчёт дебети

163 субсчёт кредити

37143 сўм

  1. “Иш берувчилар томонидан фуқаро- ларнинг шахсий жамғариб бориладиган пен- сия ҳисобварақларига мажбурий бадаллар- ни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”нинг (Адлия вазирлигида 2005 йил

6 октябрда 1515-сон билан рўйхатга олин- ган, Ўзбекистон Республикаси МВ, ДСҚ ва МББнинг 2005 йил 29 августдаги 76, 2005-47, 267-В-сон қарори билан тасдиқланган) 3-бан- дига мувофиқ, фуқароларнинг ШЖБПҲга маж- бурий бадаллари ходимнинг ҳисоблаб ёзил- ган иш ҳақи (даромади) солиққа солинадиган суммасининг 1 фоизи миқдорида ҳисоблаб ёзилади, ушбу сумма жисмоний шахсларнинг даромадига қонунга мувофиқ ҳисоблаб ёзил- ган солиқ суммасидан тегишли равишда че- гирилади (619054 сўм * 1 % = 6190 сўм).
Бу операция бухгалтерия ҳисобида қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:



160 субсчёт дебети

162 субсчёт кредити

6190 сўм

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазир- лигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон би- лан рўйхатга олинган "Бюджет ташкилот- ларида бухгалтерия ҳисоби туғрисидаги Йўриқнома"нинг 293-бандига мувофиқ ҳисобланган иш ҳақидан касаба уюшмаси аъ- золик бадали (619054 сўм * 1%) ушлаймиз ва бу бухгалтерия ҳисобида қуйидаги бухгалте- рия ўтказмаси билан акс эттирилади:

  2. Йўриқноманинг айнан шу 293-банди- га мувофиқ ҳисобланган иш ҳақидан ижро варақаси учун (10%) ушланма ҳисобланди.

Иш ҳақидан ушланмаларни амалга ошириш даврида ижро ҳужжатлари тўловлари бўйича асосий меъёрий ҳужжат бўлиб “Қарздор жис- моний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглашти- рилган бошқа тўловларни тўлаётган таш- килотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш Қоидалари” (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги- да 2009 йил 8 июлда 1980-сон билан рўйхатга олинган) қўлланилади.
Иш ҳақидан ушланган ижро ҳужжатлари тўловлари маблағига (619054 сўм – 24055 сўм = 594999 сўм * 10%) бюджет ташкило- ти бухгалтериясида қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси берилади:



173 субсчёт дебети

176 субсчёт кредити

59500 сўм

Шу билан бирга юқорида кўрсатилган “Қоидалар”нинг 9-бандига мувофиқ, қарздорнинг иш ҳақидан ушлаб қолинадиган миқдор, солиқлар ушлаб қолинганидан сўнг, қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилишини ҳисобга олиш лозим.

  1. Йўриқноманинг (Ўзбекистон Республи- каси Адлия вазирлигида 2010 йил 22 декабрда 2169-сон билан рўйхатга олинган) 279-бан- дига мувофиқ, 171 "Ходимлар билан ижтимо- ий нафақалар бўйича ҳисоб-китоблар" суб- счётида ташкилотларнинг ходимлари билан ижтимоий суғурта тўловлари бўйича олиб борадиган ҳисоб-китоблари юритилади.

Ижтимоий суғурта тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар қонунчиликка асосан тар- тибга солинади.

173 субсчёт дебети

176 субсчёт кредити

6190 сўм



Ижтимоий нафақалар тўлови бўйича ҳисоблар тартиби “Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ва юри- дик шахсларнинг давлат ижтимоий суғуртаси харажатлари бўйича тўловларни амалга оши- риш тартиби тўғрисидаги Низом”га мувофиқ аниқланади (Ўзбекистон Республикаси Ад- лия вазирлигида 2011 йил 9 сентябрда 2262- сон билан рўйхатга олинган). Ана шу Низом- га асосан ижтимоий суғурта (ишловчи пен- сионерларга нафақа) тўлови ҳисобланиши бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади, ҳисобот ой




якунида (буюртмага асосан) қуйидагича бух- галтерия ўтказмаси берилади:



163 субсчёт дебети

171 субсчёт кредити

490600 сўм

1–9-бандларда амалга оширилган бухгал- терия амаллари июль ойининг 5-мемори- ал ордер – иш ҳақи ва стипендиялар бўйича ҳисоб-китоб варақалари йиғиндиси, 405-сон шаклда (мазкур Йўриқноманинг 5-иловаси) акс эттирилади.

  1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат Ко- дексининг 161 моддасига мувофиқ, Меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белги- ланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Шу муносабат билан июль ойи учун тўланадиган бўнак (аванс)ни 247600 сўм (619054 сўм * 40 %) ҳисоблаймиз. Буни қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари би- лан акс эттирамиз:

а) бюджет ташкилотининг кассасига тўланадиган бўнак (аванс)нинг бир қисмини (шартли 50%) нақд пул маблағларида кирим қилинишига ўтказма:



120 субсчёт дебети

232 субсчёт кредити

124000 сўм

б) кассадан нақд пул маблағларининг бўнак (аванс) кўринишида тўланишига ўтказма:

  1. Қонунчиликка мувофиқ, жисмо- ний шахслар даромад солиғидан чегирил- ган фуқароларнинг ШЖБПҲга ўтказилган 1% мажбурий бадалнинг ўтказилиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:




162 субсчёт дебети

232 субсчёт кредити

6190 сўм




  1. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғар- масига ҳисобланган ягона ижтимоий тўловнинг ўтказилишига қуйидагича бухгал- терия ўтказмаси берилади:




163 субсчёт дебети

232 субсчёт кредити

37143 сўм




  1. Иш ҳақидан ушланган касаба уюш- маси аъзолик бадалининг (619054 сўм *

1 %) ўтказилишига бухгалтерия ҳисобида қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси берилади:



176 субсчёт дебети

232 субсчёт кредити

6190 сўм




  1. Иш ҳақидан ижро варақаси бўйича ушланган (10%) маблағнинг ўтказилишига қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси берилади:




173 субсчёт дебети

232 субсчёт кредити

123600 сўм



в) қолган бўнак (аванс) (50%) маблағларининг пластик карточкага ўтказиб берилишига ўтказма:

  1. Буюртмага асосан бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасидан тушган нафақа маблағи қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:


11. Бюджетга иш ҳақидан ушланган 17865 сўм (24055 сўм – 6190 сўм) жисмоний шах- слар даромад солиғининг ўтказиб берилиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:

119 субсчёт дебети

163 субсчёт кредити

490600 сўм



18. Ташкилот кассасига олинган нафақа маблағининг кирими қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:





12. Иш ҳақига нисбатан ҳисобланган яго- на ижтимоий тўлов (ЯИТ)нинг ўтказиб бери- лиши қуйидаги бухгалтерия ўтказмаси билан акс эттирилади:



  1. Бюджет ташкилоти кассасидан нафақа маблағи тўланганда қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси расмийлаштирилади:









  1. 173 субсчёт дебети

    120 субсчёт кредити

    126382 сўм



    Бюджет ташкилотининг кассасига июль ойининг II ярми иш ҳақи маблағи ва касаллик варақаси маблағининг кирими қуйидагича бухгалтерия ўтказмаси билан расмийлашти- рилади:

22. Бюджет ташкилоти кассасидан июль ойининг II ярми иш ҳақи маблағининг тўланиши ташкилотда қуйидагича бухгалте- рия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:






  1. 120 субсчёт дебети

    232 субсчёт кредити

    244566 сўм




    171 субсчёт дебети

    120 субсчёт кредити

    118184 сўм



    Бюджет ташкилоти кассасидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси (касаллик варақаси) бўйича ҳисобланган маблағнинг тўланиши ташкилотда қуйидагича бухгалте- рия ўтказмаси билан расмийлаштирилади:

Бюджет ташкилотининг июль ойида- ги шахсий ҳисобварағидан амалга оширил- ган бухгалтерия амаллари 2-мемориал ор- дер – бюджет маблағларининг ҳаракатига доир жамланма қайднома, 381-шаклда (маз- кур Йўриқноманинг 3-иловаси), ташки- лот кассасидан амалга оширилган бухгалте- рия амаллари эса 1-мемориал ордер – касса операциялари бўйича жамланма қайднома, 381-шаклда (мазкур Йўриқноманинг 2-илова- си) акс эттирилади.







Download 34.65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling