Бухоро-1 темир йўл станцияси бошлиғи У. О. Турдиевга далолатнома
Download 14.2 Kb.
|
29.06.2022 ПКО Бухоро-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Текшириш вактида қуйидагилар аникланди.
- МТУМ: И.И.Камалов МКИС в/б: Ф.Ш.Фузаилов МКИ в/б: Б.Б.Каимов
Бухоро-1 темир йўл станцияси бошлиғи У.О.Турдиевга ДАЛОЛАТНОМА. 29.06.2022й. ПКО Бухоро-1 Биз, юк ва тижорат ишлари бўлими бошлиғи И.И.Камалов, юк ва тижорат ишлари катта нозири в/б Ф.Ш.Фузаилов, юк ва тижорат ишлари нозири Б.Каимовлар 2022-йилнинг 29-июнь «ҳаракат хавфсизли куни»да 2021-йилнинг 4-январ куни қабул қилинган 1Н буйрук талаблари асосида Бухоро-1 жўнатиш тижорий кўрик масканида теширув ўтказилди. Текшириш вактида қуйидагилар аникланди. Текшириш вактида катта поезд қабул қилувчиси А.Тиллаев, сигналчи З.Худаёрова ва ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходими Ж.Аслоновлар иш жойида ва ўрнатилган тартибда касб кийимида, хизмат гувохнамаси ва мехнат мухофазаси гувохномалари ўз ўрнида эканлиги, хамда харакат хавфсизлиги ва мехнат мухофазасига оид сўнги бахтсиз ходисалар буйича берилган саволларга коникарли жавоб беришди. Станциянинг 6-жўнатиш йўлида Мароқанд станциясига тайёрланган поездни қайта текшириш вақтида қуйидаги камчиликлар аниқланди: 24581926 рақамли юкли вагоннинг иккала томон эшигидаги закруткалари ностандарт эканлиги аниқланди, 28002376 рақамли юкли вагоннинг чап томон эшигининг петласи синганлиги аниқланди, 43857317 рақамли бўш вагоннинг ён томонидаги реквизитлари(сим, ёғочлар) олинмаганлиги, ҳамда вагоннинг ичида юк қолдиқлари борлиги аниқланди(текшириш вақтида катта поезд қабул қилувчиси А.Тиллаев томонидан камчиликлар бартараф қилинди). Мазкур камчиликлар 28-июн куни тунги сменада ишлаб чиққан поезд қабул қилувчилари Ш.Қўлдошов ва Ш.Ортиқовлар томонидан ГУ-98 шаклдаги тижорий носозликларни қайд қилиш китобига қайд қилинмаганлиги аниқланди. Бундан ташқари, ГУ-98 китобини текшириш вақтида 27-июндан 28-июнга ўтар кечаси 28351419 рақамли юкли вагоннинг камчиликлари ГУ-98 китобининг 7-бандига қайд қилинган, аммо 9-бандига бартараф қилинганлиги тўғрисида ҳеч нарса ёзилмаганлиги аниқланди. ВУ-14 шаклдаги техник ва тижорий кўрикдан ўтказиш китоби текширилганда 27-июндан 28-июнга ўтар кечаси тунги сменада ишлаган поезд қабул қилувчилари А.Мавлонов ва А.Гулямовлар 6 та поездларни тижорий кўрикдан ўтказишнинг бошланган вақтини ВУ-14 китобига қайд қилиб, якунланган вақтини қайд қилмаганликлари ва имзо қўймаганликлари аниқланди. ХУ-5 шаклдаги вагонларни ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимларига топшириш китоби текширилганда Бухоро-1 жўнатиш тижорат маскани ходимлари томонидан ХУ-5 китобига имзо қўйилмаётганлиги, аммо ҳарбийлаштирилган қўриқлаш отряди ходимлари томонидан имзо қўйиб келинаётгалиги аниқланди. МТУМ: И.И.Камалов МКИС в/б: Ф.Ш.Фузаилов МКИ в/б: Б.Б.Каимов Download 14.2 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling